Мавзу: Тармоқ қурилмаларини монтаж қилиш, ўрнатиш ва созлаш.
Режа:
Тармоқ тушунчаси ва тармоқ қурилмалари
Тармоқ қурилмаларини монтаж қилиш ва созлаш
Тармоқ қурилмаларини ўрнатиш
Компьютерларни тармоққа бирлаштириш учун концентраторлардан фойдаланилади. Концентраторлар орқали бир неча компьютерларни маҳаллий тармоққа бирлаштирилади. Ҳозирги кунда 8, 12, 16, 24 ва 48 та компьютерларни бирлаштира оладиганлари сотувга чиқарилган. Улар секундига 10/100 Мегабит тезликда маълумот алмашишни таъминлай оладилар. Ҳозирги пайтда 1 Гигабит тезликда маълумот алмашиш имконига эга концентраторлар ишлаб чиқилмоқда.
Концентраторларнинг маълумот алмашиш тезлиги компьютерларга уланадиган кабелнинг турига боғлиқ. Эшилган жуфтлик деб аталадиган, телефон кабелига ўхшаш кабель 10 Мб тезликда, RJ 45 русумли 8 та симлик кабеллар 100 Мб, RJ 45Е русумли кабель 1 Гб тезликда маълумот алмашиш учун ишлатилади. Концентраторларни кабель ёрдамида бир-бирига улаб, ихтиёрий топологияга (тузилишга) эга маҳаллий компьютер тармоқларини яратиш мумкин.
Компьютерларни маҳаллий тармоққа бирлаштириш учун Ви Фи технологиясидан фойдаланиш мумкин. Бу технология яна улар қабул қилинган стандарт рақами билан 802.11 деб ҳам аталади. Бу стандартнинг бир неча турлари бўлиб, 802.11а да маълумот алмашиш тезлиги 5,4 Мб/с, 802.11б тури 11 Мб/с, 802.11г да 54 Мб/с, 802.11н турида 500 Мб/с гача бўлиши мумкин. Бу технологиянинг ўзига хос хусусияти, бу тармоқ яратиш учун кабелнинг керакмаслигидир. Махсус Ви Фи платасига эга ихтиёрий иккита компьютер 150 метргача масофадан ўзаро маълумот алмаша олади.
Бундай компьютерларни маҳаллий компьютер тармоғига уланиши учун махсус кириш нуқтаси деб аталувчи қурилма керак бўлади. Бу қурилмалар бир томондан кабел ёрдамида маҳаллий тармоққа уланса, иккинчи томондан ўзидан 1,5 км масофадаги иккинчи шундай қурилма билан боғлана олади. Бундан ташқари, бу қурилмага 150 метргача бўлган масофадаги Wi Fi қурилмалар бу нуқта орқали компьютер тармоғига улана оладилар.
Компьютерларни бевосита интернет тармоғига улаш учун модемлардан фойдаланилади. Модемларнинг икки тури кенг тарқалган бўлиб, улардан бири диалап деб, иккинчиси эса ADSL (Asynchronic Digital Subscribеr Linе) обуначининг рақамли асинхрон линияси деб аталади. Улардан биринчиси бир вақтлар жуда кенг тарқалган бўлса-да, ҳозирги пайтда деярли ишлатилмайди. Бунга сабаб, уларнинг максимал тезлиги 56 килобит/сек билан чекланганлигидир. ADSL модемлари охирги пайтда кенг урф бўлишининг сабаби, бу модемнинг оддий телефон линиясидан фойдаланса-да, биринчидан, бир вақтда ҳам телефондан, ҳам интернетдан фойдаланиш мумкин. Иккинчидан бу усулда боғланиш тезлиги бир неча мегабитгача бўлиши мумкинлигидир.
Сўнгги пайтда мобил телефонлар орқали интернетга чиқиш кенг тарқалмоқда. Мобиль телефон модем сифатида ишлатилганда уланиш тезлиги 120–160 килобитгача бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда мобиль телефонлар ўрнига мобиль телефон компанияларининг махсус модемларидан фойдаланиш мумкин. Бу модемлар ҳам флэш хотиралар каби USB порт орқали компьютерларга уланади. Янги авлод модемлари интернетга 384 килобит, хатто 3,6 мегабитгача тезлик билан чиқиш имконини беради
Do'stlaringiz bilan baham: |