www.ziyouz.com кутубхонаси
32
— Наврўз шанба куни келса.. ўғри-муттаҳамлар йили бўлади, муштумзўрлар йили бўлади.
— Иншоолло, пешонада борини кўрамиз.
— Иншоолло, азизлар, иншоолло, ақллар...
Дастурхонларда сумалак, ҳалим, кўк патир, кўк сомса, кўк оши, дея аталмиш дори-дармон
таомлар бўлди.
Eл чеҳраси чечак бўлди. Эл кўнгли кўклам бўлди. Эл дили оҳорли-оҳорли туйғулар билан
тўлди.
Наврўзчилар тўп-тўп бўлди. Ўзи хуш кўрмиш ўйинлар билан машғул бўлди.
Дўмбира чалиб, достон айтмиш нечов бўлди.
Давра қуриб, достон эшитмиш нечов бўлди.
Оёқларини осмон қилиб, дорбоз бўлмиш нечов бўлди.
Оймомо қизалоқлар ўйинини томоша қилди. Ўз қизалоқлик даврини ёдлади. Маъюс бўлди...
Шунда, Қиммат момо келди. Оймомони қоралаб ўтирди.
— Ҳай-ҳай-ҳай, боланинг садағаси кет-санг-а! — деди.
Оймомо Қиммат момони кўриб-кўрмасликка олди.
Қиммат момо қизалоқларга қараб ўтира берди.
Қиммат момолар ҳар юртда бўлади, ҳар элда бўлади.
Қаерда тўй-маърака бўлади, ўша ерда Қиммат момолар бўлади. Қаердан қуюқ тутун чиқади,
ўша ерда Қиммат момолар бўлади.
Eл Қиммат момоларни тўй-маъракага айтмайди. Айтмаса-айтмасин, Қиммат момолар ўзлари
кириб кела беради! Индамайгина кириб келиб, маъракаларга қўшилади. Маърака ишларига
бош суқади, маърака юмушларига қўл суқади.
Қиммат момолар эл ичига ана шундайин кириб оладилар-да, асл мақсадларига ўтадилар...
24
Қизалоқлар қўғирчоқ-қўғирчоқ ўйнади.
Моҳичеҳра боласини майсалар узра ётқизди: боласини бешикка белади. Боласи узра энкайди,
боласини эмизди. Боласини аллалади:
— Алла, бубагим, алла-ё, тотли бубагим, алла-ё...
Қиммат момо ер остидан Оймомога назар солди.
— Юрак-бағринг куйиб кетаётгандир, Оймомо? — деди.
Оймомо миқ этмади.
Қиммат момолар бировлар муваффақиятини кўрса... ичини ит тирнайди. Ўз ёғига ўзи
қовурилади. Жизғанак бўлади. Куйиб кул бўлади.
Оқибат, қилдан қийиқ қидиради. Қандайин йўл билан бўлса-да, ўзгалар муваффақиятини
камситади. Ўзгалар муваффақиятини ерга уради. Моҳичеҳра алласа-да, боласи ухлай бермади.
— Юм кўзингни, юм, — деди Моҳичеҳра. — Ухламайсанми-ухламайсанми? Ухламасанг, садқайи
сарим-а. Ҳамсоя, ҳув ҳамсоя!
Чақалоғини йўргакламиш Муқаддас жавоб берди:
— Ҳувв! Ким у, бемаҳалда қичқирган? Ҳай, сизмисиз, Моҳичеҳра ҳамсоя? Мен ким эмиш
дебман, — деди.
— Анави инжиқни ухлатолмай сарсонман-да, ҳамсоя, — деди Моҳичеҳра. — Пучуғингизни
юборинг, пича бешик тебратиб турсин. Мен сувга бориб келайин, ҳамсоя.
— Пучуғим мактабга кетиб эди, ҳамсоя. Бўлмаса жоним билан юборар эдим.
Қиммат момо тиззасига шапатилаб вовайло қилди.
— Уф-ф-ф! — деди. — Фарзандсизлиги қурсин-а, бефарзандлиги қурибгина кетсин-а!
Оймомо ранги бўзарди, Оймомо юзини ерга эгди.
Қиммат момолар ёмонлардан холис-холис юради, ёмонлардан олис-олис юради. Ёмонларни
кўрса... қочади! Ёмонлар билан ҳориқулодда йўлиқиб қолса... Гирдикапалак бўлади,
Ойдинда юрган одамлар (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |