Microsoft Word монетар ум к 2019й docm


  12..2. Ишчи кучи миграцияси ва ривожланаётган мамлакатларда халқаро пул



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/145
Sana21.09.2022
Hajmi1,81 Mb.
#849645
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   145
Bog'liq
1775-Текст статьи-3923-1-10-20200627

55 
12..2. Ишчи кучи миграцияси ва ривожланаётган мамлакатларда халқаро пул 
ўтказмаларининг аҳамияти 
 
Миллий валюта курсининг шаклланиши кўп омилли жараён ҳисоблангани боис, унга 
таъсир қилувчи монетар омиллар хусусида сўз юритамиз. 
Миллий валютанинг алмашув курсига таъсир қилувчи муҳим монетар омиллардан бири 
инфляция ҳисобланади. Инфляция даражасининг ошиши айниқса, талаб инфляциясининг 
кучайиши товарлар ва хизматлар баҳоларининг ўсишига олиб келади. Бунинг натижасида 
миллий валютанинг товарлар ва хизматларга нисбатан қадрсизланиши юз беради. 
Инфляциянинг миллий валютанинг алмашув курсига таъсирининг иккинчи жиҳати тўлов 
баланси билан боғлиқ бўлиб, инфляциянинг кучайиши натижасида товарларнинг баҳоси ошиб, 
уларни экспорт қилиш қийинлашади. Натижада экспорт тушуми камаяди ва миллий валюта 
алмашув курсининг пасайиш хавфи юзага келади. 
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг ўзгариши муомаладаги пул 
массасининг ўзгаришига олиб келади. Бу эса, муомаладаги пул массасининг асосий қисмини 
тижорат банкларининг кредит эмиссияси натижасида юзага келиши билан изоҳланади. 
Миллий валютанинг алмашув курсига таъсир қилувчи муҳим омиллардан яна бири 
мамлакат ташқи қарзининг даражаси ҳисобланади. Ташқи қарзнинг мамлакат ялпи ички 
маҳсулотига нисбатан 60 фоиздан ошиши тўлов баланси ҳолатининг ёмонлашишига олиб 
келади. Чунки бунда хорижий валюталар таклифининг камайиши юз беради. 
Инфляция даражасининг сўнгги йилларда барқарорлаштиришга муваффақ бўлинганлиги 
сўмнинг алмашув курсига ижобий таъсир кўрсатади. Халқаро валюта фонди экспертларининг 
хулосасига кўра, инфляциянинг йиллик даражаси 10 фоиздан ошмаса, у макроиқтисодий ўсиш 
суръатларига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатмайди. 
2005-2011 йилларда мамлакатимиз ташқи савдо балансининг ижобий сальдоси миқдори 
ўсиш тенденциясига эга бўлган. Шуни айтиш жоизки, 2011 йил январ холатига ташқи савдо 
сальдоси 1,8 баравар кўпайганлигини таъкидладилар. Бу эса, хорижий валюталар таклифининг 
ошишига хизмат қилади ва сўмнинг алмашув курсига ижобий таъсир кўрсатади. 
Шундай қилиб, валюта курсининг аниқланиши ва шаклланиши жуда мураккаб жараён 
бўлиб ҳисобланади. Ҳеч ким валюта курсининг келгусидаги ўзгаришини аниқ қилиб айтиб 
бера олмайди, фақат уни мавжуд иқтисодий, сиёсий ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда 
тахмин қилиш мумкин холос. Валюта курси ҳар вақтнинг ўзига мос талабларидан келиб чиқган 
ҳолда валюта бозоридаги валютага бўлган талаб ва таклиф асосида аниқланади. 
Хорижий валютага талабни қуйидаги омиллар натижаси
7
деб қараш мумкин: 
– Товар ва хизматлар импорти учун зарур бўлган хорижий валюталар; 
– Капитал экспортини амалга ошириш учун. 
Хорижий валюталар таклифи бўлса: 
– Товар ва хизматларни экспортидан тушган валюта маблағлари; 
– Капитал импортидан келадиган валюталар. 
Миллий ва жаҳон бозорларининг таннарх кўрсаткичлари орасидаги боғловчи инструмент 
сифатида амал қилган ҳолда, валюта курси халқаро иқтисодий алоқаларда ва ишлаб чиқаришда 
алоҳида ўрин эгаллайди. Ишлаб чиқарувчи, тадбиркор валюта курси орқалигина ўзини 
махсулоти, хизмати таннархини жаҳон бозори баҳолари билан солиштиради. Бу – алоҳида 
корхоналарнинг ва умуман олганда давлатнинг амалга оширган ташқи иқтисодий алоқалари 
натижаларини сарҳисоб қилишга имкон беради. Валюта курси – импорт ва экспорт нархларига, 
фирмаларни рақобатбардошлигига, ҳамда уларни даромадларига маълум маънода таъсирини 
ўтказади. Чунки, валюта курси ўзгариши билан халқаро алоқалар субъекти оладиган даромад 
миқдори ўзгаради ва бунинг натижасида унинг ялпи ишлаб чиқариш натижасига таъсир қилади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish