Microsoft Word kr bankir ziyouz com doc



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/310
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#286084
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   310
Bog'liq
Lesli Uoller. Bankir (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
52
бўлмасин, қари қарчиғайга зарба бериш керак. Унинг ҳозир шу қадар кескин тарзда 
айтганлари эса энди аҳамиятсиз. 
— Эрталаб нонуштани ким билан қилаяпсан? — сўради Бэркхард. 
— Бернс билан, албатта, яна ким билан бўларди, — деди алам билан Палмер. — Ўтган ҳафта 
мен унга уч марта рад этдим. Менинг яна шундай қилишимни хоҳлайсизми? 
— Йўқ-йўқ, — жавоб қилди Бэркхардт. 
— Албатта, йўқ. 
— Унда мен сенга тўғрисини айтаман, Вуди. Буни мен керак деб ҳисоблайман. Гап икки 
нарса ҳақида. Биринчиси ўзингга маълум. Гарчи ўтган вақт ичида бунинг нақадар муҳимлигини 
унутган бўлсанг-да. Мен жамғарма банклари билан боғлиқ жанжалли воқеаларни назарда 
тутаяпман. Бунинг биз учун нақадар катта аҳамиятга эга эканини асло унутмаслик керак. 
Очиғини айтганда, бунинг ҳаммаси сенга боғлиқ. 
— Мен унга розимасман. 
— Кўриниб турибди. 
Палмер бошлиғининг овозида кескин оҳангни ҳис этди. 
— Унда сенга содда шаклда тушунтиришга рухсат бер. Бизлар, яъни тижорат банклари бу 
олишувда ютиб чиқишимиз керак, акс ҳолда улар билан рақобат қилишимизга тўғри келади. Бу 
эса бизни хонавайрон қилади. Жамғарма банклари бизлар учун ўтмишда ҳам хавф туғдирарди. 
Лекин ҳозиргидек таҳдидли эмасди. Бу йил улар ғолиб келиш учун бутун имкониятларини ишга 
соляптилар. Одамлар, пул, режалаштириш ҳаммаси шунга қаратилган. Барча тижорат 
банклари бу курашга бизнинг банкимиз бошчилик қилишини кутаётир. Ва биз сендан дадил 
саъй-ҳаракатларни кутмоқдамиз. Сен нима қилган тақдирингда ҳам, қанчадан-қанча 
ҳужжатларга қўл қўйганингда ҳам биз учун сенга топширилган асосий иш мана шу, аллақандай 
ўткинчи ишлар эмас! 
— Ҳар ҳолда бу нарса банк ишларига бевосита дахлдор эмас. 
— Йўқ, албатта, — рози бўлди Бэркхардт. — Сен уни қандай атасанг: реклама, сиёсатдонлик, 
ҳатто изқуварлик дебми-ей, ихтиёр ўзингда. Фақат шуни унутмаки, сен банк вакилисан, яна 
қандай банк ва буни кўнгилдагидек амалга ошириш учун чинакам банкир бўлиш керак. 
— Буни ҳамиша эсда тутиш унчалик осон эмас. Бернс билан тунги клубларда вақт ўтказиш 
билан овора бўлиш ва у тиқиштирган малласочлардан қочиб қутулишнинг ўзи бўлмайди. 
— Худди ана шу мени суҳбатимизнинг иккинчи моддасига ўтишга мажбур қилади, — 
эҳтиёткорона давом этди Бэркхардт. — Бизнинг банкимизда ўз ахлоқ кодексимиз мавжуд. У ҳар 
бир илғор корхонада бўлади. Бу кодекс, масалан, ҳарбий денгиз флотидаги сингари қаттиққўл
ёки якшанбалик мактабидагидек зарарсиз эмас. Лекин барибир у мавжуд. Биз ўз 
ходимларимиздан муайян хатти-ҳаракат белгиларини талаб қиламиз ва бундай масалаларда 
уларга ишонамиз. 
Бэркхардт жим бўлди, Палмер қошларини чимириб ўз оромкурсисида олдинга силжиди. 
Қария нега жимиб қолди? Балки фикридан чалғиб кетгандир? Палмер жим ўтириб, кутди. 
— Энг муҳим талабларимиздан бири шундаки, хизматчиларимизнинг шахсий муаммолари 
уларнинг уйида қолсин ва ишга халақит бермасин, — яна гапга кирди Бэркхардт. 
— Шундайми? — сўради Палмер гап нимадалигини ҳали тушунмай туриб. 
— Биз, албатта, бунга ҳамиша ҳам муваффақ бўлолмаслигини биламиз, лекин шунга 
ишонамизки, ҳамма шу тартибга амал қилади. Ишонч билан айта оламанки, бу борада камдан-
кам янглишамиз. 
— Шунақами? — такрорлади Палмер. 
— Менга хушомадни бас қил, жин урсин! Нима ҳақида гапираётганимни тушуниб турибсан-
ку, ахир. 
— Йўқ, тушунмаяпман, — деди қатъий Палмер ва кескин сўради: — Сен иш вақтида шахсий 
ишинг билан шуғулланаяпсан, демоқчисиз, шундайми? 


Банкир (роман). Лесли Уоллер 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish