Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc



Download 0,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/60
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#55239
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
11-topshiriq.(Metodika)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
61
Ой ҳалокимга тутуб мотам, кийиб тундин қаро,
Оразин сайли била аҳли азо кирдор этар. 
 
Тийра айлаб бениҳоят кеча умрум шамъини,
Васл субҳи ҳасрати ранжим юз ул миқдор этар. 
 
Ростлиг улдурки, еткач ул қуёш, раҳм айлагай,
Улча аҳволимга ҳар тун чархи кажрафтор этар. 
 
Эй, Навоий, ишқ дардидин шикоят қилмаким,
Жонинга жавру жафосин ҳар нечаким, бор этар. 
Мавзу хусусиятига кўра, бу Алишер Навоийнинг ишқий ғазаллари тоифасига киради. У 
шоир ижодий такомилининг учинчи босқичи маҳсули бўлиб, Навоий уни илк бор «Наводир ун-
ниҳоя» девонига киритган. Кейинчалик бу ғазал «Хазойин ул-маоний»нинг «Наводир уш-
шабоб» девонига кўчган. Ғазалнинг ўзига хос ва мураккаб образлар силсиласи мавжудлиги
ҳажмининг катталиги (ўн бир байтдан иборат), тили ва бадиий тасвир услубининг ўзга ишқий 
ғазалларга нисбатан оғирлиги ҳам уни Навоий айни ижодий кучга тўлган ўрта ёшларида 
яратганлигини тасдиқдайди. Бу — Навоийнинг кўпмаънолилик хусусиятига эга асарларидан. 
Унда васф этилган ишқ «мажозий ишқ», яъни оддий инсоний муҳаббатдан кўра кенгроқ 
маъноларга эга. Ғазал руҳий мундарижасининг нисбатан мураккаблашувига сабаб шуки, унда 
шоир инсоний ишқ билан пантеистик дунёқарашдаги «ҳақиқий ишқ» хусусиятларини бир 
нуқтада мужассамлаштиришга ҳаракат қилган ва бунга эришган. Ғазал рамали мусаммани 
маҳзуф вазнида битилган. 
Ғазалда Навоий лирик қаҳрамон кечинмалари ҳамда тахайюлини тасвирлашда янгича йўл 
тутади. 
 
Кўк бинафшазорини анжум чу наргисзор этар,
Наргисинг бирла бинафшанг ҳажри кўнглум зор этар. 
Бир қарашда, бу — анъанавий руҳдаги байт. Унда Мавлоно Лутфий таҳсинига сазовор 
бўлган «Оразин ёпқач, кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш, Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз ниҳон 
бўлғоч қуёш» матлаъига ҳамоҳанглик бор. Мазкур байтларни инсон ва табиат муносабатлари, 
инсон руҳияти ҳамда табиат манзараларининг қиёсий талқини туташтиради. Бирида аввал 
инсон руҳияти лавҳаси ёритилиб, сўнг уига мутаносиб табиат тасвири яратилади. Таҳлил 
қилинаётган газал матлаъида эса бўлакча. Аввал, илк мисрада, табиат, аниқроги, осмоннинг 
ҳижрон шомидаги қиёфаси яратилади. Кун билан туннинг алмашиниши гўзал бадиий 
ифодаланади. Яъни, шоир наздида, осмон кундузи бинафшазор эди. Бинафшаранг кўм-кўк 
самони тасаввур қилинг-а! Кўк қадаҳига шом бодаси қуйилиши билан, наргисдек сочилган 
юлдузлар кўк бинафшазорини наргисзорга айлантирди. 
Иккинчи мисрада табиатдаги ҳолатдан келиб чиқиб, инсон руҳи таҳлил этилади. «Кўк 
бинафшазори»га лирик қаҳрамон кўнгли, «анжум» ва «наргис» образларига маъшуқанинг 
наргисмонанд кўзлари ва бинафшаранг хатти, бинафшашакл зулфи шеърий параллелизм усули 
билан таносиб қилинади. Бу тасвирдаи лирик қаҳрамон кўнгли маъшуқа висолига зор-
интизорлиги англашилади. Лекин биз мазкур байт матлаъ эканлиги ва матлаънииг бадиий 
вазифаси лирик киришни ифодалашдан иборатлигини ҳам уиутмайлик. 
Матлаъда «кўк бинафшазори» ва «анжум» — юлдузлар ҳақида сўз очилдими, демак, газал 
давомида фалакка муносабат, осмоний жисмлар тасвири акс этиши муқаррар. Дарҳақиқат, 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish