www.ziyouz.com кутубхонаси
44
чизимча билан балиқ суягини ўлчар эди.
Бола уларнинг ёнига тушиб ўтирмади; у бу ерда бўлишга боя улгурган ва балиқчилардан
бири қайиққа қараб туришга ваъда берган эди.
— Қалай, аҳволи тузукми?— қичқирди балиқчилардан бири болага.
— Ухлаяпти,— жавоб берди бола. Ўзининг йиғлаётганини кўраётганлари ҳам энди бари бир
эди.— Уни безовта қилмаслик керак.
— Бунинг тумшуғидан , думигача ўн саккиз фут чиқар экан!— қичқирди ўлчаётган балиқчи.
— Чиқмай ҳам кўрсин,— деди бола.
У Террасга келиб, бир банка кофе сўради:
— Менга қайноқ кофе беринг, сути ва шакари кўпроқ бўлсин.
— Яна бирон нарса олгин.
— Керак эмас. Унинг нима ейиши мумкинлигини кейин қараб кўраман.
— Оҳ, ана балиғ-у, мана балиқ!—деди хўжайин.— Тенги йўғ-а, тенги. Аммо сен ҳам кеча
икки зўр балиқ тутдинг.
— Э қўйсанг-чи, менинг балиғимни!—деди бола ва яна йиғлаб юборди.
— Бирор нарса ичиб олмайсанми?—сўради ундан хўжайин.
— Керакмас,—деди бола.—Уларга айтиб қўй, Сантьягонинг меъдасига тегишмасин. Мен
яна келаман.
— Шундай бўлиб чиққанига менинг ҳам жуда ачинаётганлигимни айтиб қўй унга.
— Раҳмат,— деди бола.
Бола кулбага қайноқ кофе солинган банкани келтириб қўйди ва то чол уйғонмагунча унинг
ёнида ўтирди. Бир сафар болага гўё у уйғонаётгандай бўлиб кўринди, аммо чол яна оғир уйқуга
чўмди, шундан сўнг бола кофени иситиш учун қарзга бир оз ўтин олгани қўшниларникига
кетди.
Ниҳоят чол уйғонди.
— Етавер, турма,—деди унга бола.— Мана буни ичиб ол!— стаканга кофе қуйиб узатди у.
Чол ундан стакаини олиб, кофени ичди.
— Улар мени енгиб қўйишди, Манолин,— деди у.— Улар мени енгишди.
— Аммо унинг ўзи сени енголмабди-ку, ахир. Ахир балиқ сени енгмабди-ку!
— Йўқ енгмади. Тўғри гапдан қочиб қутулиб бўлармиди. Бу воқеа кейин бўлди.
— Қайиқ билан асбоб-ускуналарга Педрико қараб турадиган бўлди. Балиқнинг бошини
нима қилмоқчисан?
— Уни Педрико тўрларга хўрак қилиб майдалай қолсин.
— Тиғини-чи?
— Хоҳласанг, уни эсдалик учун ўзингга олиб қўя қол.
— Хоҳламай-чи,— деди бола.— Кел энди, бундан кейин нима қилишимиз ҳақида гаплашиб
оламиз.
— Мени қидиришдими?
— Бўлмаса-чи. Қирғоқ соқчилари ҳам, самолётлар ҳам қидиришди.
— Океан поёнсиз, қайиқ бўлса зиғирдаккина, уни топиб бўлармиди,— деди чол. У, ўз-ўзинг
ва яна денгиздан ташқари ҳам гаплашаднган бирон одаминг бўлса қандай ажойиб бўлишини
ҳозир ич-ичидан сезди.— Мен сени роса қўмсадим,— деди у.— Сен бирон иарса ушладингми?
— Биринчи куни битта. Иккинчи куни яна битта, учинчи куни бўлса, иккита катта балиқ
ушладик.
— Қойил!
— Энди биз яна биргалашиб ов қиламиз.
— Сираям. Менда толе йўқ. Ишим тескари кетяпти.
— Э, қўйсанг-чи, шу тескари-пескарингни!— деди бола.— Мен сенга толе келтираман.
Эрнест Хемингуэй. Чол ва денгиз (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |