189
Институтлар деганда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда индивидлар
ўзаро таъсирини тартибга соладиган расмий (ҳуқуқий мустаҳкамланган),
норасмий ва ўз-ўзидан юзага келадиган чегаралар жами тушунилади. Ушбу
ўзаро таъсирни рўёбга чиқариш учун рақобат мухитини ривожлантиришнинг
қатор иқтисодий институтлари мавжуд. Булар: хусусийлаштириш, қайта
таркибий тузиш, монополиядан чиқариш, кичик ва ўрта
тадбиркорликни
ривожлантириш ва ҳоказолар. Улардан фойдаланиш мамлакатнинг тегишли
бозорларидаги рақобат муҳитини, умуман иқтисодиёт қай даражада
ривожланганини белгилайди.
Ўзбекистонда рақобат муносабатларини шакллантиришнинг қуйидаги
иқтисодий институтлари қарор топган:
1. Давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва монополиядан чиқариш.
Мулкчилик муносабатлари ва таркибини ўзгартириш муаммоси - ўтиш
иқтисодиёти хос бўлган ҳар бир мамлакат учун мухим масаладир. Мулк-
чиликнинг хўжалик тизими сифатидаги ролининг ўзиёқ мазкур соҳадаги
ўзгаришларнинг
ҳам,
умуман
ўтиш
иқтисодиёти
доирасидаги
ислоҳотларнинг ҳам тизимли хусусиятини кўрсатади,
Бундай тизимли таъриф бўйича мулкий муносабатлар соҳасидаги
тизимли трансформациянинг асосий босқичларини хам янада чуқурроқ
тушуниш мумкин.
Биринчи босқич иқтисодий бўлмаган ихтиёрий ҳаракат,
яъни техник
хусусийлаштиришдан ўзга нарса эмас, унинг муваффақияти эса ижтимоий
келишув (манфаатлар балансини хисобга олиш)га боғлиқ. Унинг иқтисодий
эмаслиги иккита сабаб билан белгиланади.
Биринчидан, расмий техник
хусусийлаштириш бошланмасиданоқ бу жараёнда хусусийлаштириш ҳам
қонуний ёки ярим қонуний шаклда, ҳам жиноий тарзда ўз-ўзидан тартибсиз
кечади. Иккинчи босқичда мулкчилик муносабатларининг
бирламчи техник
хусусийлаштиришдан кейинги жадал қайта тақсимланиши ва давлатнинг
микродаражадаги қайта тақсимланиш жараёнига тартибсиз аралашувининг
тартибга солиниши юз беради. Хусусийлаштириш
тажрибаси шуни
190
кўрсатадики, корхояаларнинг йириклашишини ҳамда алоҳида ра-
қобатбардош бўлинмаларнинг мустақил тузилма бўлиб ажралишини назарда
тутувчи монополиядан чиқариш жараёнлари билан олиб борилгандагина у
рақобат муҳитига самарали таъсир кўрсатиши мумкин.
Бошқа иқтисодий институт - бу монополлашган соҳалардаги бошқарув
тизимларини ва корхоналарни таркибий қайта тузиш (реструктуризация)дир.
Ўзбекистоннинг аксарият корхоналари таркибий қайта тузилиши керак,
аммо, фикримизча, реструктуризация - тизимли ўзгаришлар мажмуаси бўлиб,
уларни амал-га ошириш корхонанинг
ташкилий тузилмасини тубдан
ўзгартириш ва унинг бизнеси қийматини оширишни ҳисобга олган ҳолда
мавжуд активлар ва жалб қилинган пассивларни бошқаришни ўзгартиришга
йўналтирилган. Ушбу жараёнлар:
- корхонанинг ҳақиқий мулкдорлари томонидан ташаббус кўрсатилиши
ва амалга оширилиши;
- аниқ мақсадга эга бўлиши;
- корхонанинг алоҳида бўлимларига эмас, бутунлигича тааллуқли
бўлиши;
- ҳаммага тушунарли ва бажарилиши мумкин бўлиши керак.
Таркибий қайта тузиш қуйидағи тузилмаларда ишлаб чиқариш
дастурини ўзгартиришни ва унга боғлиқ янгиликларни кўзда тутади:
- ишлаб чиқаришда (ишлаб чиқариш-техник базанинг таркибий
қисмлари);
- функционал (ижтимоий меҳнат тақсимоти вазифаларини амалга
оширишда);
- ахборот (фойдаланиладиган ахборот тизимларида);
- ташкилий (иқтисодий-ҳуқуқий шакллар ва корхонада қабул қилинган
ҳуқуқ ва мажбуриятлар тақсимотида);
- касбий (хизматчиларнинг касб ва малака таркибида);
- молиявий (активлар ва пассивлар).
Ўзбекистон шароитида бошқарув ва хўжалик
фаолиятини ажратиш
191
рақобат муҳитини ривожлантиришнинг муҳим иқтисодий институти
сифатида намоён бўлади. Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий
ислоҳотлар давлат ва минтақавий бошқарув органлари
таркибини сезиларли
оптималлаштиришга имкон берди ва аппарат сони ҳамда унга хизмат кўрса-
тиш харажатларининг қисқаришига олиб келди. Кичик бизнесни
ривожлантириш рақобат муҳитини яратишнинг муҳим институтларидан
биридир. Кичик корхоналар истеъмол бозоридаги
талаб ва таклифни
яхшироқ ҳис қилади, беқарор иқтисодиёт шароитида ўз фаолияти
стратегиясини
тезроқ
мослаштиради,
рақобатни
қўллаб
туришни
кафолатлайди, салмоқли меҳнат ресурсларини сафарбар қилади, иқтисодий
ислоҳотлар даврида йирик корхоналар учун ўзига хос буфер ролини ўйнайди
ва уларни инқироздан асрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: