Microsoft Word ernest xeminguey chol va dengiz ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/45
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#143401
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   45
Bog'liq
ernest xeminguey chol va dengiz ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
39
— Э, вой, ҳали шунақами?—деди чол аа пичоқни мия бнлан умуртқалар орасига урди. 
Ҳозир бунинг қийин жони қолмаган эди. Чол миртакни чўрт кесиб юборганини пайқади. 
Акуланинг жағларини бўшатиш учун чол эшкакнинг бошқа томонини айлантириб, унинг оғзига 
тиқди. У эшкакни бураб-бураб олди ва акула балиқдан ажралиб кетгандай сўнг деди: 
— Жўнаб қол, galano менга деса, денгиз қаърига гумдон бўл. У ерда чиқонинг
билан юз 
кўришгин. Ким билади, балки у сенинг онанг эдими? 
Чол пичоқ дамини артди ва эшкакни қайиқ ичига қўйди. Кейин елканни ёйди, шамол уни 
тўлдиргач, қайиқни аввалги йўлига қараб бурди. 
— Улар балиқнинг, ҳарқалай, чорак бўлагини олиб кетишди, буниси ҳам майлига-я, яна 
гўштнинг сарасини олиб кетганига ўласизми,— деди у овоз чиқариб.— Улай агар, буларнинг 
бари бир рўё бўлиб қолишини, балиқ ҳам қўлимга тушмаган бўлишини хоҳлардим. 
Мана шундай бўлиб чиққани жуда ёмон бўлди-да, балиқ, жуда ёмон бўлди. 
Чол жимиб қолди, энди унинг балиққа қарагиси келмасди. Танасида қондан асар қолмаган, 
бўккан, шабби-шалаббо бўлган бу балиқ кўзгулар ортига сур-тиладиган сирамальгама тусига 
кирган, аммо йўл-йўл тасмалари ҳали ҳамон ўз изини йўқотмаган эди. 
— Мен денгизда бунчалик олисга кетиб қолмаслигим керак эди,— деди у.— Шунақа бўлиб 
қолгани жуда-жуда ёмон бўлди, балиқ, жуда-жуда ёмон бўлди. Сенга ҳам, менга ҳам. 
«Қани, бўл, анқайма!—деди у ўзига ўзи.—Пичоқ боғланган арқон қирқилиб кетмадимикин, 
қараб қўй. Қўлингни ҳам қайғусини қил, чунки иш ҳали тамом бўлганича йўқ». 
— Қуриб кетсин, қайроқнинг бўлмагани чатоқ бўлди,— деди чол эшкак дастасидаги 
арқонни кўздан кечира туриб.— Ўзим билан қайроқ олиб келишим ке-рак эди. 
«Ўзинг билан бу ерга ола келишинг керак бўлган нарсалар сон минг эди, қария,— деб 
ўйлади у.— Нима қиласан энди, олганинг йўқми, олганинг йўқ. Ҳозир нима бор, нима йўқ деб 
ўй ўйлашнинг вақти эмас. Қўлингдаги нарсаларнинг ўзи билан иш битиришнинг пайида бўл». 
— Оббо-ей, маслаҳат қилавериб жонга тегдинг-де!—деди у овоз чиқариб. 
Чол румпелни қўлтиғига қистирди ва иккала қўлини сувга солди. 
Қайиқ олға кетиб борарди. 
— Ўша, кейинги акула гўштнинг қанчасини уриб кетди, худойимнинг ўзи билади,— деди 
у.— Аммо кетганда балиқнинг тоши кетди. 
Балиқнинг расвойи олам қилинган қорни тўғрисида чолнинг ўйлагиси келмасди. У 
акуланинг қайиққа кўрсатган ҳар бир турткиси юлқилаб олинган бир бўлак гўштни 
билдиришини, балиқ бўлса, денгиз бўйлаб худди катта карвон йўлидай кенг, дунёдаги барча 
акулалар учун очиқ йўл қолдираётганини биларди. 
«Бунақа балиқ одамни бутун қиш бўйи боқиб чиқиши мумкин эди... Қўй, буни ўйлама, чол! 
Дам олгин, қўлингни эпақага келтиришга ҳаракат қил, чунки ҳали бор буд-шудингдан 
айрилганингча йўқ, қолган-қутган нарсаларни сақлаб қолишнинг пайида бўлишинг керак. 
Қўлларимдан келаётган қон ҳиди — анави балиқнинг сувдан анқиётган ҳиди олдида ип 
эшолмайди. Бундоқ десам, қўлларимдан қон ҳам оқаётгани йўқ. Нафсиламрга, чуқур тилинган 
эмасда. Кўп эмас, озгина қон оқизилган бўлса, чап қўлни томир тортишиш балосидан асрайди. 
Ниманинг ўйини сурсам экан ҳозир? Нимани бўларди? Ҳеч нарсани. Яхшиси, ҳеч вақони 
ўйламаганим маъқул. Акулаларни кутишим керак, вассалом. Қанийди, буларнинг бари туш 
бўлиб қолса. Дарвоқе, ким билсин, ҳали ишнинг дови юриши мумкиндир. Билиб бўлармиди 
буни?» 
Кейинги акула ёлғиз ўзи сузиб келди, буниси ҳам керик бурунлар сирасидан эди. 
Келганда ҳам, тосини қўмсаган тўнғиздай бўлиб келди, зотан одам бошини бир йўла, паққос 
ямлаб ютиш учун чўчқада бундай ялмоғиз оғиз йўқ, холос. 
Чол унинг балиққа ташланишига қўйиб берди, шундан кейингина эшкакка маҳкамланган 
пичоқ билан бошига туширди. Аммо балиқ елкасига думаларкан, ўзини орқага отди. Пичоқ тиғи 


Эрнест Хемингуэй. Чол ва денгиз (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish