www.ziyouz.com kutubxonasi
209
Унга йўл ҳаражатлари берилиб, Басрага жўнатилди.
* * *
Ҳазрати Умарнинг авваллари ақл-заковати ва нутқига қойил қолган, Басра волийи Абу Мусо
Ашъарийга: "Фикрларидан фойдаланиб, муҳим ишларда у билан маслаҳатлаш", деганлари Зиёд
ҳақида фикрлари ўзгарган эди. Абу Мусога ёзган бир мактубларида Зиёдни вазифасидан озод
қилишни буюрдилар.
Охирги йилларда ҳаётидан қониқиш ҳосил қилган Зиёд Ҳазрати Умарнинг мактубини ўқиб
ўзини йўқотиб қўйди. Ҳолбуки, Мадинага борганда у зотнинг олқишига сазовор бўлган эди. Бу
ерда қандайдир англашилмовчилик бор эди унинг назарида.
Зиёд йўлга чиқди. Бир неча кунлик азоб-уқубатли сафардан кейин Мадинага етиб келиб,
амирул мўмининнинг ҳузурига кирди.
—
Мўминлар амири, мени бўшатибсиз деб эшитдим.
—
Ҳа, Зиёд, шундай қилдим.
—
Нега? Эплай олмаганим учунми ёки хиёнат сабаблими?
—
Икковиям эмас. Сен жуда ақлли инсонсан. Шу ақлинг халқ бошига бало келтирмасин, деб
андиша қилдим. Бўшатишимнинг асл сабаб шу.
Зиёд индамай чиқиб кетди. Йиллар давомида қутулолмаган хорлик унинг устига келган эди.
Ҳолбуки, холис ва ҳалол меҳнат қилиб, Басра халқи ва расмийларига сидқидилдан хизмат
этди. Энди эса, бунга жавоб тариқасида, бор-йўғи ақли-заковати келтириши мумкин бўлган
кулфат баҳона вазифасидан озод қилинди.
Қизиқ, Ҳазрати Умарни бу фикрга ундаган Зиёднинг Муғийра ибн Шўъба ҳақидаги асоссиз
фикримиди? Акалари қасам ичиб гувоҳлик берган воқеаларга Муғийра оддий гаплар билан
уларнинг гувоҳлигини чиппакка чиқарган эди. Балки у кишига Аллоҳ тарафидан Зиёднинг
келгуси ҳаёти ҳақида қандайдир илҳом берилгандир. Яхшигина тажриба соҳиби Ҳазрати
Умарда олдиндан сеза олиш қувватлари бўлгани ҳам бор гап.
* * *
Ҳаж мавсуми эди. Ироқлик бир одам Ҳазрати Умарга яқинлашди.
—
Хотинимга: "Истаган ерингга бор", деган эдим. Бу гапимга у ердагилар шаръий ҳукм
беролмай, сизга йўлладилар. Сиз хам: "Ҳаж мавсумида учрасин", деган экансиз.
Ҳазрати Умар ўша воқеани эсладилар.
—
Яхши. Шу муборак масжид Соҳиби ҳурмати, менга ростини айт, ўша гапни қандай
ниятда айтдинг.
—
Мўминлар амири, агар бошқа жойда қасам ичганимда хам, рост гапирмасдим. Лекин
ҳозир тўғрисини айтаман. Мен ўша гапни уни талоқ қилиш мақсадида айтган эдим.
—
Унда, сенинг гапингни талоққа ҳисоблайман.
* * *
Ҳазрати Умар иймон келтирган кундан эътиборан Парвардигорга ибодатини орттириб
бордилар. У кишидаги бандалик туйғуси ортса ортдики, асло озаймади. Ўша туйғу Аллоҳга
бўлган ишқ билан кўшилиб кетган эди. Ҳеч нарса у кишини Аллоҳ йўлидан айира олмас, ўша
йўлдан бардавом юришга халақит қилолмас эди. Ҳазрати Умарнинг Аллоҳдан қўрқиб тўккан
кўз ёшлари бир неча кунлик ёмғирдан ҳам зиёда бўлса керак.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |