www.ziyouz.com kutubxonasi
22
машиналар, ётқизсанг инга-инга қиладиган, ёнбошлатсанг кўзини юмадиган қўғирчоқлар,
бураб-бураб қўйиб юборсанг, ҳовлининг одоғигача гувиллаб борадиган жажжи автомобиллар,
ҳар ер, ҳар ерда сочилиб ёткан шахмат, шашка, домино тошлари...
— Пул сарф бўлади, деб болаларимни шу қувончдан ҳам бенасиб қилибман-а!
«Катта» кейинги кунларда анча кучдан қолган, ҳар икки қадамда тўхтаб нафасини ростлаб
олар эди. Мана, ҳозир у инқиллаб оғиргина тўрва кўтариб кирди. Болаларнинг ўрнини йиғиб,
улар ивирситган полосни супураётган қизалоққа, бўлдингми, болам, тез-тез қимирла. Нариги
эшикка бор, бу ерда қиз бола қиладиган иш қолмади, деди.
Шу пайт қушдек енгил бир кампирни етаклаб олиб киришди. У «Катта»нинг хотини Ойниса
биби эди. Уни кагтаю кичик Эна деб атарди.
Эна ҳам айвонга чиқиб ўтирди. Ранг-рўйи ўчкан, тинмай инқиллаёткан келинига қаради.
Унинг аҳволини кўриб ачиниб кетди.
Бумайрамнинг аҳволи оғир эди. Эркак одам хотин кишининг дардини билармиди. Унга
атала қилиб ичириш керак. «Менга гапинглар бўлмаса аталага уринақолай», деди Эна.
У шундай деб ичкаридан бир пакет ун олиб чиқиб тапиллатиб супрага элай бошлади.
Эна ун элайтуриб келинига тез-тез қараб қўяр, шўргинанг қурсин, Бумайрам, келин бўлиб
бирон кун рўшнолик кўрмадинг-а. Шу ахволда ўлиб нетиб кетсанг шунча бола чирқиллаб
қолишини ўйладингми? Янги бўшанган хотиннинг лоақал уч-тўрт кун ётмай ишга уриниб
кетиши, оч-нахор қолиши ўлим билан баробарлигини нахот билмасдинг? Бунақада бепушт
бўлиб қолишингни ҳам билмасмидинг, деб ич-ичидан унга ачинарди.
«Катта»нинг шу пайт янги бўшанган чиллали хотинни бошига одам тўплашга бало борми?
Ўзи бу чолга нима бўлган? Уч-тўрт кундан бери хуши ўзида эмас. Саҳарлаб туриб олиб айвон
даҳанида ҳақ, деб ўй-ўйлаб ўтириб олади. Қаёққадир чиқиб кетади. Кечгача санқиб, чарчаб
кайтиб келади. Ичкари уйга кириб чироқ ёқиб пул санайди. Яна чиқиб кетади. Рўзғорхонанинг
калитини ташлаб кетмаганидан қозон осолмай кутиб ўтирамиз.
Охират кўзига кўриняптимикин?
— Бумайрам, Тўхтанисо, сен ҳам менга яқинроқ ўтир. Ҳой, Эна, сен ҳам кел.
Эна ўтирган жойида: — Айтаверинг гапингизни, қулоғим кар эмас, хаммасини эшитиб
ўтирибман, — деди.
Кейинги кунларда «Катта»нинг Эна олдида обрўси қолмагандек эди. У эрига шарт-шарт
гапирар, баъзан унинг оғиз очишига ҳам қўймай, силтаб ташларди.
Бунга сабаб, эшикда тўй қозонида хар куни «нон палов» дамланиши-ю, каттаю кичик шу
«овқат»ни ейишга мажбур бўлиши эди. Эна етмишнинг нариёғига ўтган, тамсиз, жирсиз
таомдан силласи қуриб, ўз тили билан айтганда, «ўлар холатга» етган, куч-қувватдан қолган
хотин эди.
— Баққа кел. Ўтир, сен ҳам эшит, — деди «Катта» зарда билан.
Эна «майлис» ҳам ўлсин шу пайтда бўлмай, раислик отидан тушганингизга неча йил бўлди?
Ҳали хам эгарда қўнқайиб ўтирибсиз, деб қўйди ғудирсиниб. У жаврай-жаврай Бумайрамнинг
ёнига келиб ўтирди.
— Кўп таъна қилаверма, хотин. Энди эгардан бутунлай тушдим.
У ҳар хил, катта-кичик тугунларга тўлган тўрвани титкилаб, кичикроқ бир тугунчани олди.
— Манаву сенинг пенсия пулларинг. Почтачи қандоқ олиб келган бўлса, ўшандоқ турипти:
Тийинига хам тегмаганман.
У тугунчани Эна олдига зарда билан ташлади. Унга бошқа гап айтмади.
«Катта» титкилаб иккита катта тугунни тўрвадан чиқазди.
— Бу Мухторали болагинамнинг хаппайи-ҳалол пули. Барака топкур, ётиб еса тамом
бўлмайдиган пул топган. Ҳунар, ҳунардан унар, дейдилар. Ҳозир ҳам болагинам «Биби
Убайда»да, заготзернонинг пажарниги Луқмонбекнинг эшигида ётиб ишлаяпти. Олиб қўй,
Тўхтанисо!
Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад
Do'stlaringiz bilan baham: |