Microsoft Word нмкт маъруза doc



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/70
Sana18.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#455878
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   70
Bog'liq
13b9176290 1585770233

 
11.1.1. ДАГАЛ ТОЗАЛАШ. 
 
Дағал тозалаш қурилмаларига инерцион чанг тозалагичлар ва марказдан
қочма тозалагичлар мисол бўлиши мумкин. 
11.1.1.1. ИНЕРЦИОН ГАЗ ТОЗАЛАГИЧЛАР. 
Инерцион чанг тозалагичларда чанг асосан 2 хил сабабга мувофиқ 
тозаланади: 
1.Ўчоқ гази йуналишининг кескин ўзгариши хисобига; 
2.Ўчоқ гази чизиқли тезлигини кескин камайиши натижасида оғирроқ 
бўлган темир зангини ажралиб тушиши. 
11.1.1.2. МАРКАЗДАН ҚОЧМА ЧАНГ ТОЗАЛАГИЧЛАР. 
 
Бу аппаратларда чангли ўчоқ гази уринма холатда, яъни тангенциал 
берилиб, оғирроқ бўлган темир уч оксиди марказдан қочма куч таъсирида катта 
кучга эга бўлиб, чанг тозалагич ички деворига уралиб, пастга тушади. 
Амалиётда циклонларни бир нечтаси мултициклон номи билан 
ишлатилади. Ундан ташқари хар хил қурилмалар қўлланилади. Масалан W 


50
шаклидаги. Улар хар 50, 100, 200 метрда ўрнатилади. Инерцион чанг 
тозалагичда, ўчоқ гази 45%гача тозаланади. 
11.1.2. ЧУҚУР ТОЗАЛАШ. 
Бу турдаги чанг тозалагичларга электрофилтрлар, ювувчи миноралар ва 
бошқа аппаратлар кирадилар. 
11.1.2.1. ЭЛЕКТРОФИЛТРЛАР. 
Ўчоқ газини чуқурроқ тозалашга эришиш учун электрофилтрлар
ишлатилади. Улар доимий электр токида ишлайди. Кўпинча марказий 
электродга 90.000 волт кучланишидаги манфий зарядли электр токи (ток кучи 
0,25-0,5ампер) берилиб, электрофилтрларни ташқи қисми эса мусбат зарядли 
электрод сифатида ерга уланади. 
Юқори кучланиш натижасида марказий электрод атрофида ўта кучланиш 
пайдо бўлади; натижади ўтиб кетаётган нейтрал газ молекулалари (-) 
зарядланиб, ионлашади. Бу ионлар аппаратни (+)зарядланган қисмига интилади
ва ўз йўлида ўчоқ гази таркибидаги нейтрал темир ўч оксиди заррачаларига 
урилиб, уни (-) зарядлаб, ўзи эса зарядсизланиб, тозалаш аппаратининг тепа 
қисмидан чиқиб кетади, (-) зарядланган темир уч оксиди заррачаси (+) 
зарядланган аппаратни деворига урилиб, нейтралланиб, аппаратнинг пастки 
қисмига тушади. Марказий электрод атрофида нейтрал газ молекулаларининг 
ионлашиш жараёнига “тожланиш” жараёни ва бу электродга “тожланиш” 
электроди дейилади. 
Электрофилтр 500оСдан юқорида ишлаши мумкин эмас, акс ҳолда уни 
конструкцияларини механик мустахкамлиги пасаяди. Харорат +255оСдан кам 
бўлмаслиги керак, акс ҳолда ўчоқ гази таркибидаги сув буғи конденсатланиб, 
ўчоқ гази таркибидаги оз миқдордаги SO3 қўшилиб, сулфат кислотасини кучсиз 
эритмасини ҳосил қилади. Бу эса электрофилтрни коррозиялашга олиб келади. 
Чанг заррачалари қанчалик йирик бўлса, уни тозалаш шунчалик осон булади. 
Ўчоқ гази таркибида SO3 гази бўлиши умуман яхши эмас, чунки бу вақтда 
Fe2O3, Fe3O4 лар FeSO4 ҳосил қилиб, у эса “тожланиш” электродига ёпишиб 
ингичка электрони узилишига олиб келади. Ундан ташқари, электрофилтр 
ичида хар хил нотекис юзаларни бўлиши мумкин эмас, чунки бу вақтда қисқа 
тўқнашув руй бериб, электрофилтрни ёнишига олиб келади. Электрофилтрлар 2 
турга бўлинади: 
1.Қувурлик. 
2.Пластинкалик. 
Қувурлиси ўз навбатида 2 турга бўлинади: 
1.Цилиндирлик. 
2.Призмалик. 
Амалиётида, асосан, призмалик электрофилтрлар кенг тарқалган. 
Электрофилтрлар намли, ҳамда қуруқ турга булинади.Нам электрофилтрлар 
60(70оСда ишлагани учун у вақтда кучсиз сулфат кислота эритмалари ҳосил 


51
бўлиб, у эса электрофилтрларни коррозиялаши мумкин. Коррозиядан сақлаш 
учун уни ички қисми қўрғошин парда билан ўраб чиқилади. 
11.1.2.2. ЮВУВЧИ МИНОРАЛАР. 
Ўчоқ газини темир 3 оксиддан батамом тозалаш учун ювувчи миноралар 
ишлатилади. У ерда ўчоқ гази чангдан 70,30 ва 5%ли сулфат кислота 
эритмалари билан ювилади. Бу жараёнлар мос равишда 1-ювувчи минорада 
(ичи бўш), 2-ювувчи ва намлатувчи миноралар (ичи Рашиг халқлари билан 
тўлдирилган)да амалга ошириладилар. 
Таянч сўзлар: 
1.Ўчоқ газини қаттиқ чиқиндилардан тозалаш ҳиллари. 
2.Инерцион газ тозалагичларда ўчоқ газини тозалаш асослари. 
3.Циклонларни ишлаш принципи. 
4.Электрофилтрлар. 
5.Электрофилтрлар ишлаши ҳароратлари. 
6.Қувурли электрофилтрлар турлари. 
7.Биринчи ювувчи минора тузилиши. 
Назорат саволлари: 
1.Ўчоқ газини чанглардан тозалашни қандай турларини биласиз? 
2.Инерцион чанг тозалагичлар қандай ишлайди? 
3.Электрофилтрлар турлари ва тузилишини баён этинг. 
4.Циклонлар қандай ишлайди? 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish