www.ziyouz.com kutubxonasi
50
борлигини билиб, тўплана бошладилар. Умар (розийаллоҳу анҳу) уларга икки ракат намоз
ўқиттирдилар. Аллоҳ таолога ҳамду сано айгилгач, қавмга юзланиб:
- Мендан берухсат қилинган ишларда хайр йўқдир, — дедилар ва бўлиб ўтган воқеани
сўзлаб бердилар. Мунчоқни нима қилиш ҳақида улардан маслаҳат сўрадилар.
Бир гуруҳ:
«Мунчоқ Умму Кулсумга тегишли нарса эвазига юборилган. Шу боис унинг мулки бўлиши
лозим. Император Ҳироклнинг завжаси зиммий эмаски, сизга хуш кўриниш учун совға юборса
ёки сизнинг кўл остингизда эмаски, сиздан қўрққа-нидан юборса», дедилар.
Бошқа бир гуруҳга эса:
«Биз ҳам эвазига бир нарса беришини истаб, бировга кўйлак ҳадя этамиз ёки сотилиб,
пулини олиш учун бировга кўйлак юборамиз. Бу мунчоқ ҳам шунга ўхшаш бир нарса», дедилар.
Умар (розийаллоҳу анҳу) ҳамманинг фикрини олгач:
— Сўзларингаз тўғри. Аммо элчи мусулмонлар элчиси, чопар уларнинг чопари, — дедилар
ва ҳадяни Байтултоҳга беришга амр этдилар.
Умар (розийаллоҳу анҳу) ўта адолатли ва умматнинг ишларини ўйлайдиган ҳоким
бўлганидек, оиласининг баркарорлигини, ҳузур-ҳаловат ва фаровонлигини ҳам сақловчи киши
эдилар. Шунинг учун ўзларининг хусусий молларидан ҳадя миқдорича нафақа ажратиб,
завжаларига бердилар.
Умму Кулсум (розийаллоҳу анҳу) Ҳазрати Умардан икки фарзанд — бир ўғил ва бир қиз
дунёга келтирдилар. Ўғилнинг исми Зайд ибн Умар, қизнинг исми Руқаййа эди. Хайрли
бўлишин орзу қилиб, унга холасининг исми берилган эди. Умму Кулсум фарзандларининг гўзал
тарбия олиб, улғайишлари учун ғайрат қилди ва бунга муваффақ бўлди.
Бева аёл
Умар (розийаллоҳу анҳу) шаҳид этилганида Умму Кулсум қаттиқ изтироб ичида қодди. Бир
куни икки биродари Ҳасан ва Ҳусайн (розийаллоҳу анҳум) унинг олдига келиб:
- Ўзингга маълумки, сен мусулмон аёлларнинг саййидасисан. Қолаверса, сен улар кўп
ҳурмат қиладиган муҳтарама аёлнинг қизисан. Агар сен ишни отамизга қоддирсанг, валлоҳи
сени етимларидан бирига никоҳлайди. Аммо сен бой кишига турмушга чиқмоқчи бўлсанг,
муҳаққақ, бу ишни уддалайсан, - дедилар.
Бу гаплари билан Умму Кулсумни ўз фикрига кўра мустақил ҳаракат қилишга чақираётган
эдилар. Бундай қилишларининг ўзига хос сабаблари бор эди. Чунки оталарининг уйида
яширинча Умму Кулсумнинг тўйига тайёргарлик кўрилаётганини эшитиб қолган эдилар. Бу
гапларни эшитган Умму Кулсум ўйланиб қолди. Шу пайт Али (розийаллоҳу анҳу) қўлларида
асо билан ичкарига кирдилар.
Ўғиллари дарҳол уни салом бериб қаршилашди. Ҳазрати Али (розийаллоҳу анҳу) қизларини
ёнларига ўтқаздилар. Аллоҳ таолога ҳамду сано айтганидан сўнг дедилар:
- Эй Фотиманинг ўғиллари! Сизни қанчалик севишнимни биласиз. Менинг олдимдаги
даражангиз улуғдир. Мен сизни бошқа фарзандларимдан устун қўяман. Чунки сиз Аллоҳ
Расулининг набираларисиз.
Ҳасан ва Ҳусайн (розийаллоҳу анҳу) оталарига:
- Ҳа, тўғри айтяпсиз. Аллоҳ сизга марҳамат этсин, биз ила сизга хайр-эҳсон этсин, -
дейишди.
Сўнг Ҳазрати Али (розийаллоҳу анҳо) кизларига шундай дедилар:
- Эй қизим, Аллоҳ таоло сенинг ишингни менга қолдирди. Турмушга чиққан эдинг, тул
қолдинг. Сенинг ишингни энди мен зиммамга олиб, сени узатмоқчиман...
Умму Кулсум:
Қаҳрамон мўмина аёллар
Do'stlaringiz bilan baham: |