- Бу ишингдан қайтгин, - дейишди хотинлар. - Бу ишни бизларга қўйиб бергин,
уни зиндон Билан қўрқитиб, сенга мойил қилиб берайлик.
- Эй Юсуф, Зулайҳони нима учун қабул қилмадинг, - дедилар хотинлар Юсуф
алайҳиссалом чақиртириб ўрта олишгач. Аммо ҳар қайсисининг кўнглида уни
ўзларига мойил қилиш орзуси бор эди. - У сени қанча миқдорда мол бериб, сотиб
олган-ку! У сени ўлдирса ҳам, ҳар қанча азоб берса ҳам ҳақлидир.
-Илоҳо, аввалига Зулайҳо ёлғиз эди. Энди унга олти Хотин қўшилди. Еттовига
қ
арши мен не қилай? Ҳолим не кечар? Буларнинг йўлига юргандан кўра зиндон
яхшироқдир.
Расул
алайҳиссалом
айтибдурлар:
"Оллоҳ
таоло
биродарим
Юсуф
алайҳиссаломга раҳм қилсин. Ўша кунда Юсуф алайҳиссаломнинг ўрнида мен
бўлганимда зиндонга ташланишга кўнмагай эдим. "Илоҳо, мени зиндондан ва
хотинлар балосидан ўзинг асрагин", дер эдим".
Дейдиларки, ул хотунларнинг Юсуф алайҳиссаломни зиндонга солдирмоқликдан
ниятлари шу Эдики, "Юсуф зиндонбанд этилса, Зулайҳодан узоқ бўлади, биз ҳам ҳар
доим бориб кўришга, гўзал юзига тўйиб термулишга муяссар бўлгаймиз" деган.
Савол: Юсуф алайҳиссалом учун қийноқлар ва жазолар кўп эди. Нега Зулайҳо
билан Азизнинг кўнглига зиндондан бошқа азоб бериш келмади, бунинг ҳикмати
нимада эди?
Жавоб: Оллоҳ таоло бир авлиё қулини зиндонга киритганди. У зотнинг кўнглида
Юсуф алайҳиссаломнинг муҳаббати бор эди. У "Ҳудоё, менга Юсуфнинг жамолини
кўргазгил!" деб дуо қилганди. Тангри таоло унинг дуосини ижобат қилди. Шу боис
Зулайҳо билан Азизнинг кўнглига солиндики, улар Юсуф алайҳиссаломни зиндонга
солдирдилар. Ўша авлиёнинг муроди ҳосил бўлди. АйтишларичА, Юсуф
алайҳиссаломни зиндонбанд қилдирмоқликдан Зулайҳонинг мақсади шу Эдики, "Мен
Эл ичида овоза бўлдим, Юсуфни илгаригидек кўргим ҳам йўқ. Мен кўрсам, ўзгалар
ҳ
ам кўрмасинлар" деб.
Айтдиларки, Азиз ҳам, Зулайҳо ҳам Юсуф алайҳиссаломдан бошқалардан
кўрмаган нарсаларни: этакни йиртмоғини, чақалоқнинг гувоҳини, қўлларнинг
кесилганини, хотинларнинг "Бу одамзотнинг фарзанди эмас", деган иқрорларини,
Юсуфни покизалигини кўрдилар. Зиндонга солинмоғига сабаб ҳам манна шунда эди.
Дейдиларки, Юсуф алайҳиссаломни зиндонга олиб келишганда зиндонбон
"Юсуфнинг кийимларини алмаштирайлик", деганда бунга Зулайҳо кўнмади: "Бунинг
зиндонга киргудай гуноҳлари йўқ. Биз уни одамлардан асрамоқ учун зиндонга
киритдик", деди. Шундан сўнг зиндонни тозаладилар, ҳушбўй қилдирдилар,
бисотлар тўшадилар, тахт қўйдирдилар.
Юсуф алайҳиссалом зиндонга "Бисмиллаҳир раҳманир раҳийм", деб кирдилар ва
сўнгра "Ассалому алайкум, эй аҳли зиндон!" дедилар. Зиндонийлар ҳам "Ва алайкум
ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу", деб жавоб қилдилар. Юсуф алайҳиссалом
бориб тахтга ўтирдилар, у зот киргач, зиндон ёришиб кетди, бундан
зиндонийларнинг севинчлари ошди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
94
Бир вақтдан сўнг аср намози вақти кирди. Намоз ўқидилар, сўнгра йиғладилар,
зиндонийлар ҳам қўшилиб йиғлашди.
Юсуф алайҳиссалом намоз ўқиб турганида Оллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломни
юборди. У зот узумга ўхшаш мевани келтириб, Юсуф алайҳиссаломнинг оғзига
солдилар, мева эриди ва ҳамма томирларига ёйилди, тушлар таъбири шу орқали
сингиди.
Мсир халқи турли таомлар олиб, Юсуф алайҳиссаломни кўргани келар эдилар.
Қ
ўли кесилган хотинлар ҳам тансиқ таом пишириб, зиндонга келтирар эдилар. Юсуф
алайҳиссалом бу таомларни зиндон аҳлига тарқатарди.
- Эй юсуф, бизлар сени беҳад севармиз, - дедилар зиндонийлар.
- Оллоҳ ўзи асрасин! - деди Юсуф алайҳиссалом бунга жавобан ва қаттиқ
йиғлади. - Отам жондан азизроқ тутганди, - қудуққа тушдим, озод эдим, қул бўлдим.
Зулайҳо жонидан ортиқ кўрганди - зиндонга тушдим. Энди сизлар суяр бўлсангиз,
бошимга Яна не машаққатлар тушар экан.
Эртаси куни намозни адо этгач, меҳробда туриб, зиндонийларга илм ўргатаётган
чоғда икки йигитни зиндонга олиб келдилар. Уларнинг бири Райён подшоҳнинг
баковули, Яна бири эса подишоҳнинг соқийси эди. Баковулни Малсо, соқийни Санво
дердилар.
Савол: У иккиовнинг зиндонгакирмоғлигига нима сабаб бўлган?
Жавоб: Абдуллоҳ ибн аббос айтурки: "Рум подшоҳи Миср подшоҳи билан
хусуматли эди. Негаки, Рум подишоҳи мисрга элчи юбориб тайинлади. Мисрликлар
бизга ҳирож берсин ва номимизга пул зарб қилсин!", бу амр бажарилмагач, хусумат
пайдо бўлди.
- Райён подшоҳни қандай қилиб даф қилармиз, - деди рум подишоҳи вазирларини
машваратга чорларкан.
- Райённинг икки ишончли одам бор: бири баковул ва бири соқий, - деди
вазирлардан бири. Уларга кўп мол берсак, соқий шароб билан баковул таом билан
заҳар бериб ўлдирадилар. Муродимиз ҳосил бўлади.
Бу гап подшоҳга маъқул тушади. Икки одамга кўпдан-кўп мол-дунё, зер-
заварлар ва ширин ваъдалар бериб, Мисрга жўнатди. Элчилар мисрга келганларида
кун кеч бўлиб қолади. Тунашга уй қидириб юриб, бир кампирга дуч келишди.
- Қўноқ керакми? - дейишди элчилар эшиги остонасида ўтирган кампирга.
- Мендай кампирни истасанглар, тушаверингиз, - деди кампир.
Тунагани тушдилар, аммо отларини бойлашга жой топмадилар. Бундан
кампирнинг жаҳли чиқди:
- Подшоҳимизга тангри ўлим берсин!
- Подшоҳни қарғамоқ - ёмон ишдир, - дейишди элчилар.
- Отамдан уй билан ер қолган эди. Эндига келиб уни мендан тортиб олдилар.
Бугун меҳмонларнинг отини бойлашга жой тополмасман, - деди кампир, зарда
билан.
- Биз икковимиз бир бўлиб, подшоҳга заҳар берсак бўлармикан? - дейишди
элчилар кампирнинг подшоҳдан норизо бўлганини фаҳмлаб.
- Подшоҳнинг соқийси ва баковули бор. Улар иккови мени она ўрнида кўрадилар,
- деди кампир. - Улар менинг олдимга келиб турадилар. Келганларида уларга мол-
дунё берсанг, ишингни битириб берарлар.
Кампир элчиларни баковул билан соқийнинг уйига олиб бориб, таништирди, дўст
тутиндилар. Элчиларнинг гапига кўндилар.
- Райён подшоҳ бизларга ишониб, ўзига хос қилди. Унинг туфайли кўплаб мол-
дунё эгаси бўлдик. Агар элчиларнинг айтганини бажарсак, подшоҳга кўрнамаклик
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
95
қ
илган бўламиз. Мен бундан ишни қилишни ор деб биламан, - дея андишага борди
соқий.
- Эй соқий, Райён сенга ишонч билдириб, ўзига яқин қилди, унинг яхши отини
мингдинг, яхши тўнларини кийдинг. Энди бир душманнинг ёлғон ваъдаларига
ишониб, кўрнамаклик қиласанми, ҳиёнатга қўл урасанми? - деди кампир унинг
ўйланиб қолганини кўриб.
- Мен ҳам шундай андишага боргандим, сенинг фикрларинг менга қувват бўлди, -
деди соқий ва бундан қарори қатъийлашди, сўнгра райёнга бориб айтди: - Эй
подишоҳи олампаноҳ, мен баковулнинг ҳатти-ҳаракатида шубҳа сезяпман. У бирор
шумлик бошлаб қўймасин, деган ҳавотирдаман, ҳабардор бўлиб турсангиз ундан.
- Мен соқий билан биргаликда сендан ёман шубҳа-гумонларга бордик, - деди
подшоҳ баковулини чорлатиб.
- Менда ҳеч шубҳаланадиган иш бўлгани йўқди, - деди баковул ўзини оқлаб. -
Аммо соқийдан мен ҳам гумондаман.
Райён сўзлардан сўнг ҳар иккисини ҳам гумон қилиб, Азизи мисрга маслаҳат
солди.
- Одам ўлдириш осон иш, - маслаҳат қилди азиз, - тирилтирмоқ мушкул. Яхшиси
буларни зиндонга солган маъқул.
Подшоҳга бу маслаҳат маъқул келиб, иккалаларини зиндонга юборганда Юсуф
алайҳиссалом зиндонийларга насиҳат қилиб, уларнинг тушларини таъбирлаб турган
эди. Иккиовларик енгашдилар.
- Бу кеча туш кўрибман, - деди соқий Юсуф алайҳиссаломни синамоқчи бўлиб. -
Тушимда бир туп токни кўрдим, уч бош узуми бор эди. Уларни сиқиб, сувини қадаҳга
солиб, фалакка қадаҳ тутар эмишман.
Do'stlaringiz bilan baham: |