www.ziyouz.com кутубхонаси
64
Эртаклардагидек, фақат шу кўринишда қолаверади ва истиқболда ўзига мос келадиган, ўзи билан
уйғунлашиб кетадиган, яъни, отамга ўхшаган одамларга тўлади: улар бир бутун ҳолда яшашни давом
эттирадилар.
Аммо... бу хаёлим ҳам эртакка ўхшаш нарса эди. Аслида эса...
Отамга ўхшаганлар тобора камайиб, менга ўхшаганлар тобора кўпайиб боради.
Ва бу қадим маскан — инсониятнинг қадим маданий бешикларидан бири истиқболга экзотикага
ўхшаш нарса бўлиб, тўғрироғи, музей каби бўлиб қололсаям хўб гап.
Мен ўз туйғуларим ҳақида гапира кетдим... Бундан бир йил бурун бу туйғулар қаёқда эди!
Мен қаттиқ ташвишда эдим: «Ҳовлимиз нима бўлади?» Ана шунинг ташвиши тушган эди менга:
Ахир, бу иморатнинг қурилганига юз йиллардан ошган. Унга бобом раҳматликнинг ҳам қўллари теккан.
Бу иморатга ҳам Хиванинг кичик бир нусхаси деб қараш мумкин эди: бузилган, вайрона бўлган эски
қасрларнинг ташландиқ ғиштларидан тикланган ва...
Эски қасрнинг ўрнига тушган экан.
Эшикларимиз ҳам ўймакор, икки қават ўймали эшиклар эди: улар ҳам — ўша қасрнинг қолдиқлари
ҳисобланади. Айвонимиз ҳам дим хоразмча эди: усти ёпиқ, қўшни ҳужраларга тор йўлаклар кетган.
Йўлкалардан доимо елвизак эсиб турарди, салқин бўларди! Ёзнинг жазирамасида ҳам!
Ана шуни пуллаш пайига тушгандим... Мени ҳозир ичингизда сўкдингизми-а?
Лекин мен иморатнинг биқинлари уваланиб тўкила бошлаганини кўрдим. Деворларга мушт урсанг,
пўкилларди. Йўлакларда изғиган елвизак ҳам заҳарли эка-нига шубҳам йўқ эди: ҳавода туз бор. Туз эса,
энг, энг қаттиқ пўлатларни ҳам емиради. Одам деганимиз унинг олдида нима!
Хуллас, шунинг тақдири бошимга тушган эди.
Аммо отамнинг бу жойга меҳри қанчалик эканини айтишим ортиқча бўлса керак.
Шунинг учун не-не андишалар билан бир куни гап очдим:
— Ака, мен Тошкентдаман-у, кўнглим бу ерда бўлиб қолди, — дедим. Бизда «ота»ни «ака»ям дейди.
— Шунинг учун яна келдим. Сизни, ҳовлини ўйлайман...
— Насини ўйлисан? Қисмат экан, — деди отам. Чол менинг нима демоқчи бўлганимни ўзича
тушунган эди.
— Қисмат экан деб ўтираверсак, ҳовлидан ажралиб қоламиз-ку, — дедим.
— Хў, кўпчилик на булса, биз ҳам шу, — деди отам.
Мен бу гапга ҳайрон бўлмадим.
— Лекин кўплар ҳам... кунини кўряпти, — дедим. — Мисол учун, ҳовлисини сотиб кетишипти.
— Қаёққа?
— Қаёққа бўларди! Ўзбекистон кенг! Катта мамлакат, ота! Буёғи Фаргона, уёғи Сурхондарё!
Бухоронинг ўзи бир мамлакатча жой! Қаерга борсак ҳам жой топилади...
Отам менга мунғайиб қараб қолди. Кейин... Мен кутмаган гапни қилди:
— Сен бузилиб бўлибсан, ўғлим.
— Йўқ, ота, балки мен... тузалиб, ақлим тўлишиб... қолгандирман. Мен юрт деган нарсага кенгроқ
қарайман... — Албатта, бу гапларни хоразмча қилиб айтдим. Аммо мазмуни шу.
Отам миқ этмай қолди. Мен: «Ҳозир уради!» деб ўйладим, ҳеч қачон урмаган бўлсаям. Лекин гапдан
қайта олмас эдим.
— Мана, Тошкент — пойтахтимиз! — дедим. — У ерда юз хил миллат яшайди. Биз — ўзбек-ку?!
— Хўш? — деди чол бош кўтармай.
— А, бизни қучоқ очиб кутиб олади! — деб хитоб қилдим. Шундай дейишим керак-да: бўлмасам
Тошкентдан жой олиш осонми? — Мен ҳатто биттаси билан гаплапшб келдим, — дедим. — Қрим-
татарларнинг юртига қайтишга рухсат берилган. Ўшалар ҳовли-жойларини арзонга сотиб кетишяпти.
Жуда чиройли ҳовлилар! Биз бу ҳовлини сотсак... Отам менга қаради.
— Ҳа, сотсак... ҳозир сотсак, — дедим. — Пулига учта ҳовли олиш мумкин!
Отам яна индамай қолди-да, пиёлани чойнакка урди, чойнакни пиёлага. Эшикниям шаракдатиб
очиб, чиқиб кетди. Ҳай-ҳайлаб эргашдим, қарамади.
Жуда таъбим хира бўлди. Мен ҳам кўчага чиқиб кетдим... Ким кўп, жўралар кўп...
Уларни топдим. Амуга жўнадик. Қайиқ бор. Тушиб, кечгача айландик. Амуниям суви камайиб
қолган, униям келажаги... Оқшом Одамбой деган бир доктор жўрамнинг уйига бордим. Суд-
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |