37
Тўйловчи кетди, тўйхона қолди.
Куёв билан қайлиқ қолди.
Ота-она куёв-қайлиқ учун бўлак ҳовли солиб берди.
II
Момомиз шундайгина бобомиз қабатларида ўтирибдилар.
Дока рўмоллари учлари елларда ҳилпиради-ҳилпиради, бобомиз юзларини силади.
Бобомиз ҳузурландилар, бобомиз ғашландилар. Киприкларини пирпиратдилар, ёноқлари,
лабларини учирдилар.
Дока рўмол момомиз сочларидай оппоқ бўлди, майин бўлди.
Оҳиста-оҳиста эсмиш ёз еллари танга ҳузур берди.
Еллар салқин бўлди, еллар сокин бўлди.
Ёз елларидан ер иси келди.
— Бу йил пишиқчилик яхши келди, момоси. Мевалар мўл...
Ойдинда юрган одамлар (қисса). Тоғай Мурод
www.ziyouz.com кутубхонаси
19
1
Қоплон оёғида оғриқ турди.
Иликларида бир нималар ғимирлаб юрди. Иликлари қизиди, иликлари зирқиради.
Қоплон чалқанчадан ёнбош бўлди. Аёли тарафга ўгирилди.
— Ҳаво севалаб ўтади, момоси, — деди.
— Бу киши қаердан билади? — деди аёли.
Қоплон оёғини айтмади.
— Биламан-да, — деди. — Кўршапалаклар инларидан учиб чиқмаса, ҳаво айнийди. Бугун
оқшом кўршапалаклар учмаб эди.
Оғриқ зўрайди. Тўпиқлари, бебилчаклари ичи зирқиради.
Қоплон ташқарилаб келди.
— Айтдим-ку, момоси, — деди. — Ой ўз гирдида ўров тортибди. Ёғади, босиб ёғади.
Чин, ярим тунда ёмғир овоз берди. Ёмғир тўнтариқли тоғораларни чалди, деразаларни чертди.
Қоплон ётиб ётолмади. Айвонлаб, ҳовли чироғини ёқди.
Тарновдан тушмиш ёмғир кўлмакланди. Кўлмакка томчилами ёмғир чулдиради.
Ҳовли бурчида мушук кўзлари йилтиради. Ўтлар орасидан қурбақа сапчиб келди.
Қоплон димоғи ёмғир исини туйди.
Ҳаво эртаси тушда тинди.
Кун ярақлаб кетди.
Оймомо кўрпа-тўшакларни шамоллатиш учун ҳовлидаги симга осди. Деразаларни ланг очди.
Офтобрўяга тўшак ташлади. Дастурхон ёйди.
Қоплон таътилланди. Кейин, ёнбошлади. Телпагини қошига сурди. Кўзларини юмди. Ўзини
офтобга тоблаб ётди.
Оймомо офтобиёрда тикиш тикди.
Ҳовли юзида макиён товуқ донлади. Макиён виқор билан қадамлади, вазмин-вазмин
қадамлади.
— Қурқ-қурқ-қурқ! — дея, овозига ҳамоҳанг қадамлади...
Макиён кетида олам-жаҳон жўжа одимлади. Жўжалар юм-юмалоқ бўлди. Лимондай-лимондай
бўлди. Сариқ-сариқ бўлди.
— Чиёв-чиёв-чиёв! — дея пилдиради.
Чин, жўжалар пилдир-пилдир этди. Мисоли думалади!
— Чиёв-чиёв-чиёв! — дея думалади.
Шу вақт ҳовли узра бир соя айланди.
Қоплон кўзи юмуқлигидан кўрмади.
Оймомо кўзларини қисиб қаради. Нималигини билмади.
Ғожир ҳовли узра давра олди. Фавқулодда ерга юлдуздай учди. Қанотларини ёйиб келди. Бир
жўжани панжалари орасига олди. Тағин ўқдай юқорилади.
Оймомо ана шунда нима гаплигини тушунди. Жойидан сапчиб турди. Қўл силтаб зуғум қилди:
— Киш дейман-а, киш, қиёмат қотгур! — деди.
Ғожир терак бўйи кўтарилди.
Панжаларида бормиш жўжа чийиллаб-чийиллаб қўя берди.
Макиён фалакка сапчиб қоқоқлади, жўжасига талпиниб қоқоқлади.
Қоқоқлади-қоқоқлади, шаҳд билан томлаб учди. Чий-чий-чий этмиш жўжасига талпинди.
Томдан ғўзапоя ғарамига учди. Чий-чий-чий, дея оламламиш жўжасига талпинди.
Ғарамидан симёғочга учди. Аммо симёғоч учига етолмади. Пирр этиб ерга учиб тушди.
Бўйнини чўзиб-чўзиб, фалакка қаради. Жўжаси чий-чий-чий дея, тобора олислаб борди.
Ана шунда макиён жўжасидан умрбод жудо бўлажагини билди.
Жонҳолатда Оймомо бекасини айланиб қоқоқлади. Боламни олиб кетди, деди. Оҳ уриб
Ойдинда юрган одамлар (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |