Microsoft Word ernest xeminguey chol va dengiz ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/45
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#143401
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
ernest xeminguey chol va dengiz ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
43
Елкаларига қопни ёпиб олгач, у қайиқни манзилга томон тўғрилаб бурди. Энди қайиқ 
енгилгина елиб борар, чол бўлса ҳеч нарсани ўйламас, ҳеч нарсани сезмас, ҳис қилмас эди. 
Энди унга ҳамма нарса бари бир бўлиб қолган, фақат қайиқни жонажон соҳилга тезроқ ҳам 
омон-эсон еткизса бўлгани эди. 
Тунда акулалар гўё стол устида қолган-қутган салқит овқатга ўзини урган очофатлардай 
балиқнинг ғажиб ташланган гавда суягига ташланишди. Чол уларга эътибор бермади. Унинг 
энди ўз қайиғидан бўлак ҳеч нарсага қайрилиб қарагиси келмасди. Чол фақат зил-замбил 
оғирликдан бўшаган қайиқнинг эркин қушдай елиб, сузаётганини ҳис қилиб борарди, холос. 
«Яхши қайиқ,— деб ўйлади у.— Румпели демаса, ўзи бус-бутун. Нима, янги румпель қўйиш 
қийинмиди?» Чол илиқ оқимга кирганини сезиб турар, шундай қўз ўнгида қирғоқ бўйи 
посёлкаларнинг чироқлари милтиллар эди. У ўзининг ҳозир қаерда турганлигини биларди; энди 
унга етиб олиш ҳеч гап эмас эди. 
«Шамол — бу, сўзсиз, бизга биродарку-я,— деб ўйлади у ва кейин қўшиб қўйди:—Дарвоқе, 
ҳар доим ҳам шундай эмас. Кўз илғамас денгизни олсак — у ҳам дўсту душманларимизга тўла. 
Тўшак-чи...— ўйларди у,— тўшак — биродарим. Ҳа-ҳа, худди шундай, оддий тўшак. Ўринга 
оёқ чўзиш айни ҳикматнинг ўзи. Енгилиб бўлганингдан кейин елкангдан тош ағдарилгандай 
енгил тортасан-қўясан! — хаёл қилди у.— Мен бунинг шунчалик осон бўлишини билмасдим... 
Ким ҳам сени енга қолди ўзи, чол?—сўради у ўзидан.— Ҳеч ким,— жавоб берди у.— Айбим 
шуки, мен денгизда ҳаддан ташқари узоқ кетиб қолдим». 
У кичик кўрфазга кирган маҳалда, Террас чироқлари ўчган эдики, бундан чол ҳамма уйқуга 
кетганини тушунди. Шамол тўхтовсиз зўрайиб борар, шу тобда бўлса, айниқса кучли эса 
бошлаган эди. Лекин гаван осойишта эди. Чол қоялар остидаги тошлоқда тўхтади. Ўзига ёрдам 
берувчи ҳеч ким бўлмаганидан, у қайиқ-ни соҳилга имкони борича яқинроқ олиб келди. Кейин 
қайиқдан чиқиб, уни қояга қантариб боғлаб қўйди. 
Мачтани суғуриб олди-да, унга елканни ўраб боғлади. Сўнг мачтани елкасига ортиб, 
тепаликка кўтарила бошлади. Мана худди шунда у ўзининг қанчалик ҳолдан тойганини билди. 
Бир зум тўхтади-да, орқасига ўгирилиб қараб, кўча фонарининг ёруғида ҳайбатли балиқ 
думининг қайиқ қуйруғи орқасидан нечоғлик юксалиб турганини кўрди. Кўзи балиқ 
умуртқасининг оппоқ яланғоч чизиғи билан тиғи олдингга туртиб чиққан бошининг қуюқ 
соясига тушди. 
Чол яна юқорига чиқишда давом этди. Тепаликдан ўтгач, беҳол йиқилди ва шу кўйи 
елкасида мачта билан бир муддат чўзилиб ётди. Кейин оёққа туришга уринди, аммо бу осон 
эмас эди ва у шу ҳолича йўлга термилганча, ўтириб қолди. Ўз кори билан чопиб мушук ўтди, 
чол унинг орқасидан узоқ қараб турди, сўнг бўм-бўш йўлга кўз тикди. 
Ниҳоят у мачтани ерга улоқтириб ташлаб, ўрнидан турди. Уни яна елкасига олиб, йўл 
бўйлаб юқорига қадам босди. То кулбасига етгунча йўл-йўлакай беш марта дам олишга тўғри 
келди. 
Уйга киргач, у мачтани деворга суяб қўйди. Қоронғида сувли шишани топиб, тўйиб ичди. 
Сўнг каравотга чўзилди. У одеялни елкасига тортиб орқасини ва оёқ-ларини ёпди-да, юзи билан 
газетага мук тушиб, кафтлари юқорига қараган қўлларини узатганча ухлаб кетди. 
Эрта билан бола кулбага кўз ташлагани кирганда у ухлаб ётарди. Шамол шундай ҳам 
кучайган эдики, бундан қайиқлар денгизга чиқолмай қолган, шундан бўлса керак, бола қониб 
ухлаб, кейин одати бўйича канда қилмай, чол кулбасига келган эди. Чолнинг нафас олаётганига 
ўз кўзи билан кўриб ишонч ҳосил қилди-ю, аммо назари унинг қўлларига тушгандан кейин 
йиғлаб юборди. У кофе келтириш учун кулбадан оҳиста қадам ташлаб чиқди ва бутун йўл бўйи 
йиғлаб борди. 
Қайиқ теварагига жуда кўп балиқчилар тўпланган, уларнинг бари қайиққа боғлоғлиқ 
нарсани томоша қилишарди; балиқчилардан бири почасини шимариб қўйганича сувда турар ва 


Эрнест Хемингуэй. Чол ва денгиз (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish