Microsoft Word qahramon mumina ayollar ziyouz com doc



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/65
Sana21.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#26942
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   65
Bog'liq
Ahmad Abduljavod, Muhammad Umar Dauq, Muhammad Ali Qutb. Qahramon mo'mina ayollar

Оила ҳаёти 
Ҳубайра ибн Ваҳб Маҳзум ўғилларининг энг кўзга кўринган кишиларидан эди. Қавми ичида 
мавқеи улуғ бўлиб, сўзини ўтказа оларди. У Фаҳитани сўраб келганида Абу Толиб розилик 
билдирди. Фаҳита Ҳубайрадан икром ва эҳтиром кўрди. Унинг ҳимоясида бахтиёр ҳаёт 
кечирди. 
Орадан кунлар, кунлар кетидан ойлар ўтди. Расулуллоҳга ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
пайғамбарлик тушди. Оила аҳлини, қариндошларини ва қавмини Исломга даъват этди. Бир 
қисми унга ишонди ва тўғри йўлни топди, бир қисми ишонмади ва кофир бўлди. 
Ҳубайра адашганлар орасида эди. Бу йўлни танлаганлар имон келтирмайгина қолмай, зулм 
ва жафо билан, янги диннинг ёйилипшга тўсқинлик қилардилар. Аммо Ҳубайра Расулуллоҳ 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан ўрталаридаги қариндошликка риоя қилиб, Расулуллоҳ 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шахсиятларини таҳқирлар, ҳурмат кўрсатар эди. 
Фаҳита ҳам дастлаб эрига эргашиб, Исломга кирмади. 
Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Умму Ҳоний уйида мусофир бўлиб 
қолдилар. Бу кеча Аллоҳ таолонинг Пайғамбармизга энг буюк эҳсон ва икромлар берган 
хайрли, узун бир кеча эди. 
Умму Ҳоний бу кеча ҳақида шундай ҳикоя қилади: 
"Исро воқеаси Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менинг уйимда қолганларида 
бўлди. Бу кеча Аллоҳ Расули хуфтон намозини ўқиб, ухладилар. Биз ҳам ухлаётган эдик. Эрта 
билан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизни уйғотдилар ва: 
— Эй Умму Ҳоний! Кўрганингдек хуфтон намозини ҳам бу ерда ўқидим. Ҳозир ҳам сизнинг 


Қаҳрамон мўмина аёллар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
46
ёнингизда бомдод намозини адо қилдим, — дея буюрдилар. 
Сўнгра уйдан чиқиш учун ўрниларидан турдилар. Мен кетмасин деб, ридоларининг бир 
учини тутдим. Қоринлари кўринди. Кўйлаклари Мисрда тўқилган, катандан қилинган оҳорли 
кўйлакка ўхшар эди. 
— Эй Аллоҳниш пайғамбари, бупи инсонларга айтманг. Сизни ёлғончига чиқариб, азият 
беришади, — дедим. 
— Аллоҳга қасамки, бу воқеани уларга айтаман, — дедилар. Шунда мен бир ҳабаш 
жориямга:
"Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таъқиб эт. Инсонларга нима ҳақида 
гапирганларини ва уларнинг жавобларнин эшит", дедим. 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизнинг олдимиздан чиқиб, бошқа кишиларга 
ҳам бизга айтган гапларини айтдилар. Кўпчилик ўзини йўқотиб қўйди ва: 
— Буни қандай исботлайсан, эй Муҳаммад. Биз бундай нарса ҳақида ҳеч эшитмаганмиз, — 
дедилар. 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) : 
— Далил шуки, мен фалон водийда, фалон кишиларнинг карвонига дуч келдим. Уларнинг 
туялари бир ҳайвондан ҳуркиб, қочиб кетган экан. Мен уларга туялари турган жойни 
кўрсатдим. Бу мен Шомда бўлган пайтимда юз берган эди. 
Сўнгра йўлимда давом этдим. Макка яқинидаги Тихома деган жойда Дажнон тоғига дуч 
келганимда фалон-фалон кишиларнинт карвонига тўқнаш келдим. Улар ухлаб ётардилар. Сув 
солинган бир идишлари бор эди. Устига бир нарса ўралганди. Ёпкични олиб, ичидаги сувни 
ичдим. Кейин қандай бўлса, шундай қилиб устини ўрадим. Ҳозир эса уларнинг қофиласи Макка 
яқинида, Танъим йўлидаги Байзо тепалигидан тушяпти. Олдинда рангги қорага мойилроқ 
кулранг туя бор. Туянинг устида бири қора, бошқаси оқиш иккита ҳарор* бор, — дедилар. 
Бу гапни эшитганлар дарҳол Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтган йўлга 
югурдилар. Илк кўрганлари туя бўлди. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
тасвирлаганларидек кўринишда эди. Кейин карвондан идишни сўрадилар. Улар идишда сув 
тўла бўлганини, сўнг устини ўраб қўйганларини, уйғонганларида эса ичида сув қолмаганини 
тасдиқладилар. 
Маккага қайтганларида бошқа карвонни ҳам учратдилар. Берилган саволга улар ҳам:
"Тўғри сўзлабди, валлоҳи, у айтган водийда туямиз ҳуркиб қочди. Шунда бир овоз эшитдик. 
У овоз туямизнингг турган жойини айтди. У ерга бориб, туяни топдик", дея жавоб бердилар". 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish