www.ziyouz.com кутубхонаси
13
ҳам бирга «ўлсайди»? Агар тасаввур қила олсак, биз учрайдиган бу фитна нақадар катта.
Аллоҳ таолодан бизни ислоҳ қилиши, биз туфайли бошқаларни ҳам ислоҳ этиши ва вафот
этмасдан олдин тавбага муваффақ этишини сўраймиз. Албатта у Карийм ва меҳрибон, бизга
неъмат бергувчи Зотдир.
Бу уламолар ва солиҳ кишиларнинг ўзига хос фикрлаш йўлидир. Агар бундан фориғ бўлиб,
ўзлари хусусида тафаккур қилишдан бўшасалар, Аллоҳ таолонинг жалолияти, улуғлиги, қалб
кўзи билан мушоҳада этишдан ҳузурланиш даражасига кўтариладилар. Бунга фақат барча
муҳлик сифатлардан қутулиб, мунжиёт сифатларга сазовор бўлгандан кейингина етишади.
Агар шундан олдин бирон нарса пайдо бўлса, йилт этган чақмоқ каби беқарор ва
заифдирки, у маъшуқидан айрилган ошиқ ҳолига тушади. Лекин у кийими ичида қайта-қайта
чақадиган илонлар ва чаёнлар борлигини сезмайди ва бу нарса ундаги мушоҳада лаззатини
заҳарлайди. У бу лаззатни туйиш учун энг аввал кийимига ёпишган илонлар за чаёнларни олиб
ташлаши керак. Бундан бошқа йўл йўқ. Мазмум иллатлар ана шундай илонлар ва чаёнлар
бўлиб, озор ва азоб бергувчилардир. Қабрда эса мазмум иллатларнииг оғриқ-алами чаёнлар ва
илонлар чаққанидан янаям кучлироқ тус олади. Ана шу қадари банда нафсига тааллуқли
маҳбуб ва номаҳбуб сифатлар хусусида ўйлаб кўришга кифоя қилади.
ИККИНЧИ ҚИСМ
АЛЛОҲНИНГ УЛУҒЛИГИ, ҚУДРАТИ ВА КИБРИЁСИ ТЎҒРИСИДА ТАФАККУР ҚИЛИШ
Бунда икки мақом мавжуд: Аллоҳнинг зоти, сифати ва исмларининг маънолари тўғрисидаги
энг юқори мақом. Аллоҳ таоло яратган маҳлуқлари хусусида тафаккур қилинглар, Аллоҳнинг
зоти хусусида тафаккур қилманглар, дейилгани учун бундан қайтарилган. Бунга сабаб шуки,
ақллар ҳайратга тушиб, сиддиқ зотлардан бошқа кишиларнинг кўриш қуввати тоқат
қилолмайди. Шунингдек, сиддиқ зотлар ҳам унга қарашни давом эттира олмайди.
Аллоҳ таолонинг улуғлигига нисбатан одамларнинг кўриш ҳолати худди қуёш нури
қаршисида турган кўршапалакнинг кўриш ҳолатига ўхшайди. Кўршапалак ҳеч қачон қуёш
нурига тоқат қилолмайди. Шунинг учун у кундузи ташқарига чиқмасдан қоронғу жойда
беркиниб ётади. Қачонки қуёш нури сўниб, хира тортгандан кейин инидан чиқади.
Сиддиқларнинг кўриш ҳоли қуёшга озгина вақт тик қарай олган инсон ҳолига ўхшайди. У
қуёшга қарай олса ҳам, аммо қарашни давом эттирса, кўзидан ажраб қолишдан қўрқади.
Тажрибадан маълумки, қуёшга тик қараб туравериш кўриш қобилиятига таъсир қилиб,
кўзни ишдан чиқаради. Аллоҳ таолонинг зотига назар солиш ҳам шундай бўлиб, бундан ҳайрат,
ажабланиш ва ақлий зўриқиш вужудга келади, холос. Демак, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг
зоти ва сифати хусусида фикр қилишга чуқур шўнғимаслик энг тўғри йўлдир. Албатта аксар
ақл эгалари бунга тоқат қила олмайди. Айрим уламолар ижозат берган ҳад-чегара борки, буни
шундай ифодаланган: Аллоҳ таоло бирон макон тутмаган, ҳар қандай томон ва жиҳатлардан
беҳожатдир. Албатта Аллоҳ олам ичида ҳам эмас ва на ундан ташқари ҳам эмас. Ул зот на олам
ва борлиқ билан боғлиқ ва на ундан узилган эмас. Бир тоифа ақл эгалари ҳайратга берилиб,
тоқати кўтармагани боис Ул зотни инкор этишгача бориб етди. Бошқа бир тоифа бундан
камроғига тоқат этишга ҳам ожизлик қилади. Қачонки бу тоифага У зот сизлардагидек бош,
оёқ, қўл, кўз бўлишдан пок ва беҳожат, унда муайян миқдор ва ҳажмга эга жисм ҳам йўқ,
дейилса, дарҳол инкор этиб, буни Аллоҳнинг улуғлиги ва жалолиятини ҳақорат қилишдан
бошқа нарса эмас, деб ҳисоблайдилар.
Ҳаттоки, авомдан баъзи бир аҳмоқлар: албатта бу нарса ҳинд тарвузининг васфи, илоҳнинг
васфи эмас деб айтади. Бечора мискин жалолият ва улуғликни ана шу аъзолар мавжудлигида,
деб ўйлайди. Бунга сабаб шуки, инсон фақат ўзинигина танийди ва ўзини катта нарсаман, деб
ҳисоблайди. У ўз ўлчовига тўғри келмайдиган бошқа бир нарсанинг улуғлигини тасаввур
Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий
Do'stlaringiz bilan baham: |