Microsoft Word fitrat publisistika ziyouz com doc



Download 330,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/30
Sana21.02.2022
Hajmi330,3 Kb.
#49449
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30
Bog'liq
fitrat publisistika ziyouz com

www.ziyouz.com kutubxonasi 
27
ўлкалари олинмай қолған Шарқ давлатларини ҳам битурмак, бутун Шарқ ерларини олиб Шарқ 
халқини қул қилмоқ эди. Бу иш Оврупа жаҳонгирларига бир оз қийин тушди. Шарқ 
ҳукуматларини битурмак, Шарқ ўлкаларини босмоқ қулай эди, бироқ олинган ўлкаларни ўзаро 
бўлушмак қийин эди. Қайси мойли бўлагини ким олар эди, суяксиз таъмли ўрунлари кимга 
тегар эди. Оврупа жаҳонгирларини кўбрак тушундирган нарса мана шул улашмоқ эди. 
Оврупа жаҳонгирлари шул масъалани эсга олгач, ишлари қийинлашди. Мойли бир кесим эт 
устига йиғилган оч итлар каби бир-бирига қарашлари ўзгарди, кўзлари қотиша бошлади, ҳар 
бири ўзгасига отилмоқ, уни эзмак етади. Шарқнинг энг ёғли қисмлари бўлған Миср ва 
Ҳиндустон англиз қўлинда эди. Шунинг учун бошқа жаҳонгир давлатлар шунга кўз тикдилар. 
Ҳар бирлари шул мойли кесимларни англиз тирнок дариндан тортиб оларга тиришдилар. 
Русиянинг Туркистонни олиши, Фарансиянинг Мисрга истиқлол тиловлари, Олмониянинг 
Туркияга яхшиликлари барчаси шул «Ҳинд учун кураш» деган масъаладан чиқған эди. Йўқса, 
Фарансиянинг Миср мусулмонлариға дўстлиги Олмониянинг Туркияга дўстлиги каби ёлғон ва 
бўш эди. «Ҳинд учун кураш» деган масъала бора-бора улғайди, «Шарқ учун кураш» шаклини 
олди. Оврупа жаҳонгирларининг ҳар бири бутун Шарқға ҳоким бўлмоқ учун ўзгасининг кўзини 
чиқармоқчи эди. «Шарқ» деган бу гўзал севгили хонимни бутун ўзиники қилиб олмоқ учун энг 
тиришган давлат Русия императўрлиғи эди. Русия жаҳонгирлари Қафқас ва Туркистонни 
олғандан кейин Ҳиндустон сари икки йўл ҳозирлаған эдилар: «Истанбул ва Миср орқали 
Ҳиндустон», «Афғонистон ё Эрон орқали Ҳиндустон». Англизлар Русия жаҳонгирларининг бу 
тушунчаларини онглаған эдилар, Шунинг учун бор кучлари билан Афғон, Эрон, Бухоро, Туркия 
ҳукуматларининг ўз бошлилик (истиқлол)ларини сақлашга тиришдилар, бироқ Русиянинг кучи 
кундан-кун кўпая бошлади. Русия шул ҳолға келдиким, бу кун-эрта Ҳиндустонга юруш 
қиларини ҳар ким сезди, Ҳиндустонни англизлардан тортиб олариға ҳар ким ишонди. Бу 
«
бало»дан қутулмоқ учун англизларга биргина йўл қолған эди: ишқилиб, Русиянинг бошига бир 
таёқ урмоқ. Англизнинг шайтон сиёсати учун бу иш қийин тушмади. Англизлар Жопўниёга 
ёндошдилар. Жопўниёни Русия узра солдилар. Русия жаҳонгирлари тегишли таёқни 
Жопўниёдан еб, сулҳ қилғандан кейин англиз билан онглашмоқ ва келишмакнинг кераклигини 
билдилар. Англизлар билан сўйлашиб онглашдилар, мушоҳадалар ясадилар. 
Оврупа жаҳонгирлари бир йўла бир-бирлари билан ёв бўлуб, бир-бирила уруша берганда 
бунинг сўнгги ўзлари учун яхши тушмас эди. Шунинг учун баъзилари ўзаро сўйлашиб 
келишдилар, уюшмалар ясадилар. Русия, Англиз, Фарансия давлатлари бирлашиб «илашган уч 
давлат» («эътилофи мусаллас» давлатлари) бўлдилар. Олмониё, Италия, Австрия-Можористон 
давлатлари бирлашиб «уюшган бир давлат» («иттифоқи мусаллас» давлатлари) ясадилар. Бу 
давлатлар сўздагина умумий сулҳни сақламоқ, умумий урушнинг йўлини боғламоқ учун 
ясалған бўлсалар ҳам ҳақиқатда буюк ва санкарсиз бу уруш учун тайёрлик кўруб тура эдилар. 
Бу икки «давлатлар тўдаси» («ҳайъати дувалия»)-дан ҳар бир топқон бойликлариндан 
кўбрагини уруш яроқлари тайёрламоқ йўлинда ҳормай, тинмай сарф қилар эдилар. Билим ва 
ҳунарнинг кўмаги билан шаҳар сингари кемалар, томуғ кўринишли тўплар, тоғ гавдали 
учғучлар ясаб тура эдилар. Бунларнинг бариси дунёнинг тараққийси учун эмас, кучсизларни 
эзмак учун, Шарқни ютмоқ учун эди. Бояқиш Шарқнинг ютулмаған давлатлари ўзлари учун энг 
осиғли йўл деб шуни топдиларким, Оврупада бир-бириға қарши ясалған шу икки тўдани 
орасиндағи душманлиқдан фойдаланиб, ўз борлиқларини сақласунлар. Бир кун англиз ва 
йўлдошлариға ёлбордилар, бир кун Олмония ва ўртоқлариға ялиндилар. Шул иш билан 
ҳурликли, қоронғулар орасинда ўз борлиқларини сақлай олдилар. Шарқ ва Ғарб ишлари шул 
йўлларда юруб келатурғанда 1914 да Сарой ўрамлариндан биринда «серб» йигитининг 
тўппончасиндан бир учқун чиқиб бутун дунё ёнғинига сабаб бўлди. Бутун Оврупа 
жаҳонгирлари орасинда очилган бу қонли уруш Шарқ мазлумларига кўб яхши фурсат беради, 
Шарқнинг қутулиш соати келган эди. Шарқнинг бунда вазифаси катта-кичик, мусулмон, мажус 


Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар 

Download 330,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish