Microsoft Word kiprikda qolgan tong ziyouz com doc



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/59
Sana21.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#29402
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   59
Bog'liq
@KitobxonUz Said Ahmad Kiprikda qolgan tong

www.ziyouz.com kutubxonasi 
25
оёғи тагида жон бераётганингдан суюнмайсанми? Раисми, ревизорми, ферма мудирими кўздан 
панада сўйиб кабоб қилиб еб юборса хурсанд бўлармидинг? Бахтинг бор экан, кўчқорвой, 
сендан тарқаган авлодинг, отамиз ўзбек адабиётининг ривожига жонини тиккан фидойи қўчқор 
эди, шоир Эркин Воҳидовнинг оёғи тагида жон берган, деб мақтаниб юришади... 
Бу гапимдан кейин одамлар қарсиллаб кулиб юборишди. Фақат бўйни ёғ битиб, қават-қават 
бўлиб кетган киши, ҳазил ҳам эви билан-да, деб тўнғиллаб даврадан чиқиб кетди. Кимдир, 
«Ферма мудирини ясаб ташладингиз! Аммо япиштирдингиз, ака!» деб юборди. Анчагача кулги 
босилмай турди. 
Адҳам елиб-югуриб хизмат қиляпти. У турган-битгани фақат бурундан иборат бўлган бир 
кишини дастурхоннинг тўрига ўтказиб қўйди. Ё алҳазар, бунақа бурунни умрим бино бўлиб 
кўрмаган эдим. Кўйлак ёқасидан юқорисининг ҳаммаси бурун эди. У ҳар акса урганда залворли 
бурни силкиниб оғзини суриб қоқ миясига чиқариб юборар экан. Одамларнинг айтишларига 
қараганда оғзи қимирлашини кўриш учун томга чиқиб қараш керак эмиш. 
У кўп аскияларга нишон бўлавериб, ҳазил-ҳузулларга кўникиб кетган бир беозор одам экан. 
Шундай давраларда унга ҳазил қилмасалар кўнгли ўксиб, нима бўлди, назардан қоляпманми, 
деб хафа бўларкан. 
Шу одам Олтиариқ имомига мени ҳам ҳажга борадиганлар рўйхатига қўшиб қўйинг, деб 
илтимос қилганда, у: «Сиз овора бўлиб бориб юрманг, шайтонга тош отаётганларида 
димоғингизга тегиб шикастлаб қўйиган мумкин, яхшиси сизни «Ҳожи бадал» қилайлик, депти. 
Имом гапида туриб ҳаж сафаридан қайтишда «Ҳожи бадал» бўлдингиз, деган хушхабар билан 
бирга ҳужжатини ҳам олиб келган экан. 
Олтиариқликлар бурун сўзини оғзиларига ҳам олмасдилар. Улар бурунни «Димоғ», «Ўғил 
сумак», «Дамский каблук», «Паспорт» деб атардилар. 
Маматожи Иброҳимовнинг ўғли Қодиржон аскияга чечан йигит эди. Шу топда тили қичиб-
шумлиги тутди. 
— Эркин ака, ўзимизнинг Олтиарикдан чиққан боласиз. Мунча димоқ-фироқ қиласиз. 
Димоғингиздан эшак қурти тушади-я! — деб юборди. 
Мен дарров жавоб қилдим. 
— Қодиржон, эшак қурти тушса нима бўпти. Айтишга арзимайдиган гап бу. Ана, устоз Ҳожи 
отага қаранг, димоғларидан эгаак қурти эмас, тайёр тирик эгаакнинг ўзи ҳанграб тугаиб 
келяпти, — дедим. 
Қийқириқ кулги қарсакларга уланиб кетди. 
Олтиариқликлар «пучуқ» деб назарга илмаган, Ўлмас Умарбеков, Умарали Норматов, 
Худойберди Тўхтабоев, Анвар Эшоновлар қаторида ўтирган Ўткир Ҳошимовга ғапга келган 
мезбонлардан бири, ҳой, бу беодоб кимнинг боласи, деб уни пойгакда турган болалар қаторига 
обориб қўйган эди. Ўткир яна жойига келиб ўтирди. Жаҳли чиқиб кетган мезбон келиб унинг 
қўлидан тортмоқчи бўлиб турганда тўхтатдим. 
— Биласизми, бу ким? Бу Ўткир Ҳошимов деган зўр ёзувчимиз-ку, танимадингизми? 
Мезбон гапимга ишониб-ишонмай довдираб қолди. 
Бир хотин хокандозда тутуни буралиб-буралиб чиқаётган исириқ олиб келди. Ҳаммамизга 
бир-бир тутатиб, Ўлмасга келганда хокандозни унинг бошидан уч марта айлантирди. 
— Хушрўйгина йигит экансиз. Олтиариқ аёлларининг кўзига дуо кетган, тикилганини 
йиқитади. Уни фақат исириқ-испанд тутатиб даф қилиш мумкин, — деди кулиб. 
Қатор тизилиб турган болалар орасида бурнини кўргазмага қўйиб кўз-кўз қилса арзийдиган, 
хунук деса хунуклар ранжийдиган бир бола катта ёзувчиларга ҳавас билан қараб турарди. 
Мен уни танирдим. У Тошкентга борганда менга ҳажвий шеърларини, ҳикояларини ўқиб 
берган эди. Ушандаёқ бўладиган бола эканини сезгандим. Агар йўлдан тоймаса, жуда зўр шоир 
ҳамда дидли-фаросатли носир бўлиб кетиши билиниб турган эди. Фақат, фақат ҳусн масаласи 
порлоқ келажагига соя ташлаб турарди. Бундай талантлар хунук бўлиб туғиладилар ва 


Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish