Таянч сўз ва иборалар
Валюта. Спот операциялари.Касса шартномаси.Валюта позицияси. Форвард. Фьючерс.
Валюта арбитражи. Маржа.Опсион.
Валюта интервенц
ияси. Валюта курслари режими.
Миллий
валюта паритети. Миллий валютанинг конвертацияси. Халқаро заҳира активлари.Мамлакат
халқаро ҳисоб-китобларини чегаралаш (регламентация). Миллий валюта ва олтин бозорлари
фаолияти режими.Ввалюта чекланишларининг ўрнатилиш тартиби.
12- МАВЗУ МИЛЛИЙ ВАЛЮТА КУРСИГА ХАЛҚАРО ПУЛ
ЎТКАЗМАЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ
Режа:
1. Халқаро пул ўтказмаларининг юзага келиш шарт−шароитлари
2.Ишчи кучи миграцияси ва ривожланаётган мамлакатларда халқаро пул
ўтказмаларининг аҳамияти
3. Халқаро пул ўтказмалари турлари
4. Банк ҳисоб варағини очиш ва очмасдан пул ўтказиш
12.1. Халқаро пул ўтказмаларининг юзага келиш шарт−шароитлари
Валюта курси – халқаро савдо, кредит ва капитал харакатларида; миллий ва жаҳон
бозорлари нархларини таққослашда; банклар ва фирмаларни валютадаги хисоб варақларини
қайта баҳолаганда ишлатилади. Валюта курси шаклланишига жуда кўп омиллар таъсир
кўрсатади, булар:
– Мамлакат иқтисодиётидаги инфляция даражаси. Мамлакатдаги инфляция даражаси
(бошқа омиллар ўзгармас бўлганда) қанчалик юқори бўлса миллий валюта қадри шунчалик паст
бўлади, ва аксинча, инфляция нақадар камайиб борса миллий валюта қадри шу қадар ошиб
боради;
– Тўлов баланси ҳолати. Ижобий қолдиқга эга тўлов баланси миллий валюта курсининг
ошишига замин яратса, унинг пассив бўлиши аксинча валюта курси тушишига олиб келади;
– Фоиз даражалари ўртасидаги фарқ. Бунинг таъсири иккита ҳол билан изоҳланади:
биринчидан, мамлакатдаги фоиз даражаларининг ўсиши шу давлатга қисқа муддатли
капиталлар харакатини юзага келтириши мумкин; иккинчидан, фоиз даражалари тўғридан –
тўғри валюта бозорларига ва ссуда капиталлари бозорига таъсир кўрсатади.
– Валюта бозорлари фаолияти ва чайқовчилик билан боғлиқ валюта операциялари. Агарда,
бирор – бир валюта курси туша бошласа, у ҳолда банклар ва бошқа корхона – фирмалар ушбу
валютадаги активларини тезроқ сотишга ва ўзларининг ушбу валютадаги позицияларини
ёпишга харакат қилишади. Бу харакат, ўзи шундоқ ҳам курси пасаётган валютани аҳволини
янада ёмонлашувига олиб келиши мумкин;
– Миллий валютага жаҳон ва миллий бозорларда ишонч даражасини ўзгариши. У
давлатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳолати билан аниқланади. Чунки, валюта дилерлари бирор –
бир валюта билан операция қилишдан олдин ушбу валюта мамлакатининг келгусидаги
ўзгаришлари динамикасини ҳисобга олган ҳолда хулоса қилади ва кейингина операцияни
амалга оширади;
– Мамлакатда юритиладиган валюта сиёсати ҳам бевосита таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |