Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
41
ўрдакнинг тухумини босган эканми, билмадим, очиб чиққанларининг биттасига ҳам сув 
юқмайди-я! 
— Онам раҳматлига тил теккизма, дийдоринг қурсин!.. 
Опаси уни қарғай-қарғай, акаси сўка-сўка чиқиб кетди. 
— Энди менам кетай, — деди Салима. — Бориб, болаларга овқат қилай. 
— Нима қиласан овқат қилиб?! Мана, кўраяпсанми, бир қозон палов дамлоғлик турибди. 
Шундан битта тоғорага босиб берамиз! Опаларингни ҳайдаганимга хафа бўлдингми? Қўй, хафа 
бўлма! Улар одаммас. Ачинма. 
Турғунбой ҳар галгидек жаврай-жаврай чорпояда ухлаб қолди. 
Насибжон йигирма йилдан ортиқ йўқ бўлиб кетган, оч-яланғоч қолганда ҳолинг не, деб бир 
марта хабар олмаган, бир коса ошини раво кўрмаган, брезент туфлида қор кечиб келганда уч 
сўм пулини аяган, саксон минг ғишт қуйдириб, ҳаққини бермаган, энди юртга қўшилиб, 
меҳнати билан эл назарига тушганда, ҳукумат илтифотига эришганда, вазирлик лавозимига 
лойиқ топилганда, гўшт исини сезган аридек пайдо бўлган уруғларидан нафратланиб кетди. 
Турғунбой тоғаси маст бўлса ҳам, рост айтди. 
— Э-э, жиян, буларнинг гапига кирма! Уларни қишдан қолган қарғалар деб, ўз ишингни 
қилавер! Билиб қўй, саратон қанча қизиса, совуқ кунларни соғинган қарғалар шунча қаттиқ 
қағиллайди. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
42
БУҚАЛАМУН БИЛАН УЧРАШУВ 
— Сиз мени танимайсиз, укагинам. Кўп жойларда жонифидо қилиб ишлаганман. Бадбахт 
шўро қадримизга етмаган. Ишла, деса ишлайверибмиз, ишлайверибмиз. Шунча ишлаб бирон 
кун рўшнолик кўрмадик... 
Ана шу «рўшнолик» кўрмаган одам ҳозиргина эшикдан кириб келди. У икки қўллаб 
кўришаркан, қаламларига қудрат, қаламларига қудрат, дея бармоқларимни бирма-бир эзиб 
чиқди. 
— Ривоятларда айтилишича Хизр бобонинг ўнг панжаларидаги бармоқларида суяк йўқ 
эмиш. 
Унинг бу ишидан энсам қотиб, «Хотиржам бўлинг мен Хизр бува эмасман», дея қўлимни 
силтаб ҳовучидан чиқариб олдим. 
— Шундай дейсиз-у, аммо ёзувчи халқи ярим хизр ҳисобида юради. Сиз мени танимайсиз. 
Бир чеккада қолиб кетган бандайи мўминдирман. Келмоғимдан мурод шулдирким, мен 
бечорани «пенсия» масаласида бисёр ранжитдилар. Арзиҳол қилишдан мурод ёрдамингиздан 
пича умидворликдир. Танимасни сийламас, деганларидек аввал кимлигимни шошилмай айтиб 
берсам... 
— Сизни жуда яхши танийман, — дедим. 
Бирдан унинг попуги пасайиб қолди. Умидвор бўлиб турган кўзлари маъюс тортди. Икки 
қоши ўртасига тугунча тушди. Кимлигини билган ёзувчидан мадад кутиш беҳуда эканидан 
ҳафсаласи пир бўлди. Мени ҳам хаёл тортди. Ўйлаяпман. Кўз олдимда тирикчилик деб ҳаром-
харишдан ҳазар қилмаган, етим-есирнинг ҳақини сесканмай бемалол ҳазм қилиб кетаверадиган 
бир кимса пайдо бўлди. 
Сиз ҳам албатта танийсиз. Бу тўғрида гурунгларда кўп гапирганман. У партияга ўтаётганда, 
динга муносабатингиз қандай, деган савол тушади. Шунда у жавоб ўрнига сумкасидан колбаса 
чиқариб ғарч-ғарч тишлаб кўрсатган. 
Унинг динсиз эканига қаноат ҳосил қилган мажлис аҳли иккинчи саволга ўтадилар. Бу 
ҳийла нозик савол эди. 
— Отангиз ўттизинчи йилда қаерда ва нима иш қилган? 
Қаҳрамонимиз пастки лабини сўриб андаккина шифтга боқиб тургандан кейин дадил жавоб 
беради. 
— Илтимос, бундай саволни берманглар. Менинг отам ҳеч қачон бўлмаган. 
Унинг оғзига шартта уришди. 
— Нима, одам атодек отасиз туғилганмисиз? ёқи онангиз тушларида ҳомила бўлганмилар. 
Айтаверинг... 
— Мен отамдан воз кечганман. Отам босмачи бўлган. Шу гапни эшитишим билан ундан воз 
кечиб фамилиямни ўзгартирганман. 
— Масалан ўзингизга қанақа фамилия танлагансиз?
У яна остки лабини сўриб шифтга қараб ўйланди. 
Охири жуда айтиш қийин бўлган гапни зўрлаб тилига чиқарди. 
— Икромов деган фамилияни танладим. 
Партия ўқуви курсининг штатсиз лектори даҳани капгирга ўхшаган йигит сўради. 
— Ҳозир фамилиянгиз унақа эмас-ку... 
— Икромов халқ душмани бўлиб кетгандан кейин ноилож Юсупов деб ўзгартирдим. 
Ўтирганлар орасидан кимдир пичинг қилди. 
— Кўп эрга тегадиган хотинлар неча марта эрга тегса, шунча фамилия орттирадилар. Шу 
фамилия билан тинчиб кетдингизми ё яна ўзгартирдингизми? 
— Усмон Юсупов билан Хрушчевнинг ораси бузилгандан кейин ўйлаб-ўйлаб ўзимга бир 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish