Microsoft Word fitrat publisistika ziyouz com doc



Download 330,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/30
Sana21.02.2022
Hajmi330,3 Kb.
#49449
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
fitrat publisistika ziyouz com

www.ziyouz.com kutubxonasi 
34
турған бир ўртоқ
1
винтовка кўтариб келиб, мажлисимизга бирдан кирди. «Чиғатой 
гурунги»нинг мақсадини сўради. «Сиз динга қарши фикр тарқатар экансиз, Муҳаммад 
пайғамбарнинг меърожини инкор қилар экансиз» деб тафтишга киришди ва бизни «мундоқа 
йўлсиз ҳаракатлар»дан манъ қилиб кетди. Мана буларнинг ҳаммаси пантуркистларнинг иғвоси 
билан бўлар эди: «Мен «Чиғатой гурунги» пролетар мафкурасини ташир эди» демайман, буни 
даъво қилиш жинниликдир. Тузук, «Чиғатой гурунги» бевосита сиёсат билан машғул бўлмоқни 
истамади, ёлғиз тил, имло, адабиёт билан шуғулланди. Лекин унинг айрим аъзолари ўша вақтда 
сўл миллатчи эдилар. Шунинг учун айта оламизким «Чиғатой гурунги» жадидларнинг сўл 
қаноти бўлиб, у жадидлардан тил, имло, адабиёт ва динга қарши ҳам пантуркизм ва ўзбек 
миллатчилиги билан ажралар эди. Мана бу тафсилот «чиғатой гурунги»нинг кўрсатилган илмий 
ишларда пантуркист, панисломистларга нисбатан инқилобий йўл тутганини кўрсатади. Агар сиз 
«
Бу илмий тўгаракнинг аъзолари ўзбек миллатчилари эдилар, шунинг учун бу тўгарак қарши 
қурулған бир ташкилот эди» десангиз, нон орасидан кир изламакдан бошқа бир иш қилмаған 
бўлурсиз. «Чиғатой гурунги» 20-йилларғача давом қилди. Бу вақтғача унинг ўз олдиға қўйған 
илмий юмушлари бажарилган эди. Янги имло шўро маориф комиссарлиги томонидан 
мактабларга киргизилган шўро ҳукумати томонидан «Ҳар миллатнинг мактаб тили ўз она 
тилида бўлсин» деб эълон этилган асос билан ўзбек тили таъмин этилган эди. Бир тарафдан, 
коммунистлар фирқасининг миллий масъалани тўғри ҳал қилмоқда бўлғани ва 
мустамлакачилик асосларини емиришда кескин йўл тутгани кун сайин очиқ кўрина бошлаған, 
ўзбек миллатчиси бўлиб туришда ҳам маъқул бир сабаб қолмаған эди. «Чиғатой гурунги» 
тарқалди. Унинг аъзолари битта-битта ўз хатоларини эътироф қила-қила фирқа сафига ўтдилар 
ва бор кучлари билан бу кунгача хизмат қилмоқдалар. 
Эмди ўзимнинг дин билан муносибатим ҳаққинда сўзлашайлик. Мен юқорида айтғаним 
каби бир вақтлар диний реформа тарафдори эдим. Динни хурофотдан ажратиш деган хаёлга 
берилған эдим. Мана шу диний реформа кетидан юриш, мени динсизлиққа
2
олиб борди. Дин 
хурофотдан ажралса, нари томонда ҳеч бир нарса қолмағанини кўрдим. Диннинг фан билан ҳеч 
бир вақт келиша олмағанига ишондим ва шунинг натижасида диндан қайтдим, динга қарши 
фикр тарқатдим. Менинг динсизлигим ўзбеклар ва тожиклар орасида ҳаммадан бурун, 
ҳаммадан кўбрак машҳур бўлған. Бу нуқтани инкор қилиб бўлмайди. Динсиз, худосиз бўлған 
бир кишининг мутасаввиф бўла олмаслигини онгламоқ учун жуда оз бир муҳокама кучининг 
сизда борлиғини, рухсат берсангиз, қабул қилайлик. 
Мақолангиз бир ерида мени Туркия султониға мактуб ёзиш билан айблайсиз. Мен умримда 
Туркия султониға мактуб ёзмадим, бу менга тамоман туҳмат! 1908 йилда ёзғаним бир асаримда 
Бухоро хонлигида ҳукм сурган диний таассубни ва шунга таянган идора усулини эслайсизми? У 
вақтда Бухорода бир калла 2 тийин эди. Ҳибс қилиш, ўлдириш, сангсор
3
қилиш кундаги 
одатлардан эди. У замонларда китоб ёзишнинг ўзи «кофир»лик эди. Мен шу вақтларда биринчи 
асаримни ёздим
4

Бухоронинг идора усулини, таълим-тарбия усулини, бир кўб расмий 
идораларни танқид қилдим. Бу китоб Бухорода тарқалар эди. 
Унинг ноширлари бўлған Бухоро жадидларини таҳликага туширмаслик учун амирға қаратиб 
бир сўз боши ёздим ва шунинг билан, гўё, танқиднинг унга эмас, маъмурлариға оид бўлғанини 
кўрсатдим. Бу замондағи Бухоронинг жавоби эди. Шунинг билан мени Бухоро амирининг 
1
Юсуф Алиев (1891 — 1946) назарда тутиляпти. Туркистон Компартиясининг арбобларидан бўлиб, ўша пайтда 
Туркистон Ички ишлар халқ комиссарининг ўринбосари эди. 
2
Бу ўринда динсиз сўзини атеист сўзи билан алмаштирмаслик керак. Чунки Фитрат томонидан ёзилган асарларни 
синчиклаб кузатганда бу нозик айирма очиқроқ кўринади. 
3
сангсор — тошбўрон қилиш. 
4
Гап «Мунозара» хусусида кетяпти. «Мунозара»нинг Истанбул нусхасида ўзига хос «Муқаддима» ва «Хотима» ёзилган 
бўлиб (Ҳожи Мўйин таржимасида бу тушиб қолган), унда Фитрат Бухоро амирига мурожаат этиб, мамлакатнинг қолоқ 
аҳволини баён қилган эди. 


Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар 

Download 330,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish