Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
43
умрли фамилия қўйдим. Яъни Диёров деб бошпурт олдим. 
Бугунги йиғинга қатнашаётган туман партия комитетининг идеология ишлари бўйича 
секретари Фатхуллин ўтирган жойида гапга қўшилди. 
У ўзидан катта кишиларни ҳам малай деяверарди. — Ўху, толковий малай шул. Бундан 
отличний коммунист чиқа. Ул партия учун атисидан кечди. Динсиз иканини доказат этиш учун 
колбаса йиб курсатди. Буни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Только патриот коммунистгина 
колбасани шулай ейиши мумкин. Браво, браво! 
Колхоз раиси бугунги туман газетаси билан ўзини елпиб ўрнидан турди. 
— Манаву газетада сизнинг «нечун мен Ислом динидан воз кечдим» деган мақолангиз 
босилибди. Ўқиб чиқдим. Шу нарсани ёзишга сизни биров мажбур қилдими ё ўз хоҳишингиз 
билан ёздингизми? Шунга жавоб беринг. 
— Дил амри билан ёзганман, — деб жавоб қилди Диёров. Жаҳон пролетариатининг отаси 
Карл Маркс «Дин халқ учун афюндир» деганлар. Мақоламда Ислом динининг реакцион 
моҳиятини фош қилишга ҳаракат қилдим. Ўсиб келаётган соғлом авлодларимизни эшону-
муллалар бошлаётган хатарли йўлдан огоҳ қилишни ният қилганман. 
— Вот молодец, — деб юборди завқига чидамаган Фатхуллин. — Партия сафига фидойи 
патриот келиб қўшилаётганидан горжус! 
Мажлис бир овоздан Диёровни Ленин партияси сафига қабул қилди. Мажлис қарорини 
туман партия қўмитасининг бюроси ҳеч қандай гап-сўзсиз тасдиқлади. Ва уни қоракўлчилик 
совхози қабул пунктига мудирлик лавозимига тавсия қилди. 
Диёров бу лавозимда уч йилдан мўлроқ ишлади. Бу давр орасида туман раҳбарларининг 
хотинлари икки жуфтдан сур, шерозий териларидан қалпоқ кийишди. Фақат прокуроргина уни 
ўзига яқин йўлатмасди. Диёров юрак ютиб прокурорнинг шофёридан икки хил антиқа тери 
бериб юборди. Прокурор шофёрини бўралаб сўкиб териларни қайтариб юборди. Кечга яқин 
прокурорнинг хотини келиб, қўяверинг, мулла ака, бизнинг хўжайин шунақалар. Бирор нима 
берадиган бўлсангиз ўзимга бераверинг, дедию боя қайтиб келган териларни ҳар бирига уч 
сўмдан тўлаб олиб кетди. 
Прокурорнинг хотини ишни пишиқ қилишда эридан қолишмасди. Мабодо эри бу териларни 
қаёқдан олдинг, деб сўраб қолса, жарақ-жарақ пулини тўлаб олганман, ишонмасангиз 
суриштиринг, дейди. Ҳар бири беш юз сўмлик терига уч сўмлик тўлаб квитанция олмаганлиги 
ҳам бир сахийлик аломати эди. 
Айёрликни билмаган содда, ҳалол чўпонлар унга уч йил ем бўлишди. Боқимларидаги 
қўйлардан тушган териларни мушук териси баҳосида Диёровга сотиб кетишар, мушкулларини 
осон қилгани учун унга қайта-қайта миннатдорчилик билдиришарди. Шундай қилиб 
Диёровнинг итини туваги олтиндан бўлиб кетди. У Доғистон, Чеченистон, Аваристон 
томонлардан келиб улгуржи харид қиладиганларга тери тайёрлаб қўярди... 
Коса кунда эмас, кунида синади деганлари рост экан. Диёровнинг косаси бемаҳал чил-чил 
бўлди. Яъний у чечен мижози Русланга элликта терини сотаётганда қўлга тушди. Ана шундан 
кейин у олти йилга қулоғини ушлаганча қамалиб кетди. Тағин ҳам уни коммунистлигини 
инобатга олишди. Бўлмаса нақ ўн йилга кетарди. У олти йил бандиликда туз-насибасини татиб 
қайтиб келганидан кейин нима ишлар қилди, қаёқларда юрди, билмайман. У бугун олдимда 
афтодаҳол бир алпозда ўтирипти. 
У узоқ сукутдан кейин, шунақа денг-а, танийман, денг-а, деди. 
— Бу шўро дегани менга кўп азоблар берган. Биримни икки қилмади. Яхшиям мустақиллик 
бўлиб менга ўхшаган бекорга азият чекканларнинг кўксига шамол тегди. Яшайдиган замон ана 
энди келди. 
Ундай деманг, сиз «фидойи» коммунист эдингиз. Шу партия учун диндан кечдингиз. 
Отангиздан кечдингиз. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish