www.ziyouz.com кутубхонаси
226
Ва-абше, мақтаса арзийди-да у инсон! Фақат, нима десам экан, тарбия кўрмаган-а? Сиз нима дейсиз?
Қани, фикрингиззи айтинг-чи? Яширманг, илтимос.
— Энди, қишлоқ жойнинг таъсири бўлади, албатта, — дедим. — Бунинг устига, у — гапини икки
қилдирмаган йигит. Ишонинг, Қашқадарёда уни танимайдиган киши кам бўлса керак.
— Ҳим, шуниям айтди... Эртаси маст бўлиб келиб, юзимга солди. «Мени хор қилдинг, ярамас!»
деди.
— Шундай дедими?
— О, бундан котталариниям айтди... Сўнг, учинчи куни сафаримиз қариди. Қайтдик жаноблари
билан...
— Кейин?
— Совуққина хайрлашдик... Маладес, у уйимгача олиб келди таксида. Ман шундоқ чиққан эдим. Да,
эсимда: бир-биримизга қараб кулишдик. Унинг кулгуси... Лекин жа эзилди бечора, ғурури поймол
бўлди. Ўрганмаган-де, тоес, мунақасини кўрмаган-да... Хўрозга ўхшаб югурганда, макиёнлар пас-с
этиб... Кечирасиз, айниб кетдим. Вабше, биласизми, кунларнинг бирида мана шанақа айнишниям истаб
қолар экансан. Ахир, тилимизда сўкишлар бор, ҳақоратлар... Нега уларни бировлар ишлатади-ю, биз
ишлатмай ўтамиз? Ҳа-ҳа-ҳа... Ҳазил, азизим.
— Биламан.
— Одам. Ҳар қандай шароитдаям одам бўлиб қолиши керак. Акс ҳолда, ҳайвондан нима фарқи
қолади? Мана, сиз ёзувчилар ёзасизлар. Ҳар балони: секс борми, уруш-жанжал борми — барини қоғозга
туширасизлар. Лекин бир мақсадни кўзлайсизлар-ку? Яхшиликними? Эзгуликними?
— Албатта, — дедим. — Чунки, Гулсарахон, бу жиҳатлар одамзотнинг табиатида бор. Лекин муайян
шароит таъсирида...
— Понятно! — Кейин кулимсираб, шунчаки деди: — Медицинада шахснинг характери эмбриондаёқ
маълум бўлади, деган гап бор, жаноби писател.
— Бор, бор. Албатта, — дедим. — Инсоннинг табиатида «бор» деганимдаям шуни кўзда тутган
бўлсам керак. Тўғри, у ёки бу томонга, ўрисчасига айтсак, откланения бўлади, албатта.
— Отайизга раҳмат.
— Яна қуяй, а?
— А-аа, майли!
— Гулсарахон, сиз анчагина ўзига тўқ, ҳам маданий оиладан чиққансиз-а?
— О, сўраманг, — деб тағин кулди у. — Ешё как... Лекин, лекин уларнинг конституцияси бошқа эди.
— Нимаси?
— «Ахлоқ кодекси», — деб қаҳ-қаҳа отди-ю, дарҳол жиддий тортди. — Йўқ, ман уларнинг... —
кейин менга ялиниш билан бокди. — Келинг, ўша ёққа ўтмайлик. Ҳозирги дардим ҳам етади. Ҳозир ҳам
ман нимадандир умидворман... Тушунасизми, масалан, ўҳ, Таваккал акангиз сал бошқача... Вой, ман
тушунаман, у эркак одам! Унинг талаби, эҳтиёжлари бошқача... Это естественно. Ҳим, ман ҳам унинг
ноғарасига тушдимми, демак, у истаган рақсни ўйнашим керак... Тушуняпсизми?
— Ҳа, албатта.
— Лекин, ман... Мая ўзи жинниман, бу ҳаётга тўғри келмийман. Қиз болалигимда синглим, синглим-
а... манга: «Сен романтиксан, дадамми айтганини қил», дер эди. Қилиб ҳам кўрдим, дадамнинг
айтганларини. Натижа чиқмади. Қайтамга... Келинг, шуни ичайлик. Ман учун ҳозирги дамлар, мана шу
ўтиришимиз ҳам ғаниматга ўхшайди.
— Қайси маънода айтаяпсиз, билмайман-у, аммо ҳар бир дақиқанинг қадрига етиш керак, дейдилар.
— Да, ну! Баъзан тезроқ бу умр ўта қолсайди, дейсан. Умр — елкангдаги юк, машаққатлардан
иборат бўлиб кўринади... Ўҳ, хватит фалсафа.
— Тўғри айтасиз. Бироқ, менга ишониб шунча гапларни айтганингиз учун раҳмат.
— Да, — деди у мубҳам бир оҳангда, бошини эгиб. — Ўйлаб қолдим-де, зиёфатдан чиқиб: «Қатга
борсам экан? Ким манинг дардимни тушунади?»
— Раҳмат.
— Балки сизнинг холислигингиз учун, йўқ... ана-ви бойвачча валламатга яқинлигингиз учун, ҳа-ҳа,
бизнинг у билан муносабатларимизни фақат сиз билардингиз. Беихтиёр гувоҳ бўлиб қолган эдингиз.
Сўнгра одамларнинг гапларини яхши тинглайсиз. Ва ҳоказолар! Қани?... — У яна кулиб юборди. —
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |