www.ziyouz.com кутубхонаси
198
қидира бошладим. Қайрағоч тагидаги сўрида олдига чойнак қўйиб ёлғиз ўзи хаёл суриб ўтирган
устани кўриб, ҳамроҳимни туртиб қўйдим.
— Ана шу киши Уста Мақсуд бўлади. Ҳозир илтимос қиламан, йўқ демайди. Одатини
биламан.
Шу гапни айтдим-у, чойхоначи болага дутор келтиришни буюриб, ўзим устанинг олдига
қараб кетдим. У бир қарашдаёқ мени таниди.
— Э, мухбир ука, бормисиз? Биз томонларга сира келмай кетдингиз.
Ҳол-аҳвол сўрашдик. Канал қурилишидаги қадрдонларни эсга олдик. Мен унга Ёзёвонга
кета туриб, атайин у билан учрашгани «Темир кўприк»да тушиб қолганимни айтдим.
— Йўлдош отага чалиб берган машқингиз ҳали ҳам қулоғимдан нари кетмайди. Малол
келмаса бир эшитиб кетсам. Жуда кўпдан бери орзу қиламан.
Уста бесаранжом бўлиб қолди. Сал фурсат ўтмай кўзларини бир нуқтага тикиб, оғир тин
олди. Хижолат чекаётгандек ийманиб деди:
— Дутор ушламаганимга ўн беш йилча бўлиб қолди. Шунақа...
У гапини тугатмай тўнининг енгини билагигача шимарди. Кўзларимга ишонмай қолдим.
Чап қўлининг тирсагидан пасти йўқ. Бир вақтлар торларни беқиёс чертган, санъатига кўпларни
қойил қолдирган бармоқлар энди йўқ эди. Наҳотки...
— Дутор чаладиган қўлни уруш кесиб ташлаган. Нима дейишимни, нима қилишимни
билмай эсанкираб қолдим. Торларни чертишга, пардалар устида йўрғалашга моҳир бўлган
қўллар кези келганда милтиқ тепкисини босишга ҳам қодир эканлиги ҳақида сира ўйлаб
кўрмаган эдим. Шу топда оддимда ўтирган кишининг севган санъатидан, касбидан
ажралганини, унинг ажойиб маҳоратидан кишилар бенасиб бўлганини кўриб, бу уруш ёлғиз
шаҳарларнигина вайрон қилмади, ёлғиз отани боладан, болани онадан жудо қилмади, балки
омон қолганларнинг ҳам танасида жароҳат излари қолдириб кетганини кўриб турардим. Орага
жуда ноқулай жимлик тушди. Уста оқ оралаб қолган мўйловининг учини бураганча ниманидир
ўйлаб, ерда лип-лип ўчиб-ёниб ўйнаётган офтоб тангаларига тикилиб ўтирарди. Бу совуқ
сукунатни чойхоначи бола бузди. У йўл-йўлакай чангини артиб келган дуторни тинғиллатиб
бир чертиб, кўрпача устига қўйиб кетди.
Уста ҳайрон бўлиб бир менга, бир дуторга қараб кипригини пирпиратди. Менинг жуда ҳам
мулзам бўлганимни сезган Уста Мақсуд ўрнидан туриб дуторни қўлига олди.
— Дутор эшитгингиз келаётган бўлса, баққа юринг!
Итоаткорлик билан унга эргашдим. Чойхонадан чиқмай туриб ҳамроҳим борлигини, агар
малол келмаса уни ҳам борадиган жойимизга ола кетишимизни сўрадим. Уста рози бўлди.
Аммо, ҳамроҳим энсаси қотгандек пешанасини тириштириб зўрға кўнди.
— Аслида ўзим кетаверсам бўларкан. Нега ҳам гапингизга кириб автобусдан тушиб қолдим-
а!
Кўприкдан ўтганимиздан кейин Уста дуторни менга бериб, кўча бетидаги эшикка кириб
кетди-да, ҳаял ўтмай яна қайтиб чиқди.
— Инобат олтинчининг ерида экан, ўшаққа борамиз. Инобат ким? Олтинчи бригаданинг
даласида нима қиламиз? Бу тўғрида ундан сўрашга журъат қилмай орқасидан эргашиб
кетавердик. Ҳамроҳим ҳар замон менга қараб бир хўмрайиб қўярди. «Нима, умрида дутор
эшитмаган эканманми, намунча зарур бўлмаса» деб устага билдирмай минғиллар эди. Шудгор
қилинган катта ердан айланиб ўтишимиз билан бирдан трактор шовқини эши-тилди. Тутзордан
бир гала зағча қағ-қағ қилиб осмонга кўтарилди. Уста ҳамон чурқ этмасди. Дала шийпонига
етиб келганимиздан кейингина унинг чеҳраси очилгандек бўлди. Бу ерда ўн чоғлик киши
даланинг ҳар ер-ҳар ерида нима биландир машғул бўлиб юрарди. Шудгор қилинган даланинг у
бошидан бу бошига сим тортилиб, трактор шу сим ёқалаб чигит қадаб келарди. Ҳали
гулламаган ёввойи жийда тагидаги ерўчоққа ўт қалаб ўтирган хотин бир даста коса кўтариб
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |