Microsoft Word рақобат, ЎҚув қЎлланма. 11111docx docx



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/91
Sana23.05.2022
Hajmi2,88 Mb.
#607093
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   91
Bog'liq
РАКОБАТ СТРАТЕГИЯСИ

14.3.
 
Ўзбекистонда рақобатбардош қимматли қоғозлар бозорини
ривожлантириш муаммолари. 
Ҳар қандай мамлакат бозорининг рақобатбардош-лиги концептуал 
жиҳатдан умуман олганда иккита асосий ва мажбурий таркибий қисмдан - 
товарлар рақобатбардошлиги ва кўрсатнладиган хизматлар рақобат-
бардошлигидан иборат. 
Қимматли қоғозлар бозоридаги товар - бу қимматли қоғозлардир. 
Маълумки, ҳар қаидай қимматли қоғознинг рақобатбардошлиги корхона - 
эмитентнинг рақобатбардошлиги билан, унинг товар, пул ва бошқа 
бозорларда, жумладан, чет эл бозорларида рақобат қила олиши қобилияти 
билан узвий боғлиқликда қаралиши керак. Бошқача айтганда, бу ерда гап 
муомалага чиқарилаётган қимматли қоғозларнинг сифати ҳақида кетяпти. Бу 
фонд бозори рақобатбардошлигининг, айтайлик, ички томонидир. 
Қимматли 
қоғозлар 
бозорида 
кўрсатилаётган 
хизматлар 
рақобатбардошлигига келсак, бунда биз фонд бозорининг миллий 
профессионал иштирокчиларининг қимматли қоғозлар бозорида нархи, 
сифати ва муддатлари бўйича жаҳон андозаларига мос хизмат кўрсатишини, 
бозорнинг хам ички, ҳам ташқи иштирокчиларини қониқтиришини 
тушунамиз. Бу - фонд бозори рақобатбардошлигииинг ташқи томонидир. 
Республикамиз қимматли қотозлар бозоридаги товаркинг сифати 
ҳақида қуйидагиларни айтиш мумкин. Маълумки, бундай товарлар акциялар, 


194 
облигациялар, депозитли сертификатлар ва ғазна мажбуриятларидир. Агар ўз 
вақтида (1996-1999 йиллар) давлатнинг қисқа муддатли облигациялари ички 
инвесторлар учун фонд бозорининг жуда оммабоп ва катта фойда берувчи 
воситаси бўлган бўлса, ҳозирги вақтда улар ўзининг жозибадорлигини 
йўқотган, чунки ушбу қимматли қоғозларнинг даромадлиги анча пасайиб 
кетган. Бунга яна инфляциянинг таъсирини қўшадиган бўлсак, хўжалик 
субъектлари бундай қимматли қоғозларни сотиб олишдан фойда кўрмайди. 
Шунинг учун уларни қимматли қоғозлар бозоридаги рақобатбардош товар 
сифатида қабул қилиш тўғри бўлмайди. 
Умуман олганда эса, мамлакатимиздаги давлат қимматли қоғозлар 
бозорини муваффақиятли ривожлантириш учун юқорида тилга олинган 
базанинг мавжудлигига қарамай, уни рақобатбардош деб атаб бўлмайди. 
Ўзбекистон фонд бозорининг муайян рақобатбардошликка даъво 
қилувчи мухим ва истиқболли бўғинлари, фикримизча, корхоналар акцяя ва 
облигациялари бозори (корпоратив қимматли қоғозлар бозори деб ҳам 
аталади) ва депозитли сертификатларнинг бирламчи бозоридир. 
Маҳаллий қимматли қоғозлар бозорининг рақобатбардошлигини 
ошириш муаммоси нуқтаи назаридан уларнинг ликвидлигини, биринчи 
галда, акциялар ликвидлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Қимматли 
қоғозларнинг ликвидлиги бозорнинг барча иштирокчилари фаоллигини 
белгиласа, унинг ўзи эмитентларнинг молиявий аҳволига бевосита боғлиқ. 
Акциядор жамият фаолияти қанчалик яхши, барқарор бўлса, унинг 
акциялари ликвидлиги ҳам шунчалик юқори бўлади ва улар фонд биржасида 
ва биржадан ташқари бозорларда шунчалик тез сотилади, акцияларнинг ра-
қобатбардошлиги ҳам шунчалик юқори бўлади. 
Шуни назарда тутиш керакки, маҳаллий акциядорлик жамиятларининг 
аксарияти давлат корхоналарини хусусийлаштириш йўли билан ташкил 
қилинган. Корхонани хусусийлаштириш жараёни корхона мулки қийматини 
баҳолаш, таъсис ҳужжатларинй тайёрлаш, акциялар эмиссияси (бланклар 
учун пул тўлаш ёки депозитарий хизматлари учун ҳисоб-китоб қилиш), 


195 
консалтинг хизматларга боғлиқ бўлган муайян қўшимча харажатларни тақозо 
қилади. Корхона хусусийлаштирилгандан сўнг нодавлат тузилмага айланиб, 
илгариги имтиёзлардан фойдаланмайди ва хўжалик юритишнинг бозор 
тамойиллари бўйича ишлайди. Бошида мулкчиликнинг хусусий шаклига эга 
бўлган янги хўжалик субъекти банкдан кредит олишда, ўз маҳсулотини 
сотишда хом ашё, бутловчиларни зарур рентабелликни таъминлайдиган 
нархларда сотиб олишда қийинчиликларга учрайди. 
Мана шу объектив сабаблар туфайли, шунингдек, ижроия 
ташкилотларнинг 
саводсиз 
хатти-ҳаракатлари 
оқибатида 
акциядор 
жамиятларда катта кредиторлик қарзи, солиқлар бўйича қарздорлик, 
бюджетдан ташқари фондларга бадаллар ва бошқа тўловлар бўйича 
қарздорлик пайдо бўлади, ривожланиш учун айланма маблағлар бўлмайди. 
Айрим корхоналарда солиқлар бўйича қарзлар устав фонди қийматидан ҳам 
ошиб кётади. "Эски" қарзлар рентабелли молиявий жадвал ишлаб чиқишга 
йўл қўймайди. 
Маҳаллий қимматли қоғозлар бозорининг рақобатбардошлигини 
оширишда фонд бозорининг маҳаллий ва хорижий иштирокчиларига, 
инвесторлар ва эмитентларга кўрсатилаётган сервис хизматларини тўғри 
мувофиқлаштириш мухим аҳамиятта эга. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish