www.ziyouz.com kutubxonasi
70
кайфиятини бил. Дардини ичига ютса ҳам, узоқ чидолмаса керак», деган топшириқ олган эди.
— Ай гардаш, хаёлларинг қувибла ташла. Киши киши ила сўйлашмагидан улуғ ўлан чўх гўзал
нарса йўқтур.
— Гапингнинг мағзини чақиб кетяпман, — деди Асадбек кулимсираб. — Менга қара, сен ўзинг
ўлимдан қўрқасанми?
Маматбей йўлдан кўз узмаган тарзда бош чайқаб:
— Йўқ — деди. Сўнг таъкидлади: — Қўрқмайман.
— Сен шундай деб ўзингни алдайвер. Бошқаларни лақиллатма. Ўлимдан қўрқмайдиган одам
бўлмайди.
— Мен қўрқмайман. Мен жўжиқларимнинг етим қолишидан қўрқаман, гардаш.
— Али хўжа, Хўжа Али, — деди Асадбек.
Маматбей бунинг маънисига тушунмай орқасига тезгина ўгирилиб, Асадбекка қараб олди:
— Англамадим, на дединг?
— Ҳар иккови ҳам бир демоқчиман.
— Ўзинг-чи? Қўрқмайсанми?
— Ҳамма қўрқади...
Асадбек инсон зоти борки, барчанинг ўлимдан қўрқишига амин бўлса-да, «мен ҳам...» деб тан
олишни истамади.
Абдураҳмон табибнинг уйида шифо умидида яшаган кунларнинг бирида худди ҳозиргидай ўлим
ҳақида сўз кетган эди. Ўшанда табиб айтган фикр Асадбекка маъқул келиб, ёдига муҳрлаган
эди. Алҳол ўша гапларни эслади: «Инсон ўлим ҳақида дастлабки таассуротга эга бўлган ондан
бошлаб ўзига осон ўлим излайди. У гўё ҳаёт кечираётгандай бўлади. Баъзан гўё бахтсизлик
саҳросида азоб чекади. Банда билмайдики, бахтли кунида ҳам, бахтсиз қора кунида ҳам у асли
бир юмуш билан машғул — ўлимини қувиб бораётган бўлади. Маррага қачон, қай тарзда етади
— ёлғиз Оллоҳга маълум. Ҳар ҳолда сира кутилмаган, исталмаган онда етади бу манзилга...»
Табибникидан уйга қайтганида бу ақлли гапни Чувриндига айта туриб:
— Ана шунақа, ўлимни қува-қува етолмай қайтиб келдим шекилли. Менга чап берди ўлим, —
деган эди. Чувринди эса:
— Чап бергани рост бўлсин, — деб бошини қуйи эгиб нималарнидир ўйлаганди. Ўшанда
Асадбек бу ҳолатга унча эътибор бермовди. Ҳозир қоронғи уйда бирдан чироқ ёқилиб,
хонадаги барча ашёлар аниқ-тиниқ кўрингани каби ўша манзара кўз олдида гавдаланди.
«Ўшанда ўлимни ўйлабмиди? Маррасига яқинлашганини кўнгли сезибмиди?..» Уларнинг бу
суҳбатлари табиатнинг ўлим фаслида — қузда бўлган эди. Туғилиш фасли — баҳор арафасида
Чувринди маррасига етди. Осонлик билан етди. Асадбек каби қувиб-қувиб чарчамади.
«Чувриндини Кесакполвон ўлдиртирган», деган гумон билан яшаётган Асадбек ўлим
сиртмоғининг бир учи бу томонларда эканини ўйлаб кўрмаган эди. Ҳозир гумонлар тоғининг
чўққилари ана шу ҳақиқат чақмоғи нуридан ёришгандай бўлди. «Ҳайдар ўзича журъат
этолмаган бўларди», деган фикр бу ҳақиқатга қувват берди. «Маҳмуд Шомил билан келганда
қанақа гаплар бўлиб ўтган? Шомилнинг калласи олинганини мендан яширган эди. Яна қанақа
гапларни яширган? Хонгирейга нимаси ёқмай қолган? Хонгирейнинг мақсади менинг қанотимни
қирқишмиди? Ё «Сен Ҳосилни ўлдирдинг, мен ўзингни эмас, энг яқин одамингни...»
демоқчими? Энди Ҳайдар билан топишдими? Бўлиши мумкин, икки ўғри бир-бирининг тилини
тез тушунади...»
Ўғилларининг ташвиши чиқиб қолмаганида шу кунлар ичиёқ Асадбек Кесакполвонни сиқувга
ола бошламоқчи эди. Ҳозир «буйруқ бу ёқдан бўлган», деган тўхтамга келгач, «тегмай
турганим яхши бўлган экан», деб қўйди.
Маматбей рўпарасидаги кўзгу орқали Асадбекка икки-уч қараб олди. Ҳамроҳининг хаёлларини
қандайдир гумонлар исканжага олаётганини сезди. Унинг хўжайинига «қандайдир» эмас, аниқ
гап керак. Асадбек ҳам нодон эмаски, бир-икки гапга лақиллаб ичидагиларни дастурхон қилиб
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |