Microsoft Word kr shaytanat4 ziyouz com doc



Download 1,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/267
Sana25.02.2022
Hajmi1,9 Mb.
#255726
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   267
Bog'liq
Tohir Malik. Shaytanat (to'rtinchi kitob)

ХII б о б 
1 
Зоҳид Ҳамдам Толиповнинг келишини кутиб ўтирган эди. Ваъдасига хиёнат қилмайдиган 
Ҳамдам бу сафар нима учундир кечикаётган эди. Зоҳид бетоқатланиб, соатига бир неча марта 
қараб-қараб олгач, Ҳамдамнинг хонасига қўнғироқ қилди. Жавоб бўлмагач, навбатчининг 
рақамларини терди. «Толиповнинг чиқиб кетганига бир соатдан ошди», деган жавобни 
эшитиб, нима қиларини билмай ўтирганида унга «Миркаримовнинг «Иши» бўйича Эркаева 
деган аёл келиб, сў-раётганини» маълум қилишди. Кутилмаган бу ташриф аввалига Зоҳидни 
таажжубга солди, сўнг эса «тинтувда олинган нарсаларини сўраб келгандир», деган фикрда 
аёлга рухсатнома буюрди. 
Ойсанам кириб ўтиргач, Зоҳид дабдурустдан «нега келдингиз? Менда нима ишингиз бор?» 
демай, ҳол-аҳвол сўради. Ойсанам бу илтифотга жавобан «юрибмиз, Худога шукр», деб қўйди. 


Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
140
Сўнг бир нафас сукут қилди-да, муддаога кўча қолди: 
— Мен... акамни чиқариш масаласида келувдим. 
— Чиқариш масаласида? — Зоҳид Ойсанамга тикилиб қаради. — Биров чиқараман, деб ваъда 
қилувди-ми? 
— Йўқ... — Ойсанам бир оз тараддудланиб, қўлидаги кириш рухсатномасини буклай бошлади. 
Кейин ўзига тикилиб турган кўзларга қараб олгач, синиқроқ овозда мақсадини баён қилди: — 
Орадан неча ой ўтяпти. Гуноҳлари бўлса, бўйинларига қўйиб қамавормайсизларми? У ёқда 
акам азобдалар, бу ёқда болалари эзилиб кетишди. 
Ойсанам «гапларим таъсир этяптими?» дегандай яна бир қараб олди. Бу сафар нигоҳи тикилиб 
турган кўзларга тўқнашмади. Зоҳид «майли, қанча гапи бўлса гапириб олсин», деган мақсадда 
ундан кўзларини узиб, столи устидаги қоғозларга тикилиб ўтирарди. Бундан пича қувватланган 
Ойсанам гапларини дадилроқ давом этди: 
— Уйимга борганингизда ҳам айтганман: акамда айб йўқ. Асли... пешонамиз шўр бизнинг. 
Ҳамиша ҳар хил балолар изимиздан қувиб юради. Дадам раҳматли ишхоналарида бир палакат 
билан мажруҳ бўлиб қолувдилар. Ойим бечора бизларни минг-минг азоблар билан боқиб катта 
қилдилар. Яшаётган уйимга қараб, менга баҳо берманг. Биз камбағалликда, меҳнат билан, ит 
азобида катта бўлганмиз. Акамнинг уйларини бориб кўрдингизми? 
Зоҳид бош чайқаб, «Борганимча йўқ», деди. 
— Бориб кўринг: икки уй бир дахлизда олти боласи билан ўтиради. Кеннайим кутубхонада 
ишлайдилар. Тўқсон сўм маош билан олти боланинг қорнини ўйласинларми ё уст-бошига 
қарасинларми? Кеча борсам... йиғлаб ўтирибдилар. Боқчада бир тадбир бор экан, ширинлик 
пишириб келишни сўрашибди. Мактабга эса, бўёққа пул беришлари керак экан. Мен бу 
азобларни айтаверсам, бунақа гапларни атторнинг қутисидан ҳам топа олмайсиз... Сиз 
текшириб, тагига еткунингизча яна неча ой ўтаркин. Худо хайрингизни берсин, акамни қўйиб 
юборинг. Ишлаб, болаларини боқсинлар, ҳеч қаёққа қочиб кетмайдилар. Ахир тилхат олиб, 
кейин чиқарасизлар-ку, болаларига раҳмингиз келсин. 
«Атторнинг қутисидаги гаплар» тугади шекилли. Ойсанам енгил хўрсингач, жим бўлди. 
Бу каби хасратлар барча терговчилар қаторида Зоҳид учун ҳам янгилик эмас. Бировнинг 
шўрини қуритишдан аввал ҳеч ким бечорахол бўлмайди. Қўлга тушиб, қамалгач, унинг «ҳаётда 
эзилгани», кўп «ғурбат чеккани» «маълум бўлиб қолади». Бундай ҳасратларни эшитган одам 
жабрланувчига эмас, балки зулм қилганга ачиниши керак бўлиб қолади. «Ҳа, энди ўлган ўлиб 
кетди, бу одамни қамаганингиз билан мурда тирилиб қайтиб келармиди», «Ҳа, энди бир ёшлик 
қилиб, ўғирликка тушибди-да, нарсаларини қайтариб берди, раҳм қила қолинг», «Терговчи 
ука, бу ҳам йигитчиликдан-да, бир тепиб, иккитагина мушт урганга ҳам шунчами? Ёрилган 
жойи битиб кетибди, сиз ҳам «иш»- ни ямаб қўя қолинг» — хасратларнинг сўнггида очиқ 
айтилмаса-да, шу каби илтимослар яширинган бўлади. Ўз-ўзидан маълумки, мазкур «Иш» «бир 
ёқлик қилингач», «суюнчиси» кутиб тургани ҳам қистириб ўтилади. Кейин эса... «Шу арзимаган 
ишни ёпди-ёпди қилиб юборса ҳам бўларди, терговчи ўлгурда раҳм-шафқат деган нарса йўқ 
экан», деб ҳукм чиқарилади. «Арзимаган иш» туфайли неча кишининг жабр тортгани эса 
тарози палласига қўйилмайди. 
Уйида хушламайгина гаплашган Ойсанам ўзгалардан фарқли ўлароқ, талабини очиқ айта 
қолди. Ўша куни осмонда эди, овозлари баланд пардада эди, бугун нечун ерга тушди, нечун 
ҳазин оҳангда гапиряпти? Наҳот келин аясининг кўз ёшлари унга бунчалик қаттиқ таъсир этди 
экан? Эри қамалганидан бери у аёл хасратларини энди баён қилибдими? Балки эрининг топган-
тўплаганларини еб адо қилгач, кўзларига ёш келдими? 
Зоҳидни бу каби саволлар унча қийнамади, чунки Ойсанамнинг кўз ёшлар таъсирида эмас, 
кимнингдир даъватига кўра келганига кўпроқ ишонарди. Бунақа ҳолларда маслаҳатчилар кўп 
бўлишини билгани учун «Уни ҳузуримга ким юборди?» деган муаммога жавоб излаш ҳам Зоҳид 
учун айтарли аҳамиятли эмасди. У Ойсанамнинг ўз оёғи билан кириб келганидан фойдаланиб, 


Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик 

Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish