Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/76
Sana23.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#161261
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
63
У дарахт махсус дастгоҳларда қайта ншланиб, жиҳоз шаклида меҳмонхонага кириши мумкин. 
Тарбия ҳатто ҳайвонга таъсир кўрсатар экан, нечун у инсонни фариштага яқинлаштириб, 
улардан ҳам юксак мақомларга кўтармасин?! 
Фотимахоним тарбиянинг аҳамиятига қисқача шундай изоҳ беради. Шунинг учун болаларининг 
дарс тайёрлашидан тортиб, то яхши ахлоқ соҳиблари бўлгунга қадар қўлидан келганича ғайрат 
қилишига шубҳа йўқ. Масалан, Ҳусайин «тайёрлайдиган дарсим қолмади», деб ўйинга 
берилганда шундай дерди: 
— Отанг дўконни очиб, уч соат ишлаб кейин ёпиб, айланиб юрса, бўладими? 
— Она, дўкон ҳам ёпиладими? 
— Нега ёпилмас экан?! Ахир уч соат ичида ўша кун тирикчилигига етгулик пул ишлаш мумкнн. 
— Мумкин, аммо бу билан иш битмайди. Эртага чиқадиган қўшимча эҳтиёжлар ёхуд дам олиш 
кунларидаги харажатлар учун ҳам ишлаш керак-ку. 
— Баракалла, сен ҳам эртага бир мусулмон муҳтож бўладиган билимга ҳозирдан тайёрлан. Бир 
мусулмон учун бугунга қадар олган билимларинг етиб-етмаслигини ўйлаб кўр. Билим инсонга 
фойдадан бошқа нарса эмас. Ўғлим, ўйнамоқ ҳар кимнинг қўлидан келади, аммо ўтириб 
Аллоҳнинг қулларига Аллоҳга элтгувчи юлни кўрсатиш нияти билан ҳаракат қилмоқ ҳар ким 
бажара оладиган иш эмас. Инсон қанча ҳаракат қилса, баракати ҳам шунча, — деб Ҳусайинни 
дарс таерлашга ўтқизарди. 
Бошқа кун дўконлардаги шогирдларни мисол келтиради. Уларнинг эртадан-кечгача 
тинмасликларини, ҳатто баъзан овқатланишга ҳам вақт тополмасликларини, уларнинг ҳам 
оналарининг жондек боласи эканини, ундан ортиқ, ё кам жойи йўқлигини айтиб, улар қандай 
ҳаракат қилсалар, талаба ҳам шундай қилиши кераклигини уқдиради. 
Ҳусайин онасининг ташвиқи билан дарсларни синфдошларига қараганда яхшироқ ўзлаштирди. 
Мактаб дарслари тугаши билан маслагига алоқадор китоблар ўқир, баъзи нарсаларни 
дафтарига қайд этиб қўяр, онаси айтганидай бундан доим фойдаланарди. Баъзан бир 
синфдоши дарсга эмас, маслагига алоқадор савол бериб синфдошлари жавоб беролмаса
билганларини айтар ёки шу саволга дахлдор китобларни тавсия қиларди. Бошқа ўртоқлари 
каби дарс тугар-тугамас ўйинга чопмас, ўқир, дарсда жавоб бериш учун эмас, Аллоҳ ризоси 
учун, Аллоҳ қулларига ёрдамчи бўлайин деб ўқирди. Уйининг супуриб-сидирилишини Аллоҳ 
ризосига боғлаган, бундан дафтарига савоб битилишини умид қилган самимий онанинг ўғли 
бўлиш шуни тақозо этмайдими? Бир кун онасидан сўради: 
— Она, уй супуриш ҳам Аллоҳ ризосига боғлиқми? Ҳамма нарса Аллоҳ ризоси билан 
изоҳланадими? 
— Ўғлим, Аллоҳ покиза бўлганларни севади. Тозаликни амр этганини тушуниб, уйни супуриш 
нега унинг ризолигига сабаб бўлмасин?! — деб жавоб берди ва Ҳусайин қаноатланди. 
* * * 
Фотимахонимнинг Самиҳа ва Одилага муносабатини: бири ҳақиқий, бири ўгай бўлган, фақат 
ҳар иккиси ҳам ўзини ҳақиқий ҳисоблаган икки опа-сингил ва бир она деб тасвирлаш мумкин. 
Улар ҳамма болалардан фарқ қилишмасди ва Фотимахоним ҳам баъзан яхши, баъзан талабчан 
бўларди. Болалари орасида рақобат пайдо бўлмаслиги учун қилни қирқ ёргандек нозиклик ва 
эҳтиёткорлик билан адолатли муомала юритарди. Бу адолатли муомала туфайли ҳеч бирининг 
хаёлига «онам мени бошқалардан камроқ ёки зиёдароқ яхши кўради», — деган ўй келмайди. 
Агар кимнингдир қалбида шубҳа туғилса, бунга сабаб Одиланинг кўзлари бошқачароқ, 
Самиҳанинг кўзлари эса Фотимахонимнинг кўзларига ўхшашлиги бўлиши мумкин, ҳолос. 
Уларнинг мактабга бориб-келишлари ҳам Ҳусайинга ўхшаш тартиб-интизом ичида кечди. 
Синфдошларига ўрнак бўладиган тоза қиёфада ўқишларини давом этгирдилар. 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish