Microsoft Word fitrat publisistika ziyouz com doc



Download 330,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/30
Sana21.02.2022
Hajmi330,3 Kb.
#49449
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
fitrat publisistika ziyouz com

www.ziyouz.com kutubxonasi 
28
демасдан бирлашмак: бир-бирининг қонини ичиб турган Оврупа йиртғучилари қаршисиндан 
бир куч ва бир қўл бўлуб чиқмоқ эди. Билимсиз қолған Шарқ бу тўғри йўлни кўра олмади. Бу 
фурсатни ҳам қочирмас. Шарқли яхшиликни унутмас. Шарқли сиздан бир яхшилик кўргандан 
кейин сизга тирсак кўрсатмас. Шарқда сармояга эътибор билан оврўпа даражасинда 
капитализмчилик йўқдир. Шарқ Улуслари кўбчилик эътибор билан экинчи ва ишчи эрурлар. 
Шарқ экинчилари орасинда рус алповутлари янглиғ эгалари топилмайдир. Шунинг учун Шарқ 
уйғонгач, сутсиолизм асослариндан қаттиғ суратда бош тортмас. Тўғрисини айтғанда Русия 
хукумати Шарқ билан келишмак ва иттифоқ этмакка мажбурдир. 


Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
29
МАКТУБЛАР 
 
БУХОРО ВАЗИРИ НАСРУЛЛОҲБЕЙ ПАРВОНАЧИ АФАНДИ ҲАЗРАТЛАРИНА 
ОЧИҚ МАКТУБ
1
 
(
Эй Вазоратпаноҳ
2

биз тартиботи жадидага муҳтожмиз) 
Аниқдирки, ҳеч қайси миллат ҳеч бир замонда бизда бўлганидек юрти хароблик, халқи 
фалокат, аёнлари пасткашлик, идора аҳли фасод, золимларнинг қон сўриши, ажнабийлар 
калакалари, истиқболининг мушкуллиги каби иллатларга мубтало бўлмаган! Бутун мамлакат ва 
миллатни шу аҳволга келтириб қўйдикки, дунёдаги энг қийин ва ташвишли кунларда яшаётган 
одамлар ҳам бизнинг аҳволимизга маъюс тортиб, қон йиғламоқдалар. Ҳар қанча кўз ва 
қулоқларингизни беркитиб олсангиз ҳам бу қадимги ислом миллатининг фарёди ва бу муқаддас 
мамлакатимизнинг хароблигига ачинмай туролмайсиз. Лекин бу жимгина ачинишдан не фойда? 
Бу кетма-кет келаётган мусибатлараро Сиз каби комил шахснинг ҳаракатсиз ачиниши ва сукут 
ҳолати қачонғача давом этади? Бу кун мазлум ислом миллатининг энг ойдин фикрли зиёлилари 
жаҳолат ва ғафлатнинг икки отига миниб ўз камситилишининг пайини қирқиш учун 
чопмоқдалар. Муқаддас ва меҳрибон она ватанимизнинг ўз ҳақини таниган фарзандлари зулм 
темир панжасидан тортиб уни фано саҳросига
3
томон тортмоқда. Бу кун залолат ва гумроҳлик 
занжирининг асири бўлган бизнинг ҳолимизға Ҳазрати Раббъ ул-иззатнинг
4
раҳми бўлиб 
юборилган Сизсиз ва бизнинг тождор олий ҳазрат падари меҳрибонимизни
5
ҳозирги ва келгуси 
мушкулликлардан Сизгина хабардор эта оласизки, (амир) бизнинг ишларимизни назоратига 
Сизни жалб этган. Яъни Ҳазрати Холиқнинг карами ва адолатпарвар подшоҳимизнинг лутфи 
Сизни нафақат бу умри паришон ва истибдодпеша бўриларга ўлжа бўлиб, қўрувчисиз қолған 
қўйларға меҳрибон чўпонликка эмас, балки уларнинг ишларини танзим қилиш
6

тартибга солиш 
учун юборғандир. Биз Сизнинг ишга тайинланган кунингизни ўз ҳаётимизнинг муқаддимаси 
деб билдик ва ишга маъмур бўлиб киришган кунингизни ўз миллий байрамларимиздек 
нишонладик. Таассуфки, бугунга қадар интизор кўзларимизни қанчалар тикмайлик, 
истиқболимизнинг саодати учун ташаббус бўладиган бирор ишни Сиздан кўрмадик. 
Эй, меҳрибон она Ватаннинг баркамол фарзанди!
Эй, Бухоро эзилган миллатининг бесабот тарафдори! Сиз умр бўйи ўзининг ноз ва 
тантаналарга бой оғушида Сизни тарбиялаган азиз ва муқаддас ватанингизнинг ишларини 
хароблик ва паришонликнинг қора кунларига улоқтириб қўйиб, унинг остидан ўт ёқиб 
келаётган балоларга мубтало қилиб, нега жим ўтирибсиз?! Ҳамиша ҳақ динимиз ва шаръий 
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг адолатлари соясида тинчлик ўрнатиб келинган 
ватанимиз кимсасизми ё хароб ҳолдами қолди! Минг хил хавфу хатарларга дучор бўлди! 
Соатма-соат Сизга умидвор тикилган кўзларимиз юмилмоқда. Сиздан ёрдам ва нажот 
1
Фитратнинг бу мактуби илк бор 1910 йили Истанбулда чиқадиган «Таъруфи муслимин» («Мусулмонлар таърифлари») 
номли «диний, сиёсий, тарихий, фалсафий ва аҳволи олам»дан баҳс қилувчи ҳафталик мажалла саҳифаларида, (1328/1910 
йил, 25-адад, 2-жилд; 8 декабр, пайшанба) эълон қилинган. Мактуб Амир Олимхон Бухоро тахтига ўтиргандан кейин 
Насруллоҳ Парвоначининг бош вазир лавозимига тайинланиши муносабати билан ёзилган. Фитратнинг Истанбулда чоп 
этилган илк асарлари каби бу мактуб ҳам форс тилида битилган. Гарчи мажалла турк тилида чиқиб турган бўлса ҳам 
Фитратнинг бу мактубини айни ҳолда, яъни форс тилида чоп этган. Асар форс тилидан таржима қилиниб, эълон қилиняпти. 
Дастлаб, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»нинг 1996 йил 9 май сонида эълон қилинган (мутаржим Ҳ. Болтабоев). 
Фитратнинг бошқа жадидчилик руҳига ҳамоҳанг бўлган бу мактуб улуғ адибимиз салоҳиятининг янги қирраларидан 
китобхонни хабардор этади деб ишонамиз. 
2
вазоратпаноҳ — вазирларни паноҳига олган. Бу ерда: бош вазир лавозими. 
3
фано саҳроси — йўқлик гирдоби. 
4
Ҳазрати Рабъу-л-иззат — Аллоҳнинг сифатларидан бири билан унинг муборак номи тилга олиняпти. 
5
Падари меҳрибонимиз — Бухоро тахтига янгигина чиққан Амир Олимхон назарда тутилади. 
6
танзим қилиш — низомга, тартибга солиш. 


Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар 

Download 330,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish