Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Тармоқларга тегишли қонун ҳужжатлари 
Ўзбекистон 2002 йилда 1994 йилдаги Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунни янги таҳрирда 
(2002.13.12даги 444-II Қонун) қабул қилди. Бу қонунда атроф-муҳит учун муҳим қоидалар талайгина
масалан, қазиб олиш саноати атроф-муҳитни муҳофаза қилиши ва шикастланган ер ва бошқа табиий 
жойларни тиклаши зарур; фаолият лицензияланган бўлиши ва экологик экспертизадан ўтиши шарт; ва 
чиқинди билан ишлаш ва чиқиндини чиқариб ташлаш жараёнларига амал қилиш шарт. Ушбу янги 
қонунда биринчи марта чиқинди корхонага тегишли эканлиги ва корхона атроф-муҳитга кўрсатилган 
таъсир ва рекультивация учун тўла жавобгар эканлиги таъкидланади. Айни пайтда, ташвишлиси шуки, 
янги таҳрирда атроф-муҳитга тегишли талаблар қазиб олиш саноатининг иқтисодиёт учун муҳимлигини 
ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолиятга тегишли ва унга эътибор берадиган кўпроқ қоидаларни 
киритиш орқали номутаносиб равишда минималлаштириб юборилган. 
1997 йилдаги Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун охирги марта 2007 йил 26 сентябрь 
куни ўзгартирилди. Қонунда бир қатор чоралар, жумладан, стандарт ва кўрсаткичлар киритиш, энергия 
самарадорлиги назоратини олиб бориш, энергия жиҳатдан самарали жараёнларни ривожлантириш ва 
энергия жиҳатдан самарадор маҳсулот ишлаб чиқариш ва юқори самарали лойиҳиларни намойиш 
қилиш зоналарни барпо этиш орқали энергиядан оқилона фойдаланишни жорий этишга ҳаракат 
қилинди. Шунингдек унда лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси яратилди, маблағ эса турли 
давлат ва хусусий манбалардан келиб тушиши керак. Янгиланадиган энергия ишлаб чиқувчи ёки 
чиқинди қайта ишловчи энергия ишлаб чиқариш жиҳозлари учун ушбу мақсадларга жалб қилинган 
сармоя инвестицияларига нисбатан тезлаштирилган амортизация ставкалари қўлланишишига йўл 
қўйилади. Қонунда электр энергиясидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш чораси сифатида 
мавсумий ва кун давомидаги тарифларни қўллаш имконияти жорий этилган (8-боб). 
2002 йилдаги Чиқиндилар тўғрисидаги қонунда эмиссия ва ҳаво ва сув ифлосланишидан ташқари 
чиқиндини чиқариш ва қайта ишлаш масалалари кўриб чиқилади, инспекция ўтказиш, 
мувофиқлаштириш, чиқиндини қайта ишлашга рухсат этиладиган жойларга нисбатан экологик 
эспертиза ўтказиш ва муайян параметрлар жорий этиш ваколати ТМДҚ зиммасига юкланади. Қонунда 
фуқароларнинг хавфсиз ва соғлом атроф-муҳитга, лойиҳалар муҳокамасида қатнашишга, ҳаёти, соғлиғи 
ва мулкига етказилган зарар қопланишига ҳақлари борлиги таъкидланади. Мамалакат ичида ёки халқаро 
ташиладиган хавфли юк экологик сертификатлашдан ўтиши ва махсус транспорт воситалари ёрдамида 
ташилиши шарт. Ҳар қандай радиоактив чиқиндини сақлаш ёки кўмиш мақсадида олиб кириш қатъиян 
тақиқланади. Гарчи қонунда айтилмаган бўлса-да, чиқинди миқдорини камайтирадиган ёки уни қайта 
ишлайдиган технологиялар киритаётган шахс ва корхоналарга махсус имтиёзлар берилди. Корхоналар 
чиқиндилари учун жавобгардир, аммо чиқиндини қайта ишлашсалар, уларга давлат бюджетидан
Табиатни муҳофаза қилиш миллий жамғармасидан ёки ихтиёрий тўловлар ҳисобидан ёрдам 
кўрсатилиши мумкин.
Бошқа қонун ҳужжатлари 
1998 йилдаги Ер кодексида ернинг барча тоифалари учун асосий ва қамровли қоидалар жорий этилган. 
Кодексда турдош ҳуқуқлар кўрсатилган, уларга эга бўлиш жараёнлари жорий этилган ва уларни 
тугатиш учун ҳуқуқий асослар таърифланган. Ер давлат мулки бўлиб у хусусий мулк бўла олмайди (7-
боб). Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йилдаги Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, 
картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат геодезия назорати инспекцияси 
тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, давлат 
кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни қўллаб-қувватлаш 
мақсадида инспекция, давлат назорати ва давлат кадастрининг ягона тизими тўғрисидаги низомлар 
тасдиқланган эди. 
2002 йилдаги Шаҳарсозлик кодексида атроф-муҳит, жамоатчилик қатнашуви ва ахборот олиш 
имкониятларига тегишли қатор муҳим қоидаларни қамраб олинган. Шаҳар режалаштириш қонунлари 
бузилган ҳолларда, агар ҳаёт муҳитлари ёмонлашган ёки ҳаёт, саломатлиги ёки мулкига зарар 
етказилган бўлса, мулкдорлар товон талаб қилишлари мумкин. Бу қоида бинолар қўрилиши ва 
бузилиши, шунингдек ердан фойдаланиш ҳолларига тегишли. Шаҳар режалаштирувчилар қатор 


26 
омиллар, жумладан, масалан, жойнинг табиий ва техноген офатлар, кимёвий ва биологик ифлосланиш 
хавфи остида бўлиши, ва маданий меросни ва муҳофазаланган табиий ҳудудларни асраб қолишни 
инобатга олишлари зарур. Фуқаролар атроф-муҳит шароити ва атроф-муҳитни ўзгартириши мумкин 
бўлган ҳар қандай режалар ҳақида тўла ва ўз вақтида ахборот олиш ҳуқуқига эгадирлар; шунингдек 
улар шаҳар режалаштириш жараёнларининг муҳокамасида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. 
2001 йилдаги Маданий мерос объектларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида қонун
авваламбор қўрилган атроф-муҳитнинг муҳим элементларини сақлаш ва уларни бошқаришга 
қаратилган, аммо у тарихий, археологик, эстетик, этнологик ёки антропологик қийматга эга ҳудудларни 
ҳам муҳофаза қилишга, шунингдек тарихий воқеалар ва шахслар билан боғлиқ табиий ландшафтларни 
муҳофаза қилишга қаратилган.
2007 йилдаги Фавқулодда вазиятларни олдиндан айтиш ва уларнинг олдини олиш бўйича давлат 
дастури тўғрисидаги қонунда юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген фавқулодда ҳолатлар 
замиридаги шароитларга тайёр туриш ва уларни мониторинг қилишга эътибор қаратилади. Унда ушбу 
мақсадлар учун Бош Вазир бошчилигидаги мувофиқлаштириш комиссияси таъсис этилади. ТМДҚ 
мазкур комиссия аъзоларидан биридир. ТМДҚ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда 
кимёвий хавф туғдирадиган қурилмаларда аварияларнинг олдини олиш учун масъулдир. 
2002 йилда икки муҳим қонун: “Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида” қонун ва 
“Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” қонун қабул қилинди. Ҳар иккаласи барча соҳаларда 
қўлланилиши мумкин. Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида қонунга биноан 
ахборот фақат қонун билан шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни муҳофаза қилиш, ахлоқий қадриятлар 
таркибини, маданий ва илмий салоҳият ва миллий хавфсизлик сабабларига кўра чекланиши мумкин. 
Экология, метеорология, демография, санитария ва эпидемиология фавқулодда ҳолатлар ва одамлар, 
одам аҳоли пунктлари, саноат корхоналари ва коммуникациялар хавфсизлигига тегишли бошқа ахборот 
махфий бўлиши мумкин эмас. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунда фуқароларнинг 
маъмурий мурожаатлар ҳуқуки ва ушбу жараён учун мавжуд тартиб-қоидалар таъминланади (3-боб). 
 
Низомлар 
Юқорида тилга олинган қонунларнинг баъзиларида уларни ижро этиш тартиб-қоидалар ва чоралар 
кўрсатилган. Бироқ уларнинг аксарияти меъерий қонунлар бўлиб тўла амалга ошириш учун қўшимча 
ҳуқуқий ёки маъмурий ҳаракатни талаб қилади. Жумладан табиатни муҳофаза қилиш, ҳаво, сув, ер, 
ўрмон ва чиқинди борасида асосий тартибга солувчи қонунларни лойиҳалаштириш ва қабул қилиш 
охирги бир неча йиллар мобайнида Ўзбекистонда қонунчилик фаолиятининг муҳим тури бўлиб келди 
(IV-илова). 
Қонун лойиҳалари 
Атроф-муҳит хавфсизлиги тўғрисидаги қонуннинг лойиҳаси ҳозирда кўриб чиқишнинг эрта 
босқичларида. Қонундан кўзланган мақсад атроф-муҳитга бўлган хавфларни аниқлаш ва улар 
ривожланишининг олдини олиш, атроф-муҳит соҳасидаги фавқулодда вазиятларни ва экологик фалокат 
зоналарни тиклаш ва хавфли экологик таъсирдан муҳофаза қилиш учун ҳуқуқий асос яратишдар. 
Атроф-муҳитга таҳдидлар бевосита ва билвосита бўлиши мумкин. ҳарбий қурол-яроқ синови ва ҳарбий 
ҳаракат, жумладан, уларнинг биохилма-хиллик ва ландшафтга таъсири, гидрометеорология 
жараёнларига кўрсатиладиган ҳар қандай таъсир, ҳаво, тупроқ, ер қаъри ва ер усти ва ер ости сув 
ифлосланиши, янги муҳитининг биохилма-хиллигига бегона ёки сунъий равишда ўзгартирилган 
ўсимлик ва ҳайвонларни киритиш, хавфли маҳсулот ёки чиқиндини олиб кириш ва табиий фалокатлар 
бевосита таҳдид қаторидан ҳисобланади. Қонун лойиҳасида барча жисмоний ва юридик шахслар 
масъулияти, жумладан мулк эгалари вазифалари баён қилиниб Вазирлар Маҳкамасига атроф-муҳит 
хавфсизлиги дастурларини ҳар беш йилда Парламентга тақдим этиш топширилади. 
Икки муҳим қонун: сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси (6-боб) ва ер кодекси 
лойиҳаси (7-боб) ҳозирда кўриб чиқилмоқда. Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида 
у асосий халқаро норма ва қоидаларга мувофиқ эканлиги таъкидланади. 


27 
Атроф-муҳит қодексини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Бу атроф-муҳит соҳасидаги қонун ва 
низомларни йиғиш ва уларнинг ўзаро алоқасини яққолроқ кўрсатиш томон муҳим қадам бўлиши 
мумкин эди. Бунда яна қайси соҳада қўшимча ҳуқуқий ҳаракатга талаб борлигини кўрсатган бўлур эди. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish