Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
212
бўлмасди. Ҳайрат ичида берилган бу саволга жавоб маҳзун ва жиддий оҳангда янграр эди: 
"
Фурот қирғоғида бир туя йўқолиб қолса, илоҳий адолат Умарни сўроққа тутажак". 
Йўқ, бу томоша саҳнаси эмас. Юқоридаги гаплар бировга кўз-кўз қилиш учун ҳам 
айтилмаган. Танлов ташвиқотини юритган ва назар чегараси манфаат ҳудудидан нари ўтмаган 
инсоннинг гаплари ҳам эмас. Булар кун келиб, Аллоҳ олдида мўминлар амири сифатида ҳисоб 
бериш масъулиятини ҳис қилган инсоннинг фикрларидир. Булар умрининг сўнгги ўн йилини 
уммати Муҳаммаднинг бир чўпони ўлароқ кечирган, уларни хурсанд қила олган тақдирдагина 
ўзини бахтли ҳис этган амирнинг гаплари. 
Бир куни суҳбат давомида Холид ибн Урфутъага шундай дедилар: 
— 
Холид, ҳозир сенга қандай муносабатда бўлсам, энг узоқ чегарада турган инсонга ҳам 
шундай муносабатдаман. Сенга самимиятим қай даражада бўлса, уларга бўлган самимиятим 
ҳам ўша даражада. Чунки Расул алайҳиссалом шундай деганларини эшитганман: "Қўл 
остидагиларга раҳм-шафқатли бўлмаган ва уларнинг ҳақларини бермай ўлган киши жаннатнинг 
бўйини ҳам ҳидламайди". 
Мустафо алайҳиссалом: "Сизлар бир чўпон мисолисиз. Ҳар бир чўпон ўз суруви учун 
масъулдир", деган эдилар ва бу билан ҳар бир инсонга ўз савиясига қараб масъулият 
юклаганлар. Имом Умар бутун ислом оламининг чўпони эдилар. Бу чўпон ўзига ўхшаш жуда 
кўп кишини телба қиладиган даражада шафқат ва марҳамат соҳибидир. Айнан шу шафқат ва 
марҳамат унинг кечаларини кундузга айлантирди. У зот баъзан Мадинани тонгача 
айланардилар, ҳар тун кўзи ожиз ва заифа кампирнинг тагини тозалашга, уйини супуриб-
сидиришга, овқатини едириб қўйишга иштиёқманд эдилар ва ушбу шарафли хизмат ўша вақтда 
фақатгина Талҳа ибн Убайдуллоҳ ҳамда Буюк Парвардигор хабардор бўлган сир бўлиб эди. 
Баъзида Мадинага келган ва йўл чарчоғидан ухлаб қолган тижоратчиларнинг молларини Аллоҳ 
розилиги учун эрталабгача пойлаб чиқадилар, бироқ одамлар бундан ҳам хабарсиз қолишади. 
* * * 
Сарвари олам бир суҳбатда шундай деганлар: 
— 
Етти хил инсон борки, Аллоҳнинг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда Аллоҳ уларни 
соясига муяссар қилади: 
— 
одил давлат раҳбари; 
— 
ибодат билан ўсган ўсмир; 
— 
қалби масжидга боғланган киши; 
— 
Аллоҳ йўлида яхши кўришган, шу муҳаббат билан учрашган ва ажралганида шу 
муҳаббатни қалбида сақлаган икки киши; 
— 
юқори мавқе ва мансаб соҳибаси тарафидан (зинога) таклиф қилинганда, "Мен Аллоҳдан 
қўрқаман", дея бу таклифни қабул қилмаган эркак (ёки шундай қилган аёл); 
— 
садақани махфий берган, ўнг қўли қилган ишини чап қўли билмаган киши; 
— 
ёлғиз қолганида Аллоҳни эслаб, кўзёши тўккан одам. 
Юқоридаги сифатларни Ҳазрати Умарга қўйиб кўрсак, кўз олдимизда ибратга лойиқ шахс 
намоён бўлади. У кишига одил давлат раҳбари деганининг ўзи кифоя эмас. Лекин у зот давлат 
раҳбарлари орасида, шубҳасиз, энг одили десак муболаға қилмаган бўламиз. Ҳазрати Умар 
юқоридаги ҳадисда тавсифланган комил инсоннинг энг ёрқин ва жонли намунасидир. 
Сўнгги ҳаж 
Ҳазрати Умар бу йил охирги марта ҳаж қилаётганларини билмасдилар. Бироқ 
кўнгилларидаги бир ҳис Расул алайҳиссаломнинг ҳаёт бўлган аёлларининг барчасини 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish