www.ziyouz.com kutubxonasi
31
ЁПИШМАГАН ГАЖЖАКЛАР
(
Ўртоқ Бойбўлатовга очиқ хат)
1
Дўстим, ойлар, йиллар тиришиб, бир асар чиқарған муҳаррир
2
дўстларнинг шу асар
ҳақидағи муҳокамаларини тинглашдан, асарнинг камчиликларини ўрганишдан, албатта, мамнун
бўлади.
Менинг «Ўзбек адабиёти намуналари» аталған арзимас бир асарим
3
ҳақинда фикрингизни
билдирмаслик учун анча уриниб, 3-сон газетни тўлдирганингизни кўриб мамнун бўлдим
4
,
ўқиб
ҳам чиқдим. Ҳамма гапдан бурун Сизга ташаккуримни билдираман. Лекин бахтга қарши
мақолангизни шунчалар кенгайтиргансизким, кенглиги асл мақсаднинг йўқолишиға сабаб
бўлған. Бизда болалар орасида «Кўзим кўрмайдир» деган бир ўйун бор: Бир бола кўзини қаттиқ
боғлағандан кейин қўлиға узун бир таёқ олиб, ўртада туради. Бошқалар унинг оёғини олмоқ
учун атрофдан ҳужум қиладилар. Таёқли бола таёғини кўтариб «кўзим кўрмайдир» деб, тез-тез
айланаберадир, таёқ кимга тўғри келса, шунга тегадир. Мақолани ёзғанда сизнинг қаламингиз
ҳам шул кўзи кўрмас боланинг таёғига ўхшаған: айланған, айланған, кимга тўғри келса, шунга
теккан, орада менинг китобим унутилган, жуда оз ўрин олған.
Ҳар ҳолда мақолангиз кўбрак менинг шахсимга қаратилғани муносабати билан жавоб
тарзида эмас, дардлашув шаклида бир нарса ёзаман. Менинг асаримни бошлаб тартибиға
эътироз қилғанингиз кўриладир. Адабиёт тарихимизни қоплови
5
«
Феўдализм», «Савдо
сармояси» каби даврларға ажратишимға қарши каби кўринасиз. Лекин ўз фикрингизни, яъни
қандай тақсим қилиш лозимлигини ёзмағансиз. Адабиёт мутахассиси ёки адабиёт тарихи билан
машғул бир одам бўлса эдингиз, шу баҳона билан сизга «ёпишмоқ» мумкин эди. Лекин мен
биламанким, сиз адабиёт тарихининг одами эмассиз, мақолангиз эса тасодифий бир ҳодисадир.
Шунинг учун бу тўғрида маъзур кўраман сизни. Лекин шуни айтиб ўтаманким, адабиёт
тарихини тақсим қилишда марксизм усулининг талаб қилғани йўл менинг тақсимимдир. Бу
тақсимни ўзбек адабиёти тарихиға тадбиқ қилишнинг ўзи катта ҳам янги бир иш. Бунинг
ҳудудини тайин қилишда баъзи янглишларнинг бўлуви мумкин. Лекин уларни кўрсатиб, исбот
қилиб, сўнгра тил текириш
6
керак эди. Сиз мақолангизда бу томонға яқинлашған даврларни
бир-биридан ажратған хусусиятларнинг йўқлиғидан шикоят қилғансиз, лекин сиз ҳар даврнинг
намуналарини ўқидингизми? Масалан: «Савдо сармояси» даври билан «Феўдализм» даврининг
намуналари орасидағи Шаклда ва мазмундағи айирмаларни кўра олдингизми? Ёки кўриб,
қаноатланмадингизми? Қаноатланмаган бўлсангиз сиз бу даврларни бир-биридан ажратган
қандай хусусиятлар истайсиз (ки намуналари бўлмасин). Масъаланинг бу томонларидан (яъни
энг муҳим ва фойдалиқ томонларидан) мақолангиз сукут қиладир. Ҳолбуки, шу томонларни
очиқ кўрсатганингиздагина менинг китобимнинг камчиликларини кўрсатган ва менга бир нарса
ўргатган бўлур эдингиз. Буни ҳам сизнинг адабиёт тарихининг одами бўлмасдан тасодифан
майдонға чиқғанинғизга бағишлайман. Мақолангизда чиғатой адабиёти ва унинг пролетар
адабиётига асос бўлиши тўғриларида кўбрак туриб, бор кучингиз билан ҳужум қиласиз. Фитрат
сўз бошида «Чиғатой адабиёти пролетариат адабиётиға асос бўладир деган» деб, қоравул
1
«
Жалил Бойбўлатовга очиқ хат» шаклида ёзилган ушбу мақола 1919 йил «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 15—16
сентябр (215—216) сонларида эълон қилинган бўлиб, Ж. Бойбўлатов қатор чиқишларида Фитратни «пантуркизм» ва
«
панисломизм»да айблайди. Айниқса, Фитрат томонидан тузилган «Ўзбек адабиёти намуналари, I жилд» (1928) ва сўз боши
муаллифи Отажон Ҳошим кескин танқид остига олинган эди.
2
муҳаррир — муаллиф маъносида.
3
Абдурауф Фитрат. Ўзбек адабиёти намуналари. 1 китоб. Самарқанд — Тошкент, 1928 йил.
4
Фитратнинг «Ўзбек адабиёти намуналари» китоби муносабати билан «Қизил Ўзбекистон» рўзномаси саҳифаларида Ж.
Бойбўлатов чиқиш қилиб, фақатгина ушбу китобни эмас, умуман, Фитрат ижодини кескин танқид қилган эди.
5
қоплови — қамрови.
6
текириш — текизиш.
Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар
Do'stlaringiz bilan baham: |