www.ziyouz.com кутубхонаси
232
пушаймон бўлди.
— Гаусс, — деди у, — тобингиз қочяптими?
Кичкина одам киприк қоқмади. Нигоҳини кўтариб, Палмернинг юзига тикилди.
— Сизга айрим нарсаларни айтиб бераман, — деди у сокин, аммо бўғиқ овозда. — Улар мени
бу ёққа юборишгани йўқ. Мен ўзимни вакил бўлиб келгандек кўрсатдим. Буни ҳатто
билишмайди. Бизнинг таниш эканлигимиз, уларнинг хаёлига ҳам келмайди.
— Ҳаммаси ўзингиздан чиққан ғоями?
Гаусс бош силкиди.
— Марҳамат, ўтиринг.
Палмер девордаги соатга қаради. Виржиния билан учрашувга ўн дақиқа қолган эди.
— Фақат бир-икки минутга, — деди у Гаусснинг қаршисига ўтирар экан. — Тез етиб
бормасам бўлмайди.
— Албатта, — Гаусс Палмерга эмас, стол устидаги суратга қараб кулди. — Бу эркак кишининг
сурати, — деди у бармоғи билан нуқиб.
— Бу темир тасвирдек гап. Айни замонда Марс сайёрасига ўхшайди. Ғалати. — У жилмайган
ҳолда ҳеч нарса демасдан узоқ ўтирди.
— Гаусс, мен кечикяпман.
— Ҳа, ҳа, ҳа. — Қария ўзини қўлга олгандек бўлди. — Мендаги имкониятлар билан, — деди у
овозини анча баландлатиб, — Карл Фридрихга ўхшаб, Гаусснинг номини ҳам дунёга машҳур
қилиш мумкин. Шунда уни “бу бошқа Гаусс” деб атай бошлайдилар. Гаусс номи тилга
олинганда — у Гейнц Вальтер Гаусс эмас, мен бўламан, билдингми?
— Шундай бўлишига умид қиламан...
Палмер соатга қаради. Ўн дақиқа кечиккан эди. У ўрнидан турди.
— Ишингизни қўшимча маблағларсиз ҳам давом эттира оласизми?
— Бошқа иложим йўқ. — Гаусс пальтога қўл чўзди, аммо кўзлари бошқа тамонда эди. — Мен
бу ишни давом эттиришга мажбурман. Хомашёлар ҳақида сохта маълумот тўлдираман, ёлғон
гапираман, ускуналарни ўғирлайман.
— Ҳукуматдан шартнома асосида пул олсангиз-чи? Жет-Техдан кетсангиз нима бўлади?
Ҳамма ишни ҳукумат назорати остида қилаверасиз-ку!
Гаусс истеҳзо билан кулди.
— Менга, ўша лаънати “Уоатан” ракетаси деб миллионлаб долларларни совурган кишига
ҳукумат бошқа миллионларни бермайди. — У шляпасини бошига илди. — Бугун рад
этишганини эшитганимдан кейин кўз олдимга сиз келдингиз. Мулоқотимиз қандай бўлишини
ўйладим. Мен ақлли эдим. Ўзимга ишонардим. Сизга ҳам ана шу ишончни юқтира олдим. Сиз
мени қандай кўрган бўлсангиз, мен ҳам ўзимни шундай кўриб турибман: чўнтагида бир чақаси
йўқ, мияси суйилган, тентак қария. Омадсиз чол. Майли, шундай бўлсин. — У кўр-кўрона кўча
эшигига қараб кескин бурилди.
— Гаусс, — Палмер пальтосини йўл-йўлакай кийиб, немиснинг орқасидан Учинчи авенюга
чиқди. — Гаусс, бир дақиқа тўхтанг.
— Сиз бутунлай кечикиб бўлдингиз, дўстим. Вақт — катта неъмат. Вақтни тўғри ҳисоблай
олишда гап кўп. — Кўчада ғириллаб эсаётган совуқ куз шамоли Гаусснинг шляпасини кўтариб
юборди. — Сиз кечикиш бўйича мутахассис билан гаплашяпсиз. Эйнштейн яҳудий бўлгани учун
мен ўн йилга кечикдим. Майли. Ҳали ўн йил имкониятим бор. — Неон нурлари ёритиб турган
қоронғиликда унинг жилмайиши ғайритабиий чиқди. — Шунда омадим келади, — қўшимча
қилди у истеҳзоли оҳангда. Сўнг бурилиб, йўл бўйлаб кетди ва бирдан ён кўчада ғойиб бўлди...
Қирқ бешинчи боб
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |