Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
220
— 
Бориб, Оишадан изн олинглар, унинг хонасига киринглар. Ўша ерда орангиздан раҳбар 
танланглар, — дедилар. 
Эхтимол, Ҳазрати Умар бу иш Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қабрлари устида ҳал қилинса, 
одоб-ахлоқ ва адолатга риоя қилинган бўлади, деб ўйлагандирлар. 
Ҳазрати Умар бир-икки нафас олиб, қарорларини ўзгартирдилар. 
— 
Йўқ. У ёққа борманглар. Менга яқинроқ жойда қолинглар. 
Шундай дея, бошларини ёстиққа қўйдилар. Жуда кўп қон йўқотганларидан хушидан кетай 
деган эди. Бешовлон ёндаги хонага киришди. Кўп ўтмай, овозлари кўтарилиб кетди. Хонага 
Абдуллоҳ кирди. 
— 
Ҳайронман. Мўминлар амири ҳали ҳаёт бўлса, сизлар эса у кишини безовта қиляпсизлар. 
Шовқиндан Ҳазрати Умар уйғониб кетдилар. Уларни чақириб: 
— 
Ҳозир бораверинглар. Вафотимдан кейин тезроқ бу ишни ҳал қилинглар. Янги раҳбар 
тайинлангунча, Суҳайб имом бўлиб турсин. Ўғлим гарчи танловда иштирок этмаса-да, 
орангизда бўлсин, сизга қўшилсин. Етиб келолмаса, унинг номидан бирортангиз кафил бўлсин, 
— 
дедилар. 
Саъд ибн Абу Ваққос: 
— 
Унга мен кафилман. Иншааллоҳ у кўнгилсизлик содир қилмайди, — деди. 
— 
Мен ҳам низо чиқармайсизлар, деб умид киламан. Икки кишидан бири бўлса керак, деб 
ўйлайман. Агар Усмон бўлса, билингларки, у юмшоқ табиатли инсон. Керак пайтда қаттиққўл 
бўлиш унга бегона. Али бўлса, дидли инсон. Шу билан бирга, у кўл остидагиларни тўғри 
йўлдан бошлаб юра олади. Саъд ҳам халифаликка лойиқ. Мабодо Саъд танланмаса, ким раҳбар 
бўлса, ундан маслаҳат олиб турсин. Мен уни хиёнат қилган ёки ишини эплолмагани учун 
вазифасидан озод қилмаганман. Абдураҳмон фикр сўраса, арзийдиган инсон. У тўғри нарсани 
билади ва кўрсата олади. Уни Аллоҳнинг ўзи асрайди, унга қулоқ солинг. Ҳазрати Умар 
ансорлардан бўлган Абу Талҳа билан Миқдодни чақирдилар. Улар келишгач: 
— 
Абу Талҳа, Аллоҳ сизлар билан Ислом динига қувват берди. Ансорлардан эллик кишини 
танлаб ол. Уларни (яъни, раҳбар сайлайдиган ҳайъат аъзоларини) ҳимоя қил. Ҳеч бирини раҳбар 
тайинланмагунча қўйиб юборма. 
Кейин Миқдодга юзландилар: 
— 
Микдод, мени дафн қилиб бўлишгач, бу одамларни бир уйга кирит ва эшикда 
пойлоқчилик қил. 
Сўнгра яна Абу Талҳа билан Миқдодга тайинладилар: 
— 
Булардан бештаси бир бўлиб, бошқаси қарши чиқади. Агар келишолмай тураверишса, у 
қарши чиққанни ўлдиринг. Тўрт киши бир бўлиб, иккитаси қарши чиқса, у иккитани ўлдиринг. 
Учга уч бўлиб ажралсалар, ўғлим Абдуллоҳнинг фикрини олинг. Агар Абдуллоҳнинг ҳукмига 
рози бўлмаса, Абдураҳмон ибн Авфнинг фикрини олинг. У ён берган тараф ғолиб деб тан 
олинсин. Халқ, бу гуруҳни қабул этса-да, у уч киши қарши турса, уларни ўлдиринг. 
Шу билан суҳбат тугади. Ҳамма ташқарига чиқди. Ҳазрати Али амакилари Аббосга дуч 
келдилар. 
— 
Ҳаммаси тамом. 
— 
Каердан билдинг? 
— 
Усмон билан мени алоҳида ажратиб айтдилар. Кейин: 
"
Кўпчиликнинг фикрига бўйсунинг. Агар икки киши бир одамни, яна икки киши бошқа 
одамни танласа, Абдураҳмон ён босган одамни танланг", дедилар. Саъд амакиваччаси 
Абдураҳмонга қарши чиқмайди. Абдураҳмон эса Усмоннинг куёвидир (Уқба ибн Муайтнинг 
қизи Умму Гулсум Абдураҳмоннинг хотини. Усмон эса Умму Гулсумнинг эмикдош акаси). Ёки 
Усмон Абдураҳмонни сайлашга ҳаракат қилади. Қолган икки киши кимни танласа ҳам, фарқи 
йўқ,. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish