Бахмал тумани ХТБга қарашли 39-умумий урта таълим мактабида бўлиб ўтган йиғилиш
БАЁННОМАСИ
04.02.2021-йил Совуқ булоқ кишлоги
Йигилиш раиси: С.Абдурахманов
Котиби : И.Тожиев
Қатнашди: Мактаб ММИБДЎ И.Тожиев Туман ХТБ ЎМАТ ва ИҲМЁЁК шўъба раҳбари С.Қаршибоев Туман ИИБ ХПВ ВЕ ваЁУХПТЭГ катта инспектори летенант А.Р.Мирзаев, Туман ИИБ тезкор вакили И.Хўжамуродов, Ойқор ҚФЙ профилактика инспектори Ж.Унгалов Мактабнинг 5-6-7-8-9-10-11-синф ўқувчилари, , Ёшлар етакчиси А.Зулфонов.
Кўриладиган масала:
1.Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш.
2. Гиёҳвандликка қарши кураш . .
Йиғилишни мактаб ММИБДЎ И.Тожиев очиб, ўз маърузасида куйидагиларни гапириб ўтди: Мустақил фикрга эга, дунёқараши кенг, мустаҳкам иродага эга шахсларни тарбиялаш, ўқувчилар қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини болаликдан шакллантириш бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир.Хозирги даврда дунё миқёсида жиноятчилик,диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ишлари давом этиб келмоқда.Жумладан, ўқувчи ёшларни жиноят содир қилмасликлари ва диний экстремизм, терроризмга қарши кураш масаласида мактабимизда турли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.Мактабимизда дарс ва дарсдан ташқари тўгарак машғулотлари, спорт секциялари ишлаб турибди.Ҳафталик ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар режа бўйича ўтказилиб борилмоқда.Ўқувчилар ўртасида диний тарбияни мазмун-моҳияти, терроризмнинг зарарли оқибатлари ҳақида синф раҳбарлари ва мактаб маъмурияти томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.Ўқувчи ёшларимиз ўртасида турли хил мусобақалари, кечалар ташкил қилиниб, уларни ҳар томонлама комил бўлишга ундаб келинмоқда. Барча амалга оширилаётган ишларнинг мақсади битта, ўқувчилар ўртасида жиноят содир бўлишига йўл қўймаслик, турли диний оқимларга эргашмасликка эришишдир.
Мазкур масала юзасидан Туман ИИБ тезкор вакили И.Хўжамуродов сўзга чиқиб қуйидагиларни гапириб ўтди. Ўқувчиларни бўш вақтларини тўғри ташкил қилиш, жиноятчиликни олдини олиш бўйича тавсиялар бериб ўтди.Жумладан, кечалари бемаъни юрмаслик ,мобиль телефонлардан фойдаланмаслик, майда безориликлар билан шуғулланмаслик, турли хил кечалар уюштирмаслик ҳақида кўрсатмалар бериб, маън қилинган ҳатти-ҳаракатлар оқибатини тушунтириб ўтди.
Йиғилишда сўзга чиққан Туман ХТБ ЎМАТ ва ИҲМЁЁК шўъба раҳбари С.Қаршибоев ўқувчи ёшларимизга яратилаётган шарт-шароитлар моҳиятини кенг очиб берди. С.Қаршибоев ўз сўзида давлатимиз томонидан ишлаб чиқилган “Ёшларга оид давлат сиёсати” миқёсида олиб бориладиган ишлар, ҳар томонлама комил инсон бўлиб шаклланишга интилиш ҳақида йўл-йўриқлар кўрсатди.Ўқувчи ёшларимизни чет элга ишлагани бормаслик, турли диний оқимларга эргашмаслик, диний ва дунёвий билимларни онгли равишда ўрганиб бориш тавсияларини берди.Ўқувчи ёшларни бўш вақтларида билим олиш, ҳунар ўрганиш, компьютердан тўғри фойдаланиш, китоб ўқиш каби ижобий ишлар билан машғул бўлишга ундади.
Биринчи масала юзасидан йигилиш
Қарор килади:
1. Ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик, диний ақидапарастликни олдини олиш бўйича профилактик ишларни янада кучайтириш ва жонлантириш хар бир синф рахбари ва ўқитувчилар зиммаларига юклатилсин.
2. Мактабда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ташкиллаш, тўгараклар ва спорт секциялари фаолиятини кучайтириш, “Оила, махалла ва мактаб” хамкорлигида ишларни пухта режа асосида амалга ошириш маънавий-маърифий ишлар бўйича Ёшлар етакчиси А.Зулфонов , психолог Н.Ғаниев ва барча синф рахбарлари зиммаларига юклатилсин.
3. Ўқувчилар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш учун кенг қамровли тадбирлар, турли учрашувлар ва бошқа маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш, ўқув-тарбиявий сохаларда яхши ютуқларга эришиш хар бир ўқитувчи ва ходимларга уқтирилсин.
4. Юкоридаги карорларни мунтазам бажарилишини назорат килиб бориш ўз зиммамда қолдираман.
Иккинчи масала юзасидан Туман ИИБ ХПВ ВЕ ваЁУХПТЭГ катта инспектори летенант А.Р.Мирзаев сўзга чиқиб қуйидагиларни гапириб ўтди:
Ҳозирги кунда гиёҳвандлик аср вабосига айланган, наркотик воситаларнинг ёшлар ўртасида истеъмол қилиши янада кўпаймоқда. Сабаб мамлакатимизнинг чегара қисмларидан ватанимиз орқали наркотик моддаларнинг оқиб бошқа давлатларга транзит бўлишидадир. Бу кетаётган моддаларнинг бир қисми бизнинг ватанимизда қолиб кўпчилик ёшларни наркотикларни истеъмол қилишига олиб келмоқда.Наркотик моддаларнинг истеъмол қилиниши генофонтниниг бузилишига авлодлар наслига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бунга ўрганиб қолган инсонлар кейинги ўринда бошқа жиноятларга ҳам қўл уришмоқда. Бундай жиноятларни олдини олиш мақсадида ўқув- тарбиявий чора-тадбирларини тўғри белгилаш, вояга етмаганлар тарбиясини доимо назорат қилиб туриш ва шу мақсадда туман ИИБ ходимлари билан учрашувлар ўтказиб, жиноятчиликни олдини олишда бефарқ бўлмасликка ўқитувчи ва ўқувчиларни чорлади.
Музокараларда сўзга чиққан Туман ИИБ тезкор вакили И.Хўжамуродов жиноятчиликни олдини олиш , гиёхвандлик ва диний акидапарастликнинг зарарли окибатлари хакида хам алохида тухталиб, йигилиш иштирокчиларини кизиктирган саволларга жавоблар бердилар.
Иккинчи масала юзасидан йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўқувчилар ўртасида гиёҳвандликни олдини олиш учун мактаб маъмурияти, ўқитувчилар томонидан мактаб йиғинлари ва ўтиладиган маънавият дарсларида тарғибот-ташвиқот ишлари барча 1-11 синф раҳбарлар томонидан мунтазам равишда олиб борилсин.
8-9-синф ўқувчиларига “Мен гиёҳвандликка қаршиман” мавзусида она тили фани ўқитувчилари Д.Алимов ва С.Қулжоновлар, томонидан иншолар танлови эълон қилинсин ва ўтказилсин ҳамда танлов таҳлили бўйича ғолиблар аниқлансин.
Юқоридаги қарорларни бажарилишини назорат қилиш Ёшлар етакчиси А.Зулфонов зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси: С.Абдурахмонов
Котиби: И.Тожиев
Do'stlaringiz bilan baham: |