www.ziyouz.com кутубхонаси
51
Бернс у ерда ишбилармонларни тўплаяпти. Улар шундоқ ҳам бизлар томонда-ку.
Бэркхардт мағрурона тўнғиллади:
— Ҳа, жин урсин, биздан юз ўгириб кўришсин-чи...
— Мен бўлсам бизларга заём, қарз ва бошқа ҳар хил мажбуриятлар орқали боғлиқ
бўлмаганлар билан гаплашиб кўришни афзал билардим, — деди Палмер. — Бошқача, айтганда
биздан мустақил бўлган одамлар билан...
— Буни Бернсга айт. — Қария бир оз жим қолди, кейин сўради: — У билан яхши
чиқишяпсанми?
— У мен учун ўзини ўтга ҳам, сувга ҳам уришга тайёр. Ўзи шундай деб ишонтирди.
— Тез-тез кўришиб турасанми?
— Шу ҳафта менга телефон қилолмасин деб олдини олиб қўйганман. Ҳаддан ташқари
ташаббускор. Хизматдошларнинг дўстлиги ўз йўлига, у бўлса, биродарликнинг қариндошлик
ришталарими-ей...
— Фақат эҳтиёт бўл, унинг ғашига тегма, Вуди, — саросимага тушди қария. — Худо
кўрсатмасин, агар унга қандай муносабатда эканингни билиб қолса борми... Бу греклар
қанақалигини ўзинг яхши биласан.
— У грек эмас, ливанлик, — эътироз билдир Палмер. — Агар уни сал босиб қўймасам,
чўнтагимга тушишдан ҳам тоймайди, уя қуриб олиб, хўжайинлик қила бошлайди. Унинг
қилмишлари бўғзимга келди. Кетма-кет нонушталар, тушлик, зиёфатлар, тунги клублар. Агар у
билан учрашувлардан бош тортмаганимда, бирор кеча тўйиб ухлай олмасдим.
— Сенга аёллар ҳам таклиф қилдими?
— Бўлмасам-чи, бир неча бор.
— Хўш?
— Нима, хўш? — кескин гапирди Палмер. — Бу одамнинг қанақалигини ўзингиз биласиз-ку,
ахир, Лэйн? Унинг мияси қандай тузилганини биласизми? Ҳозирги замон сиёсатидан сабоқлар,
устига устак, Филлипс Оппенгейм услубида порнография. Бунақа шоввоз яширинча суратларга
тушириб, қора кунга деб асраб қўйишдан ҳам тоймайди.
— Шу боисдан аёлларни рад этаяпсан, шундайми? — деди Бэркхардт.
Палмер ғазабланди:
— Қулоқ солинг, ҳали эрта тонг, сиз билан шу қадар нозик томонларга ўтиш шартми, Лэйн.
— Гапимни қайтариб оламан, — деди Бэркхардт ва жимиб қолди. — Вуди, ғашингга тегмоқчи
эмасман, лекин тушун, ўзингни ундан олиб қочаётганингни сезмаслиги керак.
— Йўқ, албатта. У буни сезмайди.
— Ишончинг комилми?
— Йўқ, албатта, йўқ! — ғазабланди Палмер. — Қулоқ солинг, мендан жуда кўп нарса талаб
қилаётганингизни сезмаяпсизми?
— Тушунаман, — шошиб рози бўлди Бэркхардт. — Сиз Калхэйн билан учрашдингизми?
— Йўқ ҳали. Сиз бу саволни кеча кечқурун ҳам бергандингиз.
— Бироқ бугун жуда серзарда бўлиб қолдикми, Вуди!
— Ҳа, адашмадингиз. — Палмер бир оз жим қолди. — Сиз билан мутлақо очиқчасига
гаплашмоқчиман, Лэйн. — Давом этди у жимликдан сўнг. — Мен, албатта, яхши тушунаман,
ЮБТК сингари йирик банкнинг фаолият доирасига жуда мураккаб жараёнлар киради. Бу
борада муайян йўналишдаги ишлар тегишли мутахассислар томонидан олиб борилади. Бу
шундай бўлиши керак. Лекин биринчи вице-президентнинг иши фақат Берн етакласа эргашиб,
сон-саноқсиз зиёфат ва йиғилишларда нутқ сўзлашдан иборат эмас, деб ўйлашга асосим бор.
Ҳар иккаласи ҳам бир муддат жим қолишди. Эрталабдан Бэркхардтнинг аҳмоқона саволлари
билан бузилган кайфият Палмерга эҳтиёткорликни унутишга олиб келди. Буни ўзи ҳам
тушунарди, лекин бошлиғининг нима дейишини кутиб, барибир яхши натижага эришиб
бўлмаслигига кўзи етди-да, жим туришнинг хожати йўқ, деган қарорга келди. Қандай
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |