Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 0,54 Mb.
bet10/15
Sana16.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#557045
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Hazrati Umar

(«Тарихи Табарий»)
Шундай қилиб, Форс пойтахти Мадоин бўм-бўш кўчалари билан мусулмонларни қарши олди, фатҳ ниҳоясига етди. Саройда оҳакдан ясалган бир нечта инсон ва ҳайвон ҳайкаллари бор эди. Саъд уларга тегмади. Улар намозларини қаср қилмасдан ўқидилар. Яна бу ҳафта анчадан бери ўқилмаган жума намозини ҳам ўқидилар. 16 ҳижрий йилнинг сафар ойи эди. Сарой айвони масжид қилинди. Бўш қолган уйларга мусулмонлар жойлашдилар. Жалула, Мусул, Такрит шаҳарлари фатҳ этилгунига қадар Саъд Мадоинда туриб, кейин ортга қайтмоқчи эди. («Тарихи Табарий»)
Яздажирд ва Мадоин аҳли фақат енгил нарсаларнигина олиб кетган бўлиб, ортларида кўзни қамаштирувчи кўпгина мол-мулк қолган эди. Қочганларни таъқиб этган аскарлар етиб олиб, қўлларидаги молларини тортиб олдилар ва ғанимат молига қўшдилар.
Қаъқа олиб келган ғанимат моллари орасида бир нечта ҳукмдор ва қўмондонларнинг қиличлари бор эди. Саъд унга Баҳромнинг совутини берди ва ўзи истаган қилични танлаб олишни таклиф қилди. Қаъқа Ҳирақлнинг қиличини олди.
Абу Убайда ўша кунги хотираларини ёдга олар экан, ушбу воқеани айтиб берган эди: «Мен танимайдиган одам бир туяга юк бўладиган мол билан келди ва уни ғаниматга жавобгар одам қўлига топширди. Ўша ерда ҳозир бўлганлар ёқаларини ушлаб:

    • Ҳали бунақасини кўрмаган эдик, — дедилар. Кимдир:

    • Ўзингга ҳам нимадир олганмисан? — деб сўради. Бу гапдан бояги одамнинг жаҳли чиқди-да:

    • Агар Худодан қўрқмаганимда, уни сизга олиб келмаган бўлардим, — деди.

    • Кимсан? Исминг нима?

    • Айтмайман. Мақсадим сиздан мақтов ва олқиш эшитиш эмас. Менга Раббим берадигани етади. Шунинг учун Унга ҳамд айтаман.

У шу гапларни айтиб чиқиб кетди. Биз бундан қаттиқ таъсирландик. Билдирмай изидан эргашдик. Шериклари ёнига боргач, унинг кимлигини сўрадик.

    • У Омир ибн Абду Қайс, — дейишди. («Тарихи Табарий»)

Омир ибн Абду Қайс иймон, амал ва ихлос йўлини махкам тутган инсон эди.
Ҳали кунлардан бир куни Ҳазрати Усмоннинг ҳузурига келиб, халқ номидан халққа ёқмаётган нарсаларни айтиб беради. Бундан Ҳазрати Усмоннинг жаҳли чиққб:

    • Вакил қилинган шу одам Аллоҳ ҳақида билимга эга деб ўйламайман. Қани айт-чи, Раббинг қаерда? — деб сўрайди.

Омир Вал-Фажр сурасининг: «Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб тургувчидир», оятини ўқиб:

    • Шу он Аллоҳ сизни ҳам, мени ҳам кузатиб, назорат қилиб турибди, — дейди. Ҳазрати Усмон ташқи кўринишга қараб, бу одамга нотўғри баҳо берганига хижолат бўлиб қолади.

* * *


Саъд ибн Абу Ваққос лашкарнинг одоб-ахлоқ ва тарбиясидан кўнгли тўқ эди. Зеро, бу қўшин мақтовга лойиқ эди. «Агар Бадр аҳли учун аввал кечган ҳукм бўлмасайди, бу қўшин унисидан устунроқ деган бўлардим. Бадр қатнашчиларидан баъзилари нолойиқ иш қилганларини кўрдим, лекин бу қўшинда ундайлар йўқ», деган эди Саъд.


Ровийлар Жобир ибн Абдуллоҳнинг шундай деганини ривоят қиладилар: «Ягона Аллоҳ
номи билан қасам ичиб айтаманки, Қодисиядаги қўшиннинг охират қайғусига манфаат қайғусини аралаштирганини билмадим. Муртадлик воқеаларга ўралашиб қолиб, яна сафга қайтган Тулайҳа ибн Ҳувайлид, Амр ибн Маъдий Кариб ва Қайс ибн Макшуҳдангина шубҳаланардик. Лекин улар ҳам диёнатли ва мол-дунёга кўнгил қўймаган одамлар чиқди». («Тарихи Табарий»)
Ўлжанинг бешдан бири Мадинага жўнатилди. Қолган қисми лашкар орасида тақсимланди.
Киши бошига ўн икки минг дирҳамдан тўғри келди.

* * *


Мадинага Кисронинг шахсий буюмлари ҳам келган эди. Унинг эни ҳам, бўйи ҳам олтмиш аршин келадиган «Баҳор» деган гиламини кўриб, одамларнинг оғизлари очилиб келди. Шу даражада эдики, нарх қўйишга ҳам қийналарди одам. Гиламда кенг ва гўзал боғ тасвирланган эди. Боғдаги дов-дарахтлар, гул ва мевалар олтин, кумуш, олмос ва зумрад билан тасвирланган эди. Айтишларича, Форс подшоҳлари бу гиламни айвонга осдириб, баҳор нафасини ҳосил қилгандек бўларкан.


Ҳазрати Умар гиламни кўриб, «Уйимга худди шундай гилам керак эди. Уни бир четга қўя туринглар», демади. Чунки уни иладиган саройнинг ўзи йўқ эди. Уйи эса, Мадинадаги бошқа уйлардан фарқ қилмасди. Бошқалар ҳам «Мўминлар амири, шу гиламни сиз олақолинг. У сизга ярашади», деб айтмади. Бундай бўлиши мумкин ҳам эмасди. Ҳазрати Умарнинг жиддийликлари бу каби бекорчи гапларни гапиришларига йўл қўймасди. Зотан, у зот ҳаётларида бировга қарам бўлмасдан, бировга аҳволидан шикоят этмасдан, эҳтиёжи учун етарлисидан ортиғини истамасдан яшади. Гал Форс шоҳининг билакузукларига келганда, Ҳазрати Умарнинг кўзлари чақнади. Бир нарса дейишларини кутиб ўтирмай:

    • Уларни менга беринглар,— деди.

Сўнг билакузукларни кўлга олиб, кўзлари билан йиғилганлар орасидан кимнидир қидира бошлади. Ниҳоят, керакли одамни топди:

    • Бу ёққа кел, Суроқа!

Суроқа Ҳазрати Умарнинг ёнига келди. У зот билакузукларни узатиб:

    • Мана буларни тақ — деди.

Суроқа билакузукларни таққандан сўнг кўпчиликнинг ёдига ширин бир хотира тушди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир пайтлар унга:

    • Суроқа, сенинг Кисро билакузукларини таққанингни кўряпман, — деган эдилар. (Ибн Касир, «Ал-бидоя»)

Кейин Ҳазрати Умарнинг амри билан Кисронинг кийимлари ҳам унга кийдирилди. Энди у Форс шоҳининг ўзи бўлди-қолди.

    • Қани, юриб кўр-чи!

Суроқа йиғилганлар орасида у ёқ-бу ёққа юрди. Эгнидаги либослар ва жавоҳирлар унга бутун умрга етар эди.
Бир замонлар Расулуллоҳни тутиб, Қурайш катталари кўлига топшириб, юзта туяга эришмоқчи бўлган шу одам эди. Лекин ёмон ниятда от суриб чиққан Суроқа тақдир тақозоси билан қалб кўзи очилиб, эси кирган ва Расулуллоҳ. соллаллоҳу алайҳи ва саллам маънавий оламда уни шу ҳолда кўрган эдилар.
Воқеа шоҳиди бўлган одамларнинг кўзига ёш келди. Ўша дам улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига ишонган эдилар, бугун эса воқеда кўриб турибдилар. Ҳазрати Умар кўнгил тубидан чиқариб: «Аллоҳу акбар», деди. Ҳамма халифага қаради:

    • Форс Кисросининг кийимларини бир бадавийга кийдирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Кейин эгнидаги кийим ва билакузукларнинг ўзига ҳадя қилинишидан умидвор бўлиб турган

Суроқага юзланди:

    • Бошқаларга ҳам шунча мол бермагунча, сенга буларни беролмайман. Қани, энди еч! Суроқа эгнидаги кийимларни ечди. Ҳазрати Умар кўкка қараб:

    • Раббим, Сен дунё зийнатини суюкли Пайғамбарингга бермадинг. Ҳолбуки, у Сенга мендан севимлироқ эди. Уни Абу Бакрдан ҳам узоқ тутдинг, у ҳам Сенга мендан кўра азизроқ эди. Энди буларни менга бердинг. Менга бериб, имтиҳон қилаётирсан, менга тузоқ ташлаётирсан, деб ўйламайман, бундай ҳаёлга боришдан Ўзингдан паноҳ тилайман, — деди.

Ҳазрати Умарнинг овозидаги салобат ва ихлосдан атрофдагиларнинг қалблари титраб, кўзларига ёш келди. Кейин у киши Абдураҳмон ибн Авфга ўгирилди:

    • Оқшомгача ҳаммасини тарқатиб юбор. (Ибн Касир, «Ал-бидоя»)

Ҳазрати Умар йиғилганларнинг юзларидаги мамнунлик ифодасини кўриб давом этди:

    • Ҳаётларини хавф остига қўйиб, буларни қўлга киритганлар ишончли ва мақтовга лойиқ инсонлардир. («Тарихи Табарий»)

Ўлжа тарқатилди. Ўртада фақат каттакон гилам қолди. У пайтлар «тарихий аҳамиятга эга буюм сифатида сақлаш» деган тушунча йўқ эди. Ўша даврда, айниқса, арабларда бундай тушунчанинг бўлиши ҳам мумкин эмасди. Гилам Ҳазрати Алининг таклифига биноан, бўлакларга бўлиниб, тарқатилди. («Тарихи Табарий»)

* * *


Араблар шу кунгача маълум бир йил ҳисобини ишлатмасди. Фақат баъзи муҳим воқеалар билан сана белгиланарди.


Масалан, фил йилидан уч йил аввал, тўрт ой кейин, деган каби. Лекин бу етарли эмасди. Чунки Ҳабашистонга ҳижрат, Бадр жанги, Мурайсеъ жанги каби воқеаларнинг қай бири аввал, қай бири кейин содир бўлганини айтиш анча қийин эди.
Бир кун Ҳазрати Умарнинг қўлига дия тўлангани ҳақида қоғоз келиб, унда: «Шаввол ойида», деб ёзилган эди. Лекин қайси йилнинг шаввол ойи экани маълум эмасди. Ҳазрати Умар:

    • Биз шу кунларда қайси йилнинг шавволи эканини билолмасак, кейинги йилларда аҳвол янада чигаллашади, — деди.

Сўнг одамларни тўплаб, фикрларини баён қилди. Йиғилганлар халифанинг таклифини маъқулладилар. Шу тариқа бутун Ислом оламида жорий этилажак йил ҳисобини белгилашга қарор қилинди. Йиғилганлардан ҳар ким ўзича таклиф айтди. Охирида Ҳазрати Али:
«Расулуллоҳ ширк ва куфр ерини ташлаб, иймон шаҳрига кўчиб ўтганларидан бошлаб йил ҳисоблаш керак», деди. Бу таклиф барчага маъқул бўлди. Ҳеч ким менинг таклифим яхшироқ демади. Бу қарор ҳижратнинг 16 йили рабиул аввал ойида қабул қилинди. Йил боши қилиб арабларнинг истеъмолидаги муҳаррам ойи белгиланди. («Тарихи Табарий»)
Аммо халқ бир мунча вақт, Ярмук воқеасидан икки йил кейин, Қодисиядан уч ой бурун, деб аввалгидек санани ўзи истагича ишлатаверди. Белгиланган йил ҳисоби эса, расмий ҳужжатлардагина қўлланилар эди.
Ҳазрати Умар йил ва ой-кунлар борасидаги ноаниқликларга чек кўйиб, Ислом оламида янги тақвимни жорий қилди.

* * *


Ҳижрий 16 йилда Ҳазрати Умар ўғли Абдуллоҳни Абу Убайднинг қизи Сафияга уйлантирди. («Тарихи Табарий»)


Абу Убайд Форсга юборилган илк қўшиннинг қўмондони эди. Ўзи Тоифда яшайдиган Сақиф қабиласидан. Моҳир қўмондон бир жангда филнинг хартумини кесиб ташлаган, аммо
ўша филнинг оёқлари остида қолиб кетган эди. Сафиядан ташқари, Абу Убайднинг Мухтор деган ўғли ҳам бор эди. Мухтор кейинчалик Карбалодаги воқеалар учун қасос олишни эълон қилган ва ҳақиқатдан ҳам, Ҳазрати Ҳусайнни шаҳид қилган, уни тутиб берган одамларнинг биронтаси унинг қиличидан омон қолмаган эди. Бундан ташқари, Мухтор кейинроқ мусулмонга ярашмайдиган даъволар билан чиқиб, охиратини барбод қилди. Бу ҳақда бир оздан кейин тўхталамиз.

* * *


Мадоиндан қочган бир қанча форс аскарлари Миҳрон қўл остига тўпланиб, Жалула деган жойга келишди. Улар: «Арабларга қарши охирги марта омадимизни синаб кўрайлик. Ғолиб чиқсак, мақсадимизга етамиз, йўқса, биз вазифамизни бажарган бўламиз», дедилар.


Улар Жалуланинг атрофига хандақ ковладилар ва уни сим тўрлар билан ўраб чиқдилар. Бу билан турган жойларининг хавфсизлигини таъминлаган бўлдилар. Форсларнинг Жалулага тўпланганидан хабар топган Саъд ибн Абу Ваққос вазиятдан дарҳол Ҳазрати Умарни бохабар этди. Ҳазрати Умар уларга қарши Ҳошим ибн Утба бошчилигида ўн икки минг кишилик қўшин жўнатишни ва лашкарнинг олдинги сафларига Қаъқа ибн Амр билан унинг йигитларини жойлаштиришни буюрди.
Буйруққа биноан қўшин йўлга чиқди. Мусулмонлар Жалулага етиб келгач, шаҳарни қамал қилишди. Саксон кун давом этган қамал давомида ичкаридагилар истаган пайтда ташқарига чиқиб, жанг қилиб, қайта кириб кетарди. Жангларнинг барчасида мусулмонларнинг қўли баланд келди. Лекин бу жанглар қаттиқ бўлганини айтиш жоиз. Бир куни жанг мобайнида кучли шамол турди. Одамлар қалъа томон от сурдилар, уларнинг баъзилари ҳандаққа қулади. Энди уларни қутқариш учун сим-тўрларни узиб ташлаш керак эди. Шундай қилинди ҳам. Шу пайт Қаъқа бир суворийга етиб олди ва унга: «Эй мусулмонлар! Лашкарбошингиз ҳандаққа тушиб кетди, уни кутқаринг», деб бақиришни амр этди.
У бақираётганда Қаъқа хандаққа тушди. Унинг овозини эшитганлар қўмондонларини қутқариш учун хандаққа ёпирилдилар. Хандақда эса, чинданам Қаъқани тутиб олишган эди. Мусулмонлар ёпирилиб келди. Унг-сўлдан қилинаётган ҳужумларга дош беролмаган форслар қўмондонни ташлаб қочишди. Мусулмонлар учун ҳозирланган тўрларга ўзлари тушишди.
Ҳижратнинг 16 йили зулқаъда ойида Жалуладаги жанг ғалаба билан якунланди. Бу хабарни алам билан кутиб олган Яздажирд Ҳулвонни тарк этиб, Рай шаҳрига қараб қочди. Қаъқа бир неча аскар билан Ҳулвонга келиб, у ерни ҳам қўлга киритди. Бу воқеа ҳам зулқаъда ойида содир бўлди. Мадоин жанги билан Жалула фатҳи орасида тўққиз ойлик фарқ бор эди. («Тарихи Табарий»)

* * *


Жалуладан олинган ўлжа Мадинага келтирилди. Ўлжани олиб келган ўспирин Ҳазрати Умарнинг ҳузурига кирди. Йигитча баланд бўйли, қирмизи юзли, бир кўзига оқ тушган 16—17 ёшлар атрофида эди. Ҳазрати Умар унга ўтиришга жой кўрсатди.



    • Қандай хабарлар бор?

Йигитча жанг тафсилотларини айта кетди. Ҳазрати Умарнинг нигоҳларида ўзгариш сезилди. Гўё қандайдир ўспирин эмас, ҳаётини адабиётга бахш этган адиб сўйлаёттандек эди. Халифа унинг сўзларини маст бўлган кўйи тинглай бошладн.
Йигит гапини тугатгач, Ҳазрати Умар:

    • Исминг нима? — деб сўради.

    • Зиёд ибн Убайд.

    • Қаерликсан?

    • Тоифликман. Сақиф қабиласининг табиби Ҳорис ибн Қалада оиласиданман.

    • Ия, Ҳорис ибн Қаладанинг Убайд деган ўғли бормиди?

    • Отам ҳам, онам ҳам Ҳориснинг хизматкорлари эди.

Зиёд бу гапларни сўзларкан, қалбидаги алам ва оғриқлардан кўзларида ёш милтиллади.

    • Ҳозир гапирганларингни жамоат олдига чиқиб, минбарда ҳам айтиб бера оласанми?

    • Эй мўминлар амири, Аллоҳнинг бандалари орасида кўрсам қалтирайдиганим ягона сиздирсиз. Бошқанинг олдида ҳайиқмайман, бунақа ҳурмат қилмайман ҳам. Сизнинг олдингизда гапириб бера олдимми, демак, уларга ҳам айтиб бера оламан.

Шундан кейин Ҳазрати Умарнинг амри билан халқ масжидга тўпланди. Одамлар йиғилгач, халифа ўрнидан турди ва қисқа мавъиза қилиб, Зиёдни таклиф этди. Барчанинг нигоҳи унга қадалди. Ҳеч ким танимайдиган йигитча минбарга чиқиб, кўрганларини айта бошлади. У бир оз аввал халифа ҳузурида гапирганидан ҳам мазмунлироқ гапирар, одамлар бутун диққат- эътиборларини унга жалб қилиб, завқ билан тинглар эдилар. У сўзини: «Бизни гапиртирган нарса жангчиларимизнинг қаҳрамонликларидир», дея тугатди. Ҳазрати Умар:

    • Бу йигит яхши нотик, экан, — деб хитоб қилди. («Тарихи Табарий»)

Зиёд ғалаба муждасини етказгани учун минг дирҳамлик мукофот олди ва Мадинани тарк этиб, бир неча ой бурун илк пойдевори қўйилган Басра томон йўл олди. Поччаси Утба ибн Ғазвон ҳам Басрага келиши керак эди. Зиёд Басранинг илк волийи бўлган поччасининг котиби сифатида расмий вазифага киришди.
Ҳазрати Абу Бакрнинг халифалик чоғида Баҳрайнга ибн Хазрамий волий эди. Ҳазрати Умар уни вазифасидан озод қилиб, ўрнига Қудома ибн Мазъунни тайинлади. Кейинчалик, Қудомани ҳам бўшатиб, яна Алони Баҳрайнга жўнатди.
Ало билан Саъд ибн Абу Ваққос ўртасида бир воқеа бўлиб, ўзаро муносабатларига салбий таъсир қилган эди. Саъднинг Қодисиядага зафарли одими Ало ичида ҳасад ўтларини ёқди. Энди у ҳам ана шундай ғалабага эришмоғи лозим эди. Ало денгиздан сузиб ўтиб, форслар билан урушмоқчи бўлди. Унинг тахминича, Қодисияда яксон қилинган форсларнинг куч-қуввати тугаган бўлиши керак эди. Ало осонлик билан ғалаба қозонаман, деб ўйлаб, кемаларни ҳозирлашни буюрди. Лашкарини бир неча қисмга бўлиб, уларга Жоруд ибн Муалло, Саввор ибн Ҳаммом ва Хулайд ибн Мунзирийларни бошлиқ қилиб тайинлади. Қўшин кемада йўлга тушди. Ваҳоланки, Ҳазрати Умар Алони Баҳрайнга юбораркан, денгизга чиқишни ман қилган эди. Кемалар узоқ йўл босиб соҳилга яқинлашди. Истаҳ деган жойга чиқиб, ажамларни кўришди. Форслар кутмаган бўлишларига қарамай, Ҳирбиз исмли қўмондон қўл остига йиғилдилар. Мусулмонларнинг бир қисмигина қуруқликка чиқиб олган, қолганлари пешма-пеш кемаларда етиб келаётган эди. Форслар денгиз тарафга юриб, мусулмонларнинг орасини бўлиб ташладилар. Ўртада шиддатли жанг бўлди. Саввор билан Жоруд ўлдирилди. Форслар мағлубият аламини тотдилар.
Ало сўнгра Басра тарафга юрмоқчи бўлди. Бироқ қирғоққа келганларида кемаларнинг кўпи чўктириб кетилганини кўрдилар. Шу сабаб, қуруқликдан йўлга чиқилди.

* * *


Ало ибн Хазрамийнинг денгизга чиққанини эшитиб, Ҳазрати Умар қаттиқ ғазабланди. Шахсан ўзи таъқиқлаган, бунинг устига хавфли ишга қўл уришдан мақсад нима эди? Шунча мусулмонни ўлим билан юзма-юз бўлишга мажбур қилиш учун жиддий сабаб керак эди. Халифа дарҳол Алога хат ёзиб: «Қўшининг билан Саъд ибн Абу Ваққоснинг ихтиёрига қўшил», деб фармон берди. Ҳолбуки, Алога ёқмаётган нарса ҳам шу эди. Аммо Ҳазрати Умарнинг гапини икки қилолмасди. Ҳазрати Умар Утба ибн Ғазвонга ҳам мактуб жўнатиб, Алонинг


қилмишини маълум қилди ва ундан хафа бўлганини айтди. Кейин уларга бирор кор-ҳол рўй бермасдан етиб олишни буюрди. Утба буйруқни олган заҳоти ўн икки минг кишилик қўшин ҳозирлаб, унга Абу Саброни қўмондон қилиб тайинлади. Кейин унга Форс кўрфазининг орқа тарафидан юриб, Ало бошлиқ мусулмонлар қўшинига қўшилишни айтди.

* * *


Ало ибн Хазрамийнинг қўшини Хулайд бошчилигида Басра томон ҳаракатланаркан, форслар Шаҳрок исмли одам атрофига бирлашиб, катта қувват билан уларнинг йўлини тўсди. Ниҳоят, Ҳазрати Умар хавфсираган воқеа рўй берди. Форслар яна жангни бошлаб, мусулмонларни бирин-кетин қира бошлади. Шу он узоқдан кўтарилган чанг-тўзон икки тарафдан бирига мадад кучлари етиб келаётганидан дарак берарди. Қарши тараф учун эса, бу ҳалокат дегани эди. Мусулмонлар ёрдамдан умид қилолмасди. Чунки у ёқда ҳеч ким уларнинг йўлга чиққанидан хабардор эмасди. «Душманга ёрдам келди», «мағлубиятга учрадик», деб тахмин қилиб турган мўминларга ўша тарафдан келаётган такбир садолари гўё қайта жон бағишлагандек бўлди. Улар ўзгача куч ва ғайрат билан жанг қилишга киришдилар. Утбанинг аскарлари жанг қилаётган мусулмонлар ортидан урушга кирдилар. Энди мусулмонларнинг ғалабаларига шубҳа қолмади. Ана-мана зафар қозондик, деб турган форслар яна мағлубиятга мубтало бўлдилар.


* * *


Утба ибн Ғазвон Ҳазрати Умарнинг олқишига сазовор иш қилди. Чунки у деярли аниқ мағлубият бўлган жангни ғалаба билан якунлади. Кейин пойтахтга хат йўллаб, ҳаж қилишга изн сўради. Мадинадан рухсат берилгач, ҳарб ишларини Абу Саброга, имоматни Муғийра ибн Шўъбага қолдириб, йўлга отланди. Утба Маккаи мукаррамага етиб келиб, Ҳазрати Умар иккови ҳаж қилди. Ҳазрати Умар билан бир суҳбатда давлат ишларидан чарчаганини ва дам олмоқчи эканини айтиб, вазифасидан озод этишини сўради. Ҳазрати Умар унинг бу истагини қабул қилмади, бундан буён ҳам кўп фойдаси тегишини айтиб, вазифасини давом эттиришини айтди. Утба чорасиз йўлга чиқди. Лекин негадир оёқлари олдинга тортмасди. Кўпчилик учун орзу бўлган Басра ва унинг атрофидаги ерларга волийлик қилиш у учун аҳамиятсиз эди. Утба Макка билан Тоиф орасидаги Нахла деган жойга етди. Бу жой у учун охирги манзил эди. Бир пайтлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоифдан қайтарканлар, шу ерда бомдод намозини ўқиган эдилар Қуръонни Пайғамбаримиздан тинглаган жинлар шу ерда Исломга кирган эди. Утба шуларни эслаб, Нахлада тўхтади. У ёғига негадир юргиси келмади. Унинг наздида


«Нахлада тўхта!» деган амр Ҳазрати Умардек зотнинг: «Басрага қайт!» деган амридан юқорироқ мақомдан келган эди. Зеро, бу мақом амрини тўхтатадиган ёхуд кечиктира оладиган бошқа мақомнинг ўзи йўқ эди. Утба йигирма саккиз йилдан бери шу мақом соҳибига яхши қул бўлиш, Унинг Пайғамбари йўлини маҳкам тутиш учун курашиб келди. Бу йўлда унинг чекмаган заҳмати, кўрмаган қийинчилиги, қилмаган фидокорлиги қолмади. Ҳозир эса, ундан жони сўралаётган эди. У бу талабга қарши боролмасди. Моҳир қўмондон Нахлада жон таслим қилди.

* * *


Ҳазрати Умар Утбанинг ўлими хабарини эшитиб, қаттиқ қайғурди. Мадинага қайтаркан, унинг қабрини зиёрат қилди. Қабр бошида: «Агар умр белгилаб қўйилмаганида, инсон ажали билан ўлмаганида, сени мен ўлдирдим, деган бўлардим, Утба. Қанийди, илтимосингни қилсайдим ва сени мажбур этмасдан, ўз ҳолингга қўйган бўлсайдим», деб йиғлади. («Тарихи





Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish