Microsoft Word kr shaytanat4 ziyouz com doc



Download 1,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/267
Sana25.02.2022
Hajmi1,9 Mb.
#255726
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   267
Bog'liq
Tohir Malik. Shaytanat (to'rtinchi kitob)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
63
Ўғиллари учун жонини беришга тайёр Асадбек номусини булғаб бўйин эгишга келганда чидай 
олмади. Номус жонга нисбатан улуғлик қилди. Ўзини тўхтатди. Номуснинг топталишини энг 
сўнгги чора деб билди. «Гадонинг душмани гадо бўлади», деганларидек, Москвада Хонгирей 
якка ҳоким эмас, унинг пайига тушадиганлар ҳам топилади. Асадбек ҳозир чора излаб улардан 
бирининг ҳузурига бормоғи мумкин эди. Лекин бу йўлнинг айни дамда хатарли эканини, яра 
патос боғлаб кетмоғи мумкинлигини у фаҳмлади. Шубҳасизки, Асадбек Москва ерига қадам 
босиши билан Хонгирейнинг одамлари уни кузатадилар. Асадбек Хонгирей учун нобоп тўдага 
арзини айтгани ҳамон ўлжани бўғиб турган илон заҳарлашни пайсалга солмайди. 
Тўғридан тўғри милисахонага боравериш фикри уни кутиб олган Жамшидга ҳам маъқул келди. 
Балки «беш-ўн сўм» совға эвазига иш пишар деган умидда навбатчи дарчасига тирсагини 
тираганича ўзини танитиб, муддаосини айтиши ҳамон капитан англашилмовчилик бўлганини 
маълум қилиб турибди. 
Умидига осонлик билан етгани учун қувониши лозим бўлган Асадбек «англашилмовчилик» 
деган сўз иккинчи марта такрорлангач, беихтиёр ғазабланди. «Иккита бегуноҳни қамоғингга 
тиқиб қўйиб яна «англашилмовчилик» деб безраясанми, энағар!» деб бақиришга чоғланганида 
хожасининг феъли айниганини сезган Жамшид уни четга тортди. 
Асадбек «нега аралашасан!» деган маънода ўтли нигоҳини унга қадади. 
— Бу ердан чиқволайлик, кейин гаплашамиз, — деди Жамшид. 
Ким билан, қачон, қаерда, қандай тарзда гаплашажагини ўзи ҳам билмаса-да, хожасини 
тинчитиш учун ишонч билан айтди бу гапни. Асадбек «ертага сенга шоколад олиб бераман», 
деган алдовга учган гўл бола сингари ювош тортди. Энди унинг жавдираган кўзлари ҳар ён 
боқиб, ўғилларининг чиқиб келишларини кутарди. 
Орадаги ярим соат худди ярим йил сингари руҳни эзғилаб ўтди. Вақтнинг ўн беш дақиқаси 
«ҳозир чиқишади», деган ишонч билан, қолгани эса «яна англашилмовчилик бўлибди, беайб 
бошқа одамлар экан, сизнинг ўғилларингизни чиқармаймиз» деб қолса-чи?» деган гумон 
талвасаси билан ўтди. 
Ярим соат Асадбекни беш йилга қаритди. Зайнаб можаросида чўккан гавдаси янада чўкди. 
Ҳожасини кузатиб турган Жамшид енгил титради: ҳожасининг соч-лари бирданига оқариб 
кетди. Асадбекнинг сочларига оқ оралаган эди. Лекин ҳозир, бир оннинг ўзида қиров 
қўнгандай бўлди. Жамшид «аввал ҳам шундайдир, эътибор бермагандирман», деб ўйлаб 
янглишди. Сочнинг айни шу дамда оқарганини навбатчи капитан ҳам сезгани учун тез-тез 
қараб-қараб қўяётган эди. 
Сукунат... 
Сукунатнинг тили борми? Бўлса, сассиз равишда нималар деяпти экан? Балки ўзининг тилида 
чинқириб Асадбекни қарғаётгандир? Балки сочларининг оқариб кетгани қарғишнинг ижобат 
бўлаётганига бир ишорадир? 
Олдинда қўллари кишанланган Абдусамад, орқароқда Абдуҳамид кўриниши билан Асадбек 
ўзини тута олмади. Унинг кейинги ойлар ичи заифлашиб қолган иродаси, саботи кўздан 
қуйилиб, киприкларига қадалган ёш томчиларини тўхтата олмади. 
Ҳали «англашилмовчилик бўлганини» билмаган, «Турларинг!», «Девор тарафга ўгирил!», 
«Қўлингни чўз!», «Битта-битта юр!», «Гаплашма!» деган буйруқларга мўмин бола сингари 
итоат қилиб чиқиб келаётган, хаёллари «Eнди бу ёғи нима бўларкин?» деган савол билан банд 
ака-ука ойнаванд девор ортида оталарини кўрдилару кўнгиллари тўлиб, бўғизларига йиғи 
келди. Улардаги ёшларга хос матонат йиғини тўхтатишга қурби етди. Агар Асадбек ўғиллари 
кўзларида ёш кўрсами, бўғзига қадалиб турган фарёдни тўхтата олмасди. Яхши ҳамки 
ойнаванд деворнинг хиралиги оталари ёноғига думалаган кўз ёшни парда қилиб тўсди. 
Тўсмасами эди, балки ёшлик матонати ҳам ожизлик қилиб қолармиди... 
Гўзал ёрлари ҳамроҳлигида уйга кириб бормоқни, келинсаломдан қувонган оталари билан 
кўришмоқни орзу этган ўғиллар хира ойнаванд тўсиқ ортидан «Адажон, бизнинг ҳеч гуноҳимиз 


Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик 

Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish