www.ziyouz.com кутубхонаси
25
— Паловда! — деди Собир Ўтанга кўзини қисиб. Гурр этиб яна кулги кўтарилди.
— Ҳеч нарса керакмас, раҳмат, — деди Қодиров. — Овора бўлманг. Собир ҳеч кимга
билинтирмасдан уни туртиб қўйди, Кейин
— Ихтиёрингиз, нима қилсангиз шуни олиб келинг, — деди.
— Мен олиб келаман, — деди Ўтан.
Кўп ўтмай Назир ота билан Зулайҳо отда, Ўтан пиёда йўлга тушишди.
— Бизникида қоласиз, Назир ота, — деди Ўтан йўл-йўлакай. — Жой етади. Дадам ҳам
тайинлаб юборганлар.
— Йўқ, қололмайман, — жавоб берди Назир ота ўйланиб. — Зулайҳо, уйда бўлганингда ҳам
майли эди. Бедана оч қолади.
— Дон берганман, — деди Зулайҳо.
— Дадам жуда хафа бўладилар, — қўшиб қўйди Ўтан. Назир ота рози бўлди. Ўтовга етиб
келишганда, Сафар ота уларнинг йўлига қараб ўтирган экан.
— Яхши келдинг, — деди у отнинг жиловини ушлаб. — Бемаҳалда қишлоққа қайтиб нима
қиласан? Ўтов катта. Чақчақлашиб ётамиз. Хўш, ишлар қалай?
Назир ота қилган ишларининг ҳаммасини сўзлаб берди.
— Сенга ҳавасим келади, — деди Сафар ота. — Кичкина қоғоздан шунча ташвиш
чиқардинг-а!
— Одамда ташвиш бўлгани яхшида, — деди Назир ота кулиб. — Худди ёшаргандайман.
Тагимда зўр от бўлсаю, яна улоққа тушиб кетсам...
— Улоқлар ҳам йўқ энди.
— Нега шундай-а? Яхши нарсаку улоқ, пойга...
— Ким билади дейсан, — деди Сафар ота. — Вақт қолмаяпти одамларда назаримда.
Шунгамикин? Қани, ичкарига киринглар. Маъпир, қани, олиб кел нарсаларингни!
Улар алламаҳалгача гаплашиб ўтиришди. Охири Сафар ота нимадир деб туриб ухлаб қолди.
Тўрда аёллар ётишди. Назир ота ўртоғининг ёнига чўзилди. Аммо уйқуси келмади. Қанча ётди
шу алпозда билмайди, бир маҳал Ўтаннинг шивирлаган овозини эшитиб қолди.
— Зулай, ухладингми?
— Йўқ, — деди Зулайҳо ҳам шивирлаб. — Уйқум келмаяпти.
— Менинг ҳам. Нималарни ўйлаяпсан?
— Билмайман. Лекин кўп нарсаларни ўйлаяпман. Сенчи?
— Мен ҳам, — деди Ўтан хўрсиниб. — Ҳозир негадир геолог бўлгим келиб кетди.
— Нега?
— Ўзим ҳам билмайман.
— Нима дейсан, топишармикин?
— Билмадим.
— Топишса яхши бўларди. Дадамнинг фикри-зикри шунда бўлиб қолди. Топишмаса жуда
эзилади.
— Даданг жуда яхши одам.
— Биламан.
— Юр, эшикда гаплашиб ўтирамиз. Уйғотиб юбормайлик тағин.
— Сенинг дадангни тўп билан ҳам уйғотиб бўлмаса керак, — деди Зулайҳо. — Хуррак
отишини қара!
Икковлари пиқиллаб кулиб юборишди. Назир ота ҳам жилмайиб қўйди.
— Чиқамизми? — сўради Ўтан.
— Майли, юр.
Улар эшикка чиқишди.
— Шу ерда ўтирамиз, — деди Зулайҳо. — Қўрқаман,
Ўлмас Умарбеков. Кимнинг ташвиши йўқ (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |