Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
197
ХАЗИНА 
«Ҳунарни асрабон нетгумдир охир,
Олиб тупроққами кетгумдир охир. 
Навоий 
Ҳамроҳим «Темир кўприк»да қўниб ўтишимизга унча рўйхуш бермаган бўлса ҳам, 
автобусдан қўярда-қўймай олиб тушдим. 
— Нима қиласиз вақтни бекорга ўтказиб, чой бўлса Чимқўрғонда ичардик-да. 
— Битта дутор эшитиб кетайлик. Ажойиб бир машшоқ бор. «Танавор»ни ундан зўр 
чаладигани йўқ. Эшитиб ўзингиз ҳам қойил қоласиз. 
Ҳамроҳимнинг пешанаси тиришиб ғалати қараш қилди. 
— Э, суф сизга-е, ҳали шунга йўлдан қолиб ўтирибмизми?! Зап ғалати одатларингиз бор-да! 
Радиодан дутор эшитмаганмисиз? 
Унинг мендан жуда ҳафсаласи пир бўлгани кўзидан билиниб турарди. Мен ҳам шундай 
завқсиз одамга йўлдош бўлганимдан койиниб, индамай кетавердим. Икковимиз шу кўйи бир-
биримизга қарамай кўприкдан ўтиб, канал бўйидаги чойхона томонга бурилдик. Эндигина барг 
ёзган кекса толлар тагидаги сўриларда чойхўрлар унча кўп эмас эди. Олди чий билан тўсилган 
қатор ўчоқлар олдида шаҳардан чиққан ошхўрлар ивирсиб юришибди. 
Канал бўйидаги сўрига ўтириб, дастёр болага кўк чой буюрдик. Ҳамроҳим ҳали ҳам чеҳраси 
очилмай сувнинг қирғоққа сапчиб урилишига бепарво қараб ўтирарди. Охири у ёнидан 
букланган газета олиб «Тамакининг зарари» деган каттагина бир мақолани ўқишга уннаб кетди. 
Бу камгап, ғалати одамнинг кўнглини нима билан олишни билмай хижолат бўлиб қолдим. 
Бу ерга қўниб ўтишдан мақсад унга Уста Мақсуднинг дуторини эшиттириш, ҳордиқ чиқариш 
эди. Ўзим ҳам бу созанданинг машқларини бундан йигирма йил аввал эшитганман. Орадан 
шунча вақт ўтган бўлса ҳам, у чалган куйнинг оҳанглари ҳали-ҳали қулоғимдан нари кетмас 
эди. У вақтда Уста Мақсуд йигирма беш ёшлардаги, вужудидан куч ёғилиб турган бақувват 
йигит эди. Катта Фарғона канали қурилишида мухбирлик қилиб юриб, шу «Темир кўприк»ка 
ҳар келганимда алла-паллагача чой ичиб ўтириб, унинг машқларини эшитардим. Куни билан 
тупроқ қазиган қурувчилар то ярим кечагача чойхонада қолиб кетишар, оғир меҳнат чарчоғини 
ижро этилаётган куйнинг сеҳри билан унутишарди. Уста Мақсуд, айниқса, «танавор» 
йўлларини билар, уларни ажиб бир маҳорат билан ижро этарди. Бир куни кечаси редакцияга 
телефонда материал бериб, кечроқ чойхонага келсам, сўриларда жой қолмабди. Ҳамма жим. 
Ўртадаги сўрида Уста кўзларини чирт юмиб «Фарғона танавори»ни чаларди. Четроқдаги сўрида 
Йўлдош ота куй мақомига тебраниб ўтирибди. У ҳар замон тиззасига ориқ бармоқларини 
беозоргина уриб қўяр, кўзларини Устанинг тор чертаётган бармоқларига тикиб хаёл сурарди. 
Мен азим туп толнинг бужур танасига суяниб, кексалар қалбида аллақачон ухлаган 
ёшликнинг қайноқ ҳисларини уйғотиб юборган, йигитлар кўксида йилт этган муҳаббат 
учқунини аланга олдираётган сеҳрли куй садоларига берилиб жимгина ўтирардим. Уста тор 
чертишдан тўхтаб, атрофга кулимсираб бир назар ташлади-да, дуторни эҳтиёт қилиб ёнига 
қўйди. 
Одамлар уйқудан уйғониб кетгандек атрофга қараб олишди. Уста Мақсуд уларни худди 
қўлларидан ушлаб ёшлик кўчаларига етаклагандек: қара, ёшлигингга боқ, биринчи 
муҳаббатингни эсла, лола терган адирларингни, чўмилган сойларингни кўр, деяётгандек, ҳаёт 
машаққатларидан сен билан ёнма-ён туриб ўтган умр йўлдошингнинг кўксингга биринчи бор 
бош қўйиб ишқингга иқрор бўлган пайтидаги ҳаяжонини эсла, бу кунларга етолмай орзу-
армонларини сенга ташлаб кетганларни унутма, дегандек бўларди. 
Ҳамроҳим «Тамакининг зарари»ни ўқиб бўлгунича ўша унутилмас сирли тунни эсладим. 
Шу топда Уста Мақсуддан яна бир марта ўша куйни эшитгим келди. Атрофга аланглаб уни 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish