МАВЗУНИ РЕЖАЛАР АСОСИДА БАЁНЛАШТИРИНГ.
3-МАВЗУ: ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ.
РЕЖА
Суд хокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судларнинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш.
Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш.
Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.
Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш.
Юридик ёрдам ва хизмат курсатиш тизимини такомиллаштириш.
Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитларни яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш борасида салмоқли саъй ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Ушбу ҳаракатларнинг муҳим йўналиши сифатида Президентимиз Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди ва ушбу йилнинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4850-сон Фармонига кўра, фаолиятни иш якунларининг комплекс таҳлили асосида режалаштириш ва ташкил этиш, бунда эътиборни аввало ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали тизимли ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратиш масаласи белгилаб берилган эди. жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлаштириш;
одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини ошириш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик суд иш юритувининг процессуал асосларини такомиллаштириш;
жиноят, фуқаролик ва хўжалик ишларини кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш, бир-бирини такрорлайдиган ваколат ва инстанцияларни қисқартириш;
электрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари”га бағишланган бўлиб, унинг 2.4-бандида “Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш” масаласи назарда тутилган. Унда қуйидаги устувор вазифалар белгилаб берилган:
жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш;
диний экстремизм ва терроризмга, уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш;
коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш;
аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4850-сон Фармонига кўра, фаолиятни иш якунларининг комплекс таҳлили асосида режалаштириш ва ташкил этиш, бунда эътиборни аввало ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали тизимли ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратиш масаласи белгилаб берилган эди.
- давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг юридик хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш; - адвокатура институтини ривожлантириш, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва ҳўжалик ишларини кўриб чиқишда адвокат ўрнини ошириш; - нотариат ва ФҲДЁ органлари тизимини ислоҳ қилиш.
ЎҚУВ-АМАЛИЙ ТОПШИРИҚЛАР
Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги «Ўзбекистан Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4966-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини баён қилинг.
«Хабеас корпус» институтининг фаолияти ва аҳамияти нималардан иборат?
Мувофиқлаштиришнинг аҳамияти нимадан иборат?
1. Мамлакатни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири суд тизимини изчил демократлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳисобланади.
Ўтган йиллар давомида судни ҳокимиятнинг мустақил ва алоҳида тармоғи сифатида ташкил этиш, уни ўтмишдаги жазолаш органидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилувчи ҳамда ишончли ҳимоя қилувчи давлатнинг чинакам мустақил институтига айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш зарур. Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси аниқ ҳуқуқий мақомга эга эмас, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ва чекланган ваколатларга эга.
Бундан ташқари, суд ҳокимиятининг икки олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг мавжудлиги суд тизимини бошқариш вазифаларининг такрорланишига, ягона суд амалиёти таъминланмаслигига олиб келмоқда.
Ҳарбий суд судьяларининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига киритилганлиги, адлия органлари томонидан умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тартиби суд ҳокимиятининг мустақиллиги тамойилига мувофиқ келмаяпти.
Судлар тизимининг амалдаги тузилмаси ва штат бирлиги хизмат вазифаларини оқилона тақсимлаш имконини бермаяпти, бу эса уларни замон талабларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш ва мақбуллаштиришни талаб этади.
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларининг ишончли суд ҳимоясини таъминлаш, маъмурий суд иш юритувини амалга ошириш бўйича конституциявий нормани, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш зарурати маъмурий судлар тизимини ташкил этишни тақозо этмоқда.
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва нуфузини ошириш, судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тугатилиб, унинг 21 нафар бўшаётган ижро аппарати штат бирлиги Кенгашга ўтказилсин.
3. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаш, малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия бериш йўли билан судьялар корпусини шакллантириш;
судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
судьяларни касбий тайёрлаш, малакасини оширишни ташкил этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шунингдек судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш;
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш, шунингдек уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортишга хулоса бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
2. Мамлакатимизда “HABEAS CORPUS” институтининг амалиётга татбиқ этилиши инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг дахлсизлигини ҳимоя қилишда муҳим омил сифатида намоён бўлмоқда. Ушбу институт жорий этилган 2008 йилнинг январидан буён судлар томонидан дастлабки тергов органларига 700 мартадан ортиқ мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилингани ҳам буни яққол тасдиқлаб турибди.
Айтиш керакки, давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси суд-ҳуқуқ тизимида янги даврни бошлаб берди. Зеро, мазкур Концепция асосида ишлаб чиқилиб, 2012 йил 18 сентябрда қабул қилинган «Суд-ҳуқуқ тизими янада ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, судга қадар иш юритиш босқичида прокурор ва терговчи томонидан қўлланиб келинган айбланувчини лавозимидан четлатиш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини фақат судьянинг санкцияси асосида амалга ошириш тартиби жорий этилди.
Бундан ташқари 2014 йил 4 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга асосан Жиноят-процессуал кодексига эҳтиёт чораларининг янги тури, яъни уй қамоғи жорий қилинди. Ушбу қонунга мувофиқ, уй қамоғи гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида унинг ёши, соғлиғи ҳолатини, оилавий аҳволини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда қамоққа олиш мақсадга номувофиқ, деб топилган тақдирда қўлланилади.
3. Умуммақсадга эришиш йўлида жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар фаолиятини тартибга солиш, самарадорлигини янада ошириш йўлида ўзаро келишув мувофиқлаштиришнинг моҳиятини белгилайди. Модомики, мақсад умумий, яъни жиноятчиликка қарши курашиш экан, демак, шу фаолиятни амалга оширадиган органлар ишини мувофиқлаштириш шартми? Ҳаммаси ҳам ягона умуммақсадга хизмат қилади-ку. Тўғри, лекин уларнинг ҳар бири мустақил ҳолда ўз ваколати доирасидагина ўзларига хос шакл ва усуллар билан жиноятчиликка қарши курашади. Афсуски, жиноят турлари шу даражада хилма-хилки, уларга қарши самарали курашиш, олдини олиш ва йўл қўймаслик мавжуд бутун имкониятни бевосита ишга солишни, барча кучларни бирлаштиришни талаб қилади. Айнан ана шу талабни жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар фаолиятини мувофиқлаштириш орқалигина амалга ошириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |