Валюта курслари режими.
Халқаро амалиётда валюта курсининг қуйидаги режимлари
мавжуд:
•
қатъий белгиланган курслар режими. Давлат ўз иқтисодий сиёсатидан келиб чиққан
ҳолда, маъмурий тарзда, миллий валюта курсини қатъий белгилаб қўйиши мумкин. Масалан,
Бреттон-Вудс шароитидаги қатъий белгиланган курслар режими;
•
кичик чегараларда тебранадиган курслар режими. Бу ҳолатда, давлат ўз иқтисодий
манфаатлардан келиб чиқиб, миллий валюта курсини маълум бир чегараларда тебранишидан
манфаатдор бўлади ва валюта сиёсатининг инструментларидан фойдаланган ҳолда ушбу
мақсадга эришади;
•
валютага бўлган бозор талаби ва таклифининг ўзгариши асосида эркин тебранадиган
курслар режими ва уларнинг турли кўринишлари. Бунга, Ямайка валюта тизими шароитидаги
эркин сузувчи валюта курслари режимини мисол сифатида келтиришимиз мумкин.
11.4. Форвард ва Фъючерс операциялари
Форвард операциялари
бу – биржадан ташқари муддатли валюта операциялари бўлиб,
келишув асосида, телефон ёки телекс орқали банклар ва савдо-саноат компаниялари томонидан
амалга оширилади. 1984 йилдан бошлаб кредит (молия) инструментлари билан операциялар –
яъни “келгусида етказиб бериш тўғрисида келишув” (фoрwaрд рaтe aгрeeмeнц), ўтказиш
амалиёти қўлланилади. Улар, бир йилгача депозитлар бўйича фоизлар ўзгариши оқибатидаги
кўрилган зарарларни ўзаро қоплаш бўйича банклараро муддатли келишувлардан иборат бўлиб,
одатда 1–50 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги суммаларга тузилади.
Форвард шартномаси тузилаётганда унинг муддати, курси ва суммаси қатъий белгиланади
(фиксируеця). Аммо, ижро муддати (1 – 6 ой) етиб келгунча ҳисоб рақамлари бўйича ҳеч
қандай суммалар ўтказилмайди. Одатда, кўпчилик банклар, ҳамкор мижозларининг, ўзларида
очилган ҳисоб рақамларда, маълум бир суммага эга бўлишини хоҳлайдилар. Бироқ, форвард
шартномалари ҳажм жиҳатидан чегараланмай, пул таъминотини талаб eтмайдилар.
Форвард шартномалари қуйидаги икки асосий кўринишда амалга оширилади:
1.
Оддий форвард шартномаси. Бу ҳолда, бунга тескари бўлган шартнома (обратная
сделка) бир вақтнинг ўзида тузилмайди. Шартномадаги тарафлар, фақат маълум бир суммани
белгиланган муддатга ва келишилган курс асосида етказиб бериш ҳақида келишиб оладилар.
Форвард шартномасини бу туридан валюта курси ўзгариши рискидан ҳимояланиш мақсадида
фойдаланилади;
2.
Своп шартномаси.
Своп шартномаси
бу – банклар ўртасидаги валюта шартномаси
бўлиб, бир турдаги ва бир хил ҳажмдаги валютанинг турли муддатларга олди-сотди
операциялари комбинациясидан иборатдир. Бир шартнома доирасида валютанинг маълум бир
суммаси муайан муддатга сотиб олинади ва ўша заҳоти нақдли валюта бозорида сотилади, ёки
бунинг тескариси бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |