www.ziyouz.com кутубхонаси
235
муносибсан, шунга қарамай, модомики юракдан гаплашаётган эканмиз, ЮБТКда сенга кам
тўлашади. Хўп, майли. Сенда кўп фазилатларни кўраман. Ҳиссиёт борасида ҳакамлик
қилолмайман. Бошқаларни тўғри тушуниш учун аввал ўзингни яхши билишинг зарур. Ўзингда
борини бошқаларга бахшида эта оладиган, ёқимтой хилқатсан. Қалқон тутиб, ўзингни ҳимоя
қилишга қодир эмассан, сени ҳимоя қилишидан олдин уни улоқтириб юборасан. Бу сен учун
ёмон, аммо бутун ҳароратингни бағишлайдиган эркак учун бу нарса жуда ёқимли. Сен... мен
ўйлайманки... мен нимани... — У гапдан тўхтади.
Аёл унинг қўлини ушлади.
— Агар шу нарсаларни ёқтирган бўлсанг, уларни мен ҳам ёмон деёлмайман. — Иссиқ
бармоқлар йигитнинг қўли узра юқорига силжиди, Палмер аёлнинг кафтини сиқди.
— Сен тушунмайсан. Ўзим ҳам зўрға англайман. Менинг бошим ва юрагим балиқникидек
жуда совуқ. Ҳақиқий банкирнинг юраги. Сен уни иситасан ёки топтаб ташлай оласан. Шундай
бўлса, азобда қоламан. Мен буни хоҳламайман. Алоқаларимиз мутлақо жисмоний ҳолатда
қолишини истайман. Шундай давом эттирсак, ўзинг топиб айтганингдек, энг оғир нарса мени
ташлаб кетишингдир. Сен дастлаб мен ишонган ягона одам эдинг. Ҳозир ҳам шундай. Аммо
ҳаммаси жиддийлашиб кетяпти. Менга ўхшаган тажрибасиз одам учун бу жуда хавфли. Бугунги
дилдан қилинган суҳбатимизни ҳисобга олсак, муносабатларимиз ҳар қандай мажбурият
доирасидан чиқиб кетаётганини кўриш қийин эмас.
У аёлнинг бармоқлари қўлларини мулойим силаётганини сезди. Бир қошини чимириб, у
айтаётган гапларга ишонгиси келмагандай ёки умуман ишонишни хоҳламагандай бефарқ қараб
ўтирарди.
— Ўзинг ҳақингда шунчалик аянчли фикрдамисан-а? — сўради у.
— Й-йўқ. Наҳотки.
— Ҳиссиётларимиз ҳақида. Ўзингни камида ўғри деб ҳисоблайсанми?
— Ҳа. Ҳамма нарсамни сенга бағишлаб, эвазига ҳеч нарса талаб қилмаётганимни айтиб
ўтдинг. Бу таловчиликка ўхшаб кетади. Аммо ундай эмас.
— Менми? — сўради Палмер. — Сенга ниманиям берардим.
— Мендан олган ҳароратни яна қайтариб берасан. — Унинг қўллари сиқилиб, кафтларини
оҳиста, аммо қатъият билан силай бошлади. У кафтлари қизиб кетганини ҳис қилди.
— Ажойиб кўргазма, — деди у. — Одамлар шундай қилиб олов ёқишади.
— Бир харидорим қачонлардир бармоқларимдан олов чиқарган эди.
— Виржиния, — хитоб қилди Палмер унинг қўлини сиқиб. — Эшит. Ҳозиргина мен учун
даҳшатли муаммолар туғдирасан деб айтдинг. Эрга тегиш ҳақидаги режаларингни ҳисобга
олмаганда ҳам ҳаётингни мураккаблаштираётганимни билиб турибман. Сеникини ҳам,
ўзимникини ҳам.
Аёл дангалига кўчиб қўя қолди.
— Мен беҳуда гап бошладим. Ўзингга ачинишдан кучли туйғу йўқ. Унга бўйсунганим учун
ўзим айбдорман. Энди бўлса, — у Палмернинг қўлига бир урди, — кел, жисмоний муносабатлар
даражасига тушамиз. Майлими?
— Бошқа ҳамма нарсалар ҳавода муаллақ қолаверадими?
— Худди шундай. Нега биз дунёда ягона пайсалга солувчилардан бўлишимиз керак? Бу
бахтсиз буюм у ёқда осилиб ётаверсин.
— Навбатдаги хуружинг бошлангунчами?
— Тўғри айтасан. — У вискини симирди. — Машинанг борми?
— Шахсийми? Йўқ.
— Меники ҳам. Ҳозир қиладиган асосий ишимиз — машинага ўтириб, узоқ-узоқларга кетиш.
— “Қайғуларингни унут, бахтли бўласан”.
— Қўшиқ учун ажойиб шеър.
— “Кайфиятинг ёмон бўлса, бошингни кўтариб қичқир: “Келади ажойиб бир кун!” —
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |