www.ziyouz.com кутубхонаси
26
— Майли. Совуқмасми?
— Йўқ. Ойни қара, жудаям ёруғ-а? Ўтан, сен нима дейсан, ундаги доғ нимага ўхшайди?
— Билмадим. Нимага ўхшайди?
— Менимча, ер шарига ўхшайди. Қара, ҳув анави осилиб тушгани. — Африка, унинг тепаси
— Америка, бу ёқдаги япалоғи биз, тагида Ҳиндистон. Ё нотўғрими?
— Ҳеч ўйламабман шуни.
— Мен доим ўйлайман. Нуқул кечаси уйғониб кетиб ойга қарасам, шуни ўйлайман. Қизиқ-а,
тепадан туриб бу ер юзини кўрсанг, томоша қилсанг?..
— Космонавтлар кўришган.
— Биз ҳам кўрармиканмиз-а?..
— Нега кўрмас эканмиз? Бир кун келиб кўрамиз. Бунинг учун кўп саёҳат қилиш керак.
— Мен саёҳатни яхши кўраман.
— Яхши кўраман? — Ўтан кулди.
— Нега куласан?
— Сен ҳали Еттиқояни ҳам тузукроқ кўрганинг йўқ-ку!
— Кўрганман! Ҳаммасини биламан!
— Билсанг, Чўпонғорни нега Чўпонғор қўйишган? Қани, айтчи?
— Айтайми?
— Айт.
— Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир чўпон бор экан. Кунларнинг бирида пода
боқиб ўтирса, жуда кўп отлиқ пайдо бўлиб қолибди. Улар ов қилиб юришган экан, тоққа
яқинлашишганида бирдан шамол туриб, бир отлиқнинг юзидаги парда учиб кетибди.
Чўпоннинг оғзи очилиб қолибди. Отлиқ — ой деса ойдек, кун деси кундек қиз экан.
Назир ота неварасининг эртагини эшитар экан, ич-ичидан завқланарди — унинг қуюқ овози,
сўзларини чўзиб-чўзиб айтиши кампирини эслатарди. Шунинг учун ёнбошлаб, яхшироқ қулоқ
солди.
— Кўрибди-ю, ошиқ бўлиб қолибди, — давом этди Зулайҳо. — Югуриб бориб ердан
пардани олибдида, қизга элтиб берибди. Қиз ҳам уни кўриб, хуштор бўлиб қолибди. Шу-шу
иккалови бир-бирини кўролмас экан. Йигит ҳам ўзи келишган, қора кўз, қора қош, алпдек йигит
эканда. Лекин кун ўтган сайин уларнинг учрашишлари қийинлаша борибди. Қиз подшонинг
қизи экан. Шундай бўлса ҳам, ота-онасини алдаб, бир амаллаб, чўпон билан учрашиб юрар
экан. Шунда чўпон ўйлаб-ўйлаб мана шу ғорни қазибди. Шу ерда учрашадиган бўлишибди.
Аммо бу ҳам узоққа чўзилмабди. Подшонинг айғоқчилари уларни тутиб олишибди. Кейин,
подшонинг қизига осиладиган сенмисан, деб чўпоннинг иккала оёғини чопиб ташлашибди.
Шундан кейин чўпон нима қилишини билмай, шу ғорда темирчилик қила бошлабди. Шу ерда
ўлибди. У ясаган қиличлар синмас, пичоқлар эса тошни ҳам кесар экан. Лекин ҳеч ким унинг
отини билмас экан. Подшонинг қизи ҳам. Шу томонларда бўлган одамлардан у нуқул —
«Чўпон тирикми?» — деб сўраркан. Шу-шу бу ғор «Чўпонғор» бўлиб кетибди.
— Яхши эртак-а, — деди Ўтан.
— Одамлар ёмон эртак тўқийдими? — деди Зулайҳо. — Чўпонни айтмайсанми? Ҳозир
бунақа одамлар йўқ.
— Қаердан биласан, балки бордир? Зулайҳо кулди.
— Биттаси сенми?
— Балки мендирман. Менга қара, Зулай, темирчилик қилган, дедингми чўпонни?
-Ҳа.
— Темирни қаердан олган экан?
— Билмадим.
— Геологларга айтиш керак буни. Темир бўлса, демак, Турсун акам адашмаганлар... Нега
Ўлмас Умарбеков. Кимнинг ташвиши йўқ (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |