Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
227
Сиздан уялмийман, Қувватжон. Анчадан буён биладиганга ўхшийман. Ёшимиз ҳам тенг бўлса керак... 
Энг муҳими — сиз одамларнинг устидан кулмайсиз. 
— Ў, асло, — дедим. — Ҳаққим йўқ. Кулиш лозим бўлса, менинг устимдан ҳам жуда кулиш мумкин. 
— Кўп яшанг. 
— Сизлар билан, эл қатори. 
 
13 
Шундан кейин сезиб қолдимки, суҳбатимиз адо бўлгандек: илло Гулсара ҳасратини қилиб бўлган, 
мен эшитган, у кўнглини бўшатган, хў-ўш, Таваккалга нис-батан муносабатини аниқ айтмаган ҳали, 
балки айтиб бўлган ҳам эди. 
Шундоқ гурунгга янги руҳ берган нарса — менинг азиз меҳмонларим — қалдирғочларим бўлди. 
Деразаларда очилгич ускуна устидаги хўрози «чирқ-чирқ» этди, хонани бир айланиб, деразанинг юқори 
кўзига ўрнатилган совутгич устига қўнди. Шунда макиён қалдирғоч ҳам аста-аста чирқиллаб қўйди. 
Вой, буларнинг бир-бирини тушунишлари! 
Қанийди, Сулаймон пайғамбар улар сўзларини шарҳласалар-у, биз эшитсак! 
Бироқ, шундай тахмин қилиш ҳам мумкин эди: «Қалайсан? Яхши ётибсанми?» деди эркаги. «Дуруст, 
ҳарҳолда», деб қўйди макиёни. «Ҳа, ундай бўлса, ётавер», — «Сиз ҳам дамингизни олинг». Ўша 
кунларда, ишонасизми, она қалдирғоч инида кўпроқ ётиб қолса, ота қалдирғоч унга тумшуғида хўрак 
опкеларди: худди жўжасига бергандай қилиб оғзини очар, она қалдирғоч каттагина бошини унинг 
оғзига тиқиб, нақ жиғилдонидан емиш оларди. 
— Вой вой, — дер эди Гулсара ўзича. — Ойнаниб кетай сизлардан. 
— Бултур ҳам шу иккиси келганди, чамамда, — дедим. — Умуман, булар бир-бирига жуда содиқ 
бўлади. Ҳатто айтишадики, жуфт оққушдан бири ҳалок бўлса, иккинчиси кўкка кўтарилиб, ўзини 
қояларга уриб ўлдирар эмиш. 
Гулсара хаёлланиб, тотли «оҳ» еган қизболадек танглайини тақиллатди. 
— Удивительно! — Кейин менга жўнгина тикилиб сўради: — Демак, булар бир-бирини севиб, оила 
қуришар экан-де? Фикримни тушунтира олдимми? 
— Ҳа, — дедим. — Севишми бу, кўникишми бу, ҳарҳолда табиий танланиш йўли билан 
жуфтлашади булар. 
— А, естественний отбор... — Кейин шўхгина табассум қилди. — Барибир танлашар экан-де, 
азизим? 
— Ҳа, энди, шундай, — дедим. — Лекин уларда танлашнинг мезонлари бошқачароқ бўлса керак. 
— Ерунда! Кечирасиз... Макиёнлари эркагининг фақат кучлилигига мафтун бўлади, дейсизми? 
Бари-бир... Зот қолдириш учун эркакнинг кучли бўлиши ҳар қанча шарт эса-да, барибир урғочи уни 
севиши керак. — Сўнг у ўз фикрига яна шўнғий бошлади: сезиб турибман, бу — унинг учун муҳим эди. 
— Сиз улар муносабатида қандайдир мезон бўлади, дедийиз. Бўлади, албатта. Аммо ўша мезон фақат 
кучни ўлчамайди... 
— Ажойиб фикр айтдингиз, — дедим унинг кўнглига бориб. Ва дарҳақиқат, Гулсаранинг фикрини 
қувватлайдиган мисол ёдимга тушди. Ана шу «ёдга тушгани»ни айтгач, қолганини ҳам шарҳладим: — 
Африкада ўзимизнинг зағизғонга ўхшаш бир қуш бўларкан. Жуда чиройли, «Ҳайвонот оламида» 
кўрсатишган эди. Хўрози, айниқса, гўзал бўлар экан... Сиз еб ўтиринг, илтимос. Менимча, зиёфатда 
тўйиб овқатланмаган бўлсангиз керак? 
— Топдингиз, азизим. Ман, умуман, меҳмондорчиликда деярли овқатланмийман. Айниқса, 
бизнинг... Ну ладно. Фикрингизни давом эттиринг, қизиқ гап гапирвоссиз. 
— Ўша қушнинг хўрози ин қуриб бўлгандан кейин шу уясининг атрофига ҳар хил латта-путта, 
ялтироқ-тошлар, ҳатто шиша синиқларини ҳам опкелиб, сочиб, қўяркан. Буям кам, кейин уясининг 
атрофида айланиб, рақс тушар экан. Қанотларини ҳурпайтириб... Бирам қизиқ! Мақсад — макиённинг 
диққатини тортиш. Қизиғи шундаки, битта макиён ҳалиги молга қизиқиб ёнига келса, бошқаси келмай 
— ўтиб кетар экан. 
— Оҳ, қойил! — деб юборди Гулсара. — Сиз кўп нарсани биласиз. 
— Кўрганим-да... Шуни назарда тутганда, сизнинг фикрингизга қўшилиш мумкин, — дедим. — 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish