www.ziyouz.com кутубхонаси
127
ҚУЁШКУ ФАЛАКДА КЕЗИБ ЮРИБДИ...
1
... Ўша пастликка эгилиб ўсган гужумча остида ўтиргандим. Курсида. Курсининг оёқлари ерга ботиб
кетган. Намгарчилик-да. Айтдим-ку, ё саккизинчи, ё тўққизинчи май эди... Жийдалар гуллаган.
Унисининг шохида бир булбул сайраса, бунисининг шохида бир булбул сайрайди. Хўроз-макиён. У
ерда ўтроқ қарғалар ҳам бор экан. Қувқ-қув қилиб, бирининг кетидан бири учиб ўтади. Умуман, жонли-
жонивор жуфт-жуфт бўлаётган пайт. Ҳатто гужумнинг чакалак шохлари орасида ҳам жиблажибонлар
бир-бирини қувлаб юришади. Қанақа қилиб шундай тез учишади? Ҳайронман!
Бир маҳал денг, бир-бирини қувлаб иккита оппоқ капалак келди. Шундоқ оёғим остида энишда.
Қийғос гуллаган зиралар устида пилдираб уча бошлашди. Вой, шундай чиройли, шундай чиройли!
Мен бунақа манзараларни унутиб юборган эканман. Унутиш ҳам эмас — қандайдир эт қотиб,
бундай манзараларга бепарво қарайдиган бўп кетган эканман.
Шунданми, ё ёлғизлик, бекорчилик, аниқроғи, ночорлик туфайлими, ёки эрмак истабми — ўтирган
эдим-да!
Шунда ҳув этакда — унда-бунда қаққайган тош иморатлар олдида томорқасига памидор кўчатими,
карамми — нимадир экишаётган қизил кўйлакли қиз-жувонлар у улар қошида ғўдайишиб гурунглашиб
турган (аксари) қора чопонли эркакларга кўзим тушди. Ғалати бўлиб кетдим: «Ишлаяпти улар. Мен
эсам — бекорчи...»
Ана шунда калламга ғалати фикр келди. «Атрофга қара, — дедим ўзимга-ўзим, — ҳамма жонли
жонворлар жуфт-жуфт! Сен эса— ёлғизсан! Сенинг ҳаётинг — нотабиий ҳаёт...»
Ўзим-ку шу ёлғизликни истаб бу ёққа келган эдим! Энди бўлса, бу ҳол менга ёмон таъсир этди!
Хотинимни эсладим, қизимни... «Улар эсон-омон Тошкентга етиб боришганмикан?» деб ўйладим.
Шу пайт меҳмонхонага олиб чиқадиган тошлоқ иўлда чопонини эгнига ташлаб олган Мисир
кўринди. Совхоз директори, хўжалик раҳбари.
Ўрнимдан турдим.
— Ҳа? — деди у сиз?
— Йўғ-е, ўзим... Атрофни томоша қилиб. антиқа пайтда кепман-да, Мисирбой!
— Ҳа, энди, баҳор-баҳор... Лекин сиз хапаси
ака, — деди у.
— Қаёғдан билдингиз, қаёғдан?
— Э, мен эмас, ҳамма билиб турипти ҳисоб... Пақат сизда дурбин йўқ! — деди у. Кўришдик. — так-
қиттак отамизми? — сўради у.
— Кўнгил тортмаяпти, дўстим.
— Уйламанг-е! — деб тирсагимдан тортди у. Юринг, биллиард ўйнаймиз!
Унгаям ҳушим йўқ эди. .
— Сиз ажойиб инсонсиз! — дедим Мисирга чин дан ҳам ҳавасим келиб. — Ишлайсиз, ишлатасиз...
Югуриб-еласиз. Вақт бўлганда, мендан хабар оласиз.
У елка қисди.
— Бизнинг ҳаётимиз шул-да... Мана, битириб олсак, насиб бўлса, йўл битса, ана сизга ўхшаган
акалар, туристларнинг келиши, олиши соз бўлади. Мен чойхонани ҳам ҳашар билан битқазаман.
Фермерларим ваъда беришди... ўйламанг-е, ҳаёт яхши бўлиб кетади. Бир қўй
терининг ичида неча бор озиб, неча бор сел экан.
— Рост айтасиз, — дедим.
— Нима, зеркдингизми? Марказга тушиб келас ми? Районга? Балки, чол-кампирниям кўриб
дегандай...
— Ҳа, ҳа, — деганимни билмай қолдим: мен, афтиг дан, шароитнинг ҳам қандайдир ўзгаришига
муҳтож эдим.
— Ўзимам билиб эдим-ов, — деди-да, ёғоч энгаг ракдан (қўлбола дарвоза) кейин эниладиган
жарликнинг у бетидаги хўжалик идорасига қараб шовқин солг ди: — Ҳў-ў, Болтабо-ой! — Идора
олдида ГАЗ-69 мошинаси турарди. Ёнида кимлардир бор эди. — Болтабой, бери ке, ука! — деб қўлини
силкитди.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |