Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар
www.ziyouz.com кутубхонаси
64
Матназар АБДУЛҲАКИМ
«ЎЙНАР»
Яхши
биламизки, Навоий ғазалиётининг руҳи жаҳоний бир дардкашлик, ҳасратангезлик
кайфияти билан сайқал топган. Шунинг учун ҳам «Ўйнар» радифининг ўзиёқ шоир меросининг
мазкур хусусиятидан хабардор ўқувчини сергак торттириб қўяди.
Зулфинг очилиб, орази дилжў била ўйнар...
Зулф — аёлнинг чакка кокили, ёки, умуман, аёл сочи. Ораз юз, чеҳра маъносини беради. Шў
сўзи форс тилида истовчи, қидирувчи дегани. Демак, орази дилжў — юрак
томонидан
излаиаётган, исталаётган юз, чеҳра. Бу мисрада шоир фақат тасвир билан кифоялаиади.
Ҳинду бачае шўхдурур, сув билан ўйнар.
Ҳинду бача — форс тилидан таржима қиладиган бўлсак, ҳинду боласи демак. Иккинчи
мисрадаги ташбиҳлар биринчи мисрадаги образларга аниқлик киритади, ранг беради.
Маълумки, ҳиндулар қора тусли одамлар, бинобарин, улар зулф билан, яъни ёрнинг сочи билан
бир тусда. Қолаверса, бу қиёсда ҳаракат ўхшашлиги ҳам руҳ ўхшашлиги ҳам бор: аёлларнинг
кокили, хусусан, чакка сочи ўйноқидир. Ўзининг бундай
хусусияти билан бу соч
кичкинтойларнинг шўхлигини эслатади. Бу ўхшатишдаги тағин бир фазилат шундан иборатки,
ҳиндулар, асосан, дарё ва уммоннинг соҳилларида истиқомат қилишади. Англашиладики,
ёрнинг юзи сатҳи осойишта сувдек тип-тиниқ. Сувдан мусаффо чеҳра билан ўйнаётган
кокиллар сув билан ўйнаётган қора рангли болакай сингаридир.
Энди очилиб сўзига эътибор қилинг. Очилиб ўзининг бирламчи — очилмоқ феъли билан
ифодаланадиган маъносидан ташқари, хурсанд бўлмоқ, хуш кайфиятда ўтирмоқ
деган
мазмунларни ҳам англатади. Бу сўзнинг, шунингдек, дарддан фориғ бўлмоқ маъноси ҳам бор.
Энди навбатдаги мазмун жилосига эътибор қилинг. Маълумки, ёш бола сувни кўрганда
қувониб-қийқириб, очилишиб кетади, соч ҳам чеҳранинг тиниқилигидан, сувдек
мусаффолигидан қувониб, «очилади». Бу ерда сувнинг ҳам, норасида боланинг ҳам поклик,
тозалик
рамзи эканлигини бир эсласак, шоир ўз маҳбубасини нақадар улуглаётганини янада
теранроқ англаб етамиз.
Иккинчи байтда шоир, ўз илоҳасининг шўхлиги ва унииг дастидан тортаётган уқубати
баёиига ўтади. Бунинг учун у матлаъдаги образнинг мантиқий ривожланишидан келиб чиқиб
фикрлайди. Маълумки, кўнгилнинг ойнага, шишага ўхшатилиши қадимдан бор гап. Мисол учун
халқимизнинг «кўнгил
бир шишадир, синса тузалмас» маталини эслаш кифоя. Биз бирон бир
ноҳақликдан қаттиқ ранжисак, кўнглим хира бўлди, кўнглим қоронғу, деб айтамиз. Маъ-лумки,
хираланиш ойнага жуда ҳам хос бўлган хусусият. Ҳаётда кўп учрайдиган яна бир ҳодисани
эсланг: кичкинтойлар ойна олдида шўхлик қилишни, уҳлаб, нафаси билан ойнанинг юзини хира
қилишни яхши кўрадилар. Кўзгунинг ҳамда боланинг ана шу хусусиятидан фойдаланиб шоир
навбатдаги мўъжизасини яратади:
Ул шўх кўнгил лавқин этиб тийра нафасдин,
Бир тифлдир, алқиссаки кўзгу била ўйнар.
Яъни, у шўх кўнгил ойнасиии нафаси билан қороигу қилиб худди кўзгу билан ўйнаётгап ёш
болага ўхшайди.