www.ziyouz.com kutubxonasi
215
ҳимоя қиладиган ва илоҳий ҳукмни тўса оладиган ҳеч ким йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.
Камида калласини олишади. Шундай экан, бу ишни мўминларга қолдиришдан маъно йўқ эди.
Ўзи истаганидек интиқом олиб бўлганини бир зум хаёлидан ўтказган Абу Луълуъ қўлидаги
ханжарни бор кучи билан кўксига қадади. Масжид деворларини титратгудек қичкириқ янгради,
қотил ерга қулади. Маҳкам ушлаб турган қўллар ҳам бўшашиб, уни қўйворди. У бир-икки
типирчилаб, жон берди.
Тўпланганлар орасидан бир одам чиқиб, малъуннинг ёнига келиб эгилди. Кўксига қадалган
ханжарни кўриб титраб кетди. Чунки у шу қуролни кеча кўрган эди. Кеча оқшом пичирлашиб
турганларнинг бири эса ерда жонсиз ётарди. Эҳтимол амалга оширмоқчи бўлган жиноят ҳақда
гаплашишгандир. Абдураҳмон ибн Абу Бакрнинг қадди букилди. Қанийди, ўша пайт шу
малъуннинг ниятини билсайди. Кошки, ҳозиргина юз берган фожеанинг олдини ололсайди.
Унинг аҳволини кузатиб турган бир ўспирин саволомуз нигоҳларини тикди:
—
Нимадир биласанми бу ҳақда?
Абдураҳмон билганларини айтиб берди. Йигитчанинг муштлари тугилиб, тишлари
қисирлади, кўзлари ёнди. У Ҳазрати Умарнинг ўғиллари Убайдуллоҳ эди.
* * *
Намоз бузилган эди. Масжид эса, шу кунгача бунақанги ҳаяжон ва югур-югурларнинг
гувоҳи бўлмаган. Жамоатнинг бир қисми ерда ётган малъунга ланъат ўқиш билан банд бўлса,
яна бир қисми чала қолган намозни уйдами ёки масжидда ўқишни ўйлаётган эди.
Танидан қон тирқираб отилган Ҳазрати Умар ўзларига келгач: "Ва кана амруллоҳ қодаром-
мақдуро", оятини ўқидилар ва ёнидагиларга:
—
Абдураҳмон қани? Имомликка ўтсин, — дедилар.
Абдураҳмон ибн Авф имомлик қилиб, Кофирун ва Ихлос суралари билан намозни тугатди,
Бу орада Ҳазрати Умарни уйларига олиб келишди. Ўзларига келиб, намоз ҳақида сўрадилар.
Ҳали қуёш чиқмаганини айтишгач, ўринларидан туриб, таҳорат олдилар ва Вал аср ҳамда
Кафирун сураларини ўқиб, бомдод намозини тугатдилар.
Яраларидан ҳали ҳам қон оқаётган эди. Ҳазрати Умар ўғли Абдуллоҳга юзландилар:
—
Бориб билгин-чи, пичоқ урган ким экан?
—
Отажон, Феруз исмли одам. Абу Луълуъ дейишади. Муғийра ибн Шўъбанинг қули экан.
Ҳазрати Умар кутилмаганда енгил нафас олдилар. Сўнгра Аллоҳга ҳамд айтдилар. Энди:
"
Сени мусулмон одам ўлдирди", деган андишага ўрин йўқ эди.
Яна Абдуллоҳга юзландилар:
—
Оишанинг олдига бор. Изн берса, икки дўстимнинг ёнидан жой олай.
Оиша онамиз муборак хужрада қолган бўш жойни ўзларига мўлжаллаган эдилар. Лекин
Ҳазрати Умар учун бундан бажонидил воз кечганларини айтди. Ҳазрати Умар буни эшитиб, яна
бир бор севиндилар:
—
Алҳамдулиллаҳ энг катта ташвишим шу эди. Уям ҳал бўлди.
Кейин Абдуллоҳни ёнларига чақирдилар ва:
—
Тобутимни олиб боргач, ичкарига кирмасдан олдин яна бир марта Оишадан сўраб
кўринглар. Чунки у менга халифа бўлганим учун йўқ деёлмаган бўлиши мумкин. Агар у рад
килса, Бақиъга дафн қилингиз, — дедилар.
* * *
—
Менга Қуръони каримни келтиринглар!
Амр бажо этилди, Ҳазрати Умар Мусҳафи шарифни қўлларига олиб, бир муддат тикилиб
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |